‼️
ОГОХЛАНТИРУВ – МУҲИМ МАЪЛУМОТ ‼️
2025 йил 17 май ҳолатига кўра, Москва шаҳридаги Домодедово халқаро аэропортида Ўзбекистон фуқаролари оғир шарт-шароитда ушлаб турилмоқда, деган маълумотлар тарқалмоқда.
Гувоҳларнинг айтишича:200 дан ортиқ юртдошимизга номаълум мазмундаги “оқ қоғоз”ларга мажбуран имзо қўйдирилган,
паспортлари тортиб олинган,
аэропортнинг 2-қаватида, ҳеч қандай асоссиз, узоқ вақт давомида ушлаб турилмоқда.
Шунингдек, айни пайтда Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасига боғланиш уринишлари натижа бермаяпти — телефон қўнғироқларига жавоб берилмаяпти.
‼️
МУҲИМ ОГОХЛАНТИРУВ:Барча фуқароларга мурожаат қиламиз:Бундай ҳолатга тушиб қолмаслик учун, мазмуни тушунарсиз ёки ҳуқуқий маслаҳатсиз тақдим этилган ҳеч қандай ҳужжатга — хусусан, “оқ қоғоз”ларга — имзо қўймаслик тавсия этилади. Ҳар қандай ҳужжатни имзолашдан аввал, адвокат ёки ҳуқуқшунос билан маслаҳатлашинг.
📨 @Denov_Yangiliklari_666