Шуҳрат Холмуҳаммедов Мудофаа вазири бўлди
Президентининг тегишли фармонига мувофиқ генерал-майор Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммедов мудофаа вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
📨 @Denov_Yangiliklari_666
Президентининг тегишли фармонига мувофиқ генерал-майор Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммедов мудофаа вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
У Ўзбекистон мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуроллантириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
2018 йил ноябрида президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, кейинроқ фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари сифатида ишлаган.
2021 йил мартида Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимига тайинланган ва унга генерал-майор ҳарбий унвони берилганди.
📨 @Denov_Yangiliklari_666