Qalampir.uz нинг маълум қилишича Айни кунларда Италиянинг Милан шаҳрида футбол бўйича медиа жамоалар ўртасида Жаҳон чемпионати сифатида тан олинадиган "King's League" мусобақаси ўтказилмоқда.
Мусобқада иштирок этаёган Ўзбекистон медиа жамоаси кеча, 7 январь куни Перу жамоасини драматик тарзда кечган баҳсда мағлуб этиб, чемпионатнинг чорак финалига йўл олди.
QALAMPIR.UZ'га маълум бўлишича "Анвонтед бойс" йигитларидан иборат жамоани Жаҳон чемпионатидаги иштироки учун Ўзбекистондаги ҳеч қайси спорт ташкилоти қўллаб-қувватламаган. Табиийки, Жаҳон чемпионатига бориб-келиш, меҳмонхона ва бошқа жиҳатлар яхшигина харажат келтириб чиқаради, ЖЧда иштирок этаётган йигитлар эса барча чиқимларни ўз бўйинларига олиб, мундиалга йўл олган.
Жамоа раҳбари Ислом Абдужабборовнинг айтишича, фақатгина Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев томонидан Абдужабборовнинг Ўзбекистондаги тўловлари билан боғлиқ айрим муаммолар бўйича амалий ёрдам берилган.
https://t.me/FUTBOLTAAYM