#Амбробене
🔔Амбробене сироп — бу нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликларини даволаш учун қўлланиладиган муколитик дори. Унинг асосий таъсир этувчи моддаси амброксол гидрохлориди бўлиб, балғамни суюлтиради ва уни осон чиқишига ёрдам беради, шу билан нафас олишни енгиллаштиради.
❕Амбробене сиропининг асосий хусусиятлари:
✔️Афзалликлари:
препаратнинг таъсири қабул қилинганидан кейин 30 минут ичида бошланади ва дозага қараб 6-12 соат давом этади;
балғамнинг ёпишқоқлигини пасайтиради, уни нафас олиш йўлларидан олиб ташлашни осонлаштиради;
© Doctor Ganiyev
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

🟢Фармакологик таъсири: Амброксол нафас йўлларидаги шиллиқни суюлтиради ва унинг чиқишига ёрдам беради. У кўпинча бронхит, пневмония, бронхиал астма ва муковисцидоз каби касалликлар учун қўлланилади.
✅Қўлланилиши:
◽️Ўткир ва сурункали бронхит;
◽️Пневмония;
◽️Бронхиал астма (балғамни қийин чиқариш билан);
◽️Муковисцидоз.
❕Дозалари:
🟥2 ёшгача болалар: 1/2 чой қошиқ (2.5 мл) кунига 2 марта.
🟥2 ёшдан 6 ёшгача болалар: 1/2 чой қошиқ (2.5 мл) кунига 3 марта.
🟥6 ёшдан 12 ёшгача болалар: 1 чой қошиқ (5 мл) кунига 2-3 марта.
🟥12 ёш ва ундан катта: Биринчи 2-3 кунда 2 чой қошиқ (10 мл) кунига 2-3 марта, кейин 2 чой қошиқ кунига 2 марта.
❕Қўллаш усули:
💊Сироп овқатдан кейин истеъмол қилинади. Уни сув, шарбат ёки чой билан ичиш мумкин, бу муколитик таъсирни оширади.
❗️Қўллашга қарши кўрсатмалар:
🔴Амброксолга ёки сироп таркибидаги бошқа моддаларга индивидуал сезувчанлик;
🔴2 ёшгача бўлган болаларда шифокор тавсияси бўлмай туриб қўлланмайди.