Лука Модрич Реалда хохлаганича футболчилик фаолиятини юритиши мумкин дея интервьюларини бирида таъкидлаб ўтди Анчелотти. Лука Модрич 2012 йилдан бери қироллик клуби бўлган Реал таркибида тўп суриб келмоқда. Ортда қолган йиллар давомида у 6 марта Европа чемпионлар лигаси чемпиони бўлди. Бир клуб сафида 6 марта Европадек қитъа чемпионлар лигасида чемпион бўлиш хавас қиладиган натижая! Лука мана шундай хавас қиладиган даражадаги футболчи. Миллий терма жамоа сафида у 2018 йилги жахон чемпионати кумуш медал совриндори, 2022 йилги жахон чемпионати бронза медали совриндори. Бошқа совринларни ёзиб ўтирмадим сабаби Реал мухлислари ва Модрични фаолятига бефарқ бўлмаган мухлислар уни шахсий рекордларини яхши билади. Бежизга Реал унга йилига 10.42 миллион евро маош тўламайди.
https://t.me/FUTBOLTAAYM
https://t.me/FUTBOLTAAYM