ТАБЛЕТКА


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


ТАБЛЕТКА -- eng sifatli , to'liq va ishonchli ma'lumotlar kanali 😊.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


💊Кариесни бошланғич босқичда даволовчи гель яратилди!!!

Гель кўринишидаги ушбу препарат ҳатто касалликнинг бошланиш даври, яъни тишларда доғлар ҳосил бўлиш босқичда ҳам яхши натижа беради. Шу тариқа кариес ривожланишига барҳам берса бўлади.

Кариес — дунёда энг кенг тарқалган касаллик. Бу муаммога сайёрамиз аҳолисининг 95-98 фоизи тўқнаш келиши статистик таҳлилларда ўз ифодасини топган.

Шунга қарамай, болалар ва ҳатто катталар орасида ҳам кучли оғриқлар безовта қилмагунича стоматолог қабулига боришни пайсалга солувчилар кўп. Ваҳоланки, уни эрта босқичда даволаш ва олдини олиш мумкин.

Россиянинг Омск давлат тиббиёт университети олимлари бу борада изланишлар олиб бориб, ажойиб натижага эришди: кариеснинг олдини олувчи ва даволовчи қулай ҳамда самарали восита яратилди.

Гель кўринишидаги ушбу препарат ҳатто касалликнинг бошланиш даври, яъни тишларда доғлар ҳосил бўлиш босқичда ҳам яхши натижа беради. Шу тариқа кариес ривожланишига барҳам берса бўлади.

Яратилган махсус суртма фторид, кальций ва фосфордан таркиб топган бўлиб, эмал деворларини мустаҳкамлаш ҳамда тишларни зарур минераллар билан таъминлашга хизмат қилади. Муҳими, ундан уй шароитида фойдаланиш жуда қулай.

Даволаниш курси 2-3 ҳафтани ташкил этади. Муолажани йил давомида икки марта такрорлаш кифоя. Шу аснода тишлар ўн икки ой давомидан кариесдан ишончли ҳимояланади.

Ҳозир тадқиқотчилар 10 та гель композицияси учун патиент олишга муваффақ бўлди. Ҳадемай улар сони яна биттага кўпайиши кутиляпти.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !


💊Парацетамол - дорими ёки заҳарми???

⚠️Агар Сиз ушбу препаратни кўрсатмаларга мувофиқ қабул қилсангиз, у ёрдам беради. Аммо агар тавсия этилган дозадан ошиб кетсангиз, бу кичик ва деярли сезилмайдиган ўткир жигар этишмовчилиги ва ҳатто ўлимгача бўлган жигар шикастланишига олиб келади.

✔️Оддий қоидаларга амал қилинг:
➡️Парацетамолни қабул қилишда кўрсатмаларда кўрсатилган дозаларга риоя қилинг. Дозани ошириб юборманг.
➡️Дорини кўрсатмаларда кўрсатилганидан кўпроқ вақт давомида қабул қилманг.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !


💊Руҳий чарчоқ ва уйқу бузилиши!!!

Миянгиз 21:00 дан 23:00 гача фаол дам олади. Агар сиз соат 23:00 дан кейин ётсангиз, вақт ўтиши билан аста-секин руҳий чарчоқ пайдо бўлади.
Агар сиз соат 23:00 дан 1:00 гача ухламасангиз, унда ҳаётий кучингиз кетади ва асаб тизимининг бузилиши кузатилади.

Уйқу бузилишини белгилари: заифлик, летаргия, оғирлик. Агар кечаси 1 дан 3 гача ухламасангиз, унда сизда ҳаддан ташқари тажовузкор ғоялар ва асабийлашиш бўлиши мумкин.
Одатда кам ухлаганларда семиришга мойиллик ортади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !


💊Аёллар бепуштлигига қандай дорилар мавжуд!!!

🔺Кломид - овуляцини чақиради. фолликулаларни кўпайтиради.

🔺ЧМГ - гонодотропин - фолликулани стимулловчи гармонни фаоллайди.

🔺Рекомбинант Гонодотропин- хомиладор бўлиш фоизини оширади

❗️Гинеколог билан маслахат қилиб қўлланг.

© Doctor Ganiyev


✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТ
КА каналига обуна бўлинг !


💊Чақалоқ ва гўдак!!!👶🏻

💠Тиббий жиҳатдан ёш болалар турли номлар билан таснифланади. Яъни,
🔸Гўдак – бир ёшгача бўлган бола;
🔸Чақалоқ — туғулгандан тўрт ҳафталигигача;

Бундан ташқари, она қорнидаги ривожланишининг муддатига кўра,
🔹Ой-куни етиб туғилган болалалар – ҳомиладорликнинг 38-42 ҳафтасида туғилган болалар;
🔹Чала туғилган болалар – ҳомиладорликнинг 28-38 ҳаталари оралиғида туғилган болалар;
🔹Яхши ривожланмаган болалар – она организмидан ташқарида яъни ташқи муҳитда яшашга мослашмаган чала туғилган болалардир. Бундан ташқари, ой-куни етган лекин турли омиллар (тамаки, спиртли ичимлик, наркотик, жинсий касалликлар, инфекцион касалликлар, ноқулай ташқи муҳит, турли кимёвий препаратлар ) таъсирида ҳам ҳомила яхши ривожланмаслиги мумкин.
🔹Муддатидан ўтиб туғилган болалар – ҳомиладорликнинг 42- ҳафтасидан кейин ўзига хос белгилар, бош суяги қаттиқлиги, териси ужмайган, марказий асаб тизими камчилиги, билан туғилган болалар.

♻️Туғилгандан кейин бола организмида анчагина ўзгаришлар юз беради. Масалан, она организмидан кислород, озуқа келиши тўхтайди. Биринчи чинқириш билан ўпкалар ўз фаолиятини бошлайди, бола мустақил нафас ола бошлайди. Қон айланиш ҳамда моддалар алмашинуви ўзгаради. Чақалоқлик даврида барча аъзолар ташқи муҳитга мослаша боради, шаклланади ва давр охирига келиб мослашиш тугайди. Энди болада шаклланиш, ўсиш жараёнлари тезлашади. Яъни, жисмоний ва руҳий-психик жиҳатда бола ривожлана боради, барча аъзоларнинг функциялари такомиллашади.

Гўдак вазни ва бўйи

🗓Ой-куни тўлиб туғилган боланинг вазни ўртача 3200-3500 грамм, бўйи эса 49-53 см ни ташкил этади. Чала туғилган боланинг вазни одатда 2550 гр дан, бўйи 47 см дан кам бўлади. Муддатидан ўтиб туғилган боланинг вазни 4000 грамдан ортиқ бўлади, бўйи кўп ўзгармайди. Чақалоқ ҳаётининг дастлабки, 3-4 кунида вазни 100-300 грамга камаяди. Яъни, нормал физиологик вазн камайиши содир бўлади. Бу вақтда чақалоқ онаси ёки оила аъзолари хавотирланиши шарт эмас. Лекин, вазн жуда камайиб кетса, дарҳол чақалоқни педиатр кўригига олиб бориш зарур. Иккинчи ҳафта охирига бориб бола туғилгандаги вазнига етиб олади. Енди эса боланинг бир ёшгача бўлган бўй ўсиши ва вазн ортишини тартиблаб кўрсатсак:

💠Биринчи ой охиригача бола вазни 700-800 грамга ортади;
💠4-5 ойгача болалар вазни 2 баробар ортади;
💠Йил охирига келиб, бир ёшга тўлгач унинг вазни 10 килограмга етади.
 
📶Дастлабки, 3 ойда бола бўйи 2.8-3 см дан ҳар ойда ўсади;
📶4-6 ойда 2,5 см дан ўсади;
📶7-9 ойларида 1,5-2 см атрофида ўсади;
📶10-12 ойларида 1 см дан ошади.

🗯Ўртача ҳисобда ҳаётининг биринчи йилида гавда узунлиги 25 смгача ошиб, йил охирида 75 смни ташкил етади. Чала туғилган боланинг йиллик бўй ўсиш кўрсаткичи 25-44 смни ташкил қилиб, бир ёшида бола 68-73 смга тенглашади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !


ОТА - ғурур...!!!
ОНА - меҳр...!!!
АКА - фаҳр...!!!
УКА - умид...!!!
ОПА - ор...!!!
СИНГИЛ - номус...!!!
АМАКИ - қон...!!!
АММА - сарсон...!!!
ТОҒА - дармон...!!!
ХОЛА - хирмон...!!!
ХОТИН - синов...!!!
ФАРЗАНД - сийлов...!!!
КЕЛИН - қарз...!!!
КУЁВ - фарз...!!!
ҚУДА - бардош...!!!
ҚЎШНИ - сирдош...!!!
ҚАЙНЛАР - қариндош..!!!
МЕҲМОН - ризқ...!!!
УСТОЗ - парвона...!!!
ДЎСТ - диёнат...!!!
ДУШМАН - ҳиёнат...!!!
ОИЛА - омад...!!!
РЎЗҒОР - даромад...!!!
ҲАЁТ- имкон...!!!
УМР - имтиҳон☝
СЕВГИ - камалак...!!!
УЙҚУ - эрмак...!!!
ТУШ - ҳаёл...!!!
ВАҚТ - маҳол...!!!
КУН - жабр...!!!
ТУН - сабр...!!!
ЎЛИМ- хақ...!!!
ЯШАШ - бу бахт...❤
Машинада кетяпсизми? Орқангизга
қаранг велосипетда
кетаётганлар хам бор, Оллохга
шукур қилинг сизни машинангиз
бор...
Велосипетда кетяпсизми?
Ёнизга қаранг пиёда юрганлар
хам бор. Оллохга шукур қилинг
сизда велосипед бор...
Пиёда кетяпсизми атрофга
қаранг аравачада ўтирганлар
хам бор...
Аравачада ўтирибсизми ?
Оллохга шукур қилинг бир умр
тўшакка михланганлар хам
бор...
Шу мақолани ўқидизми Оллохга
шукур қилинг кўзи ожизлар бор..

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !


💊Диатез давоси!!!

💠Диатезни даволашда медикамент ва но медикамент усуллар ҳақида:
 

🔴Диатезнинг номедикоментоз давосига 
✅бола парвариши, 
✅овқатланиш тартибини ва рационини тўғирлаш, 
✅физиотерапевтик муолажалар киради. 
 ✅диатезли чақалоқлар она сути билан боқилиши керак, каттароқ ёшдаги болалар эса диетага риоя этишлари, таъсирловчи маҳсулотлардан чекланишлари керак.

🔴Диатезда маҳаллий қўллаш учун:
✅ромашка (мойчечак), дуб илдизи билан ванналар қилиш тавсия этилади. 
✅Зарарланган тери соҳасига яллиғланишга қарши ногормонал мазлар қўлланилади. 
✅Умумий ультрабинафша нурлари билан даволаш ҳам яхши натижа беради. ✅Аллерголог мутахассис назорати остида гипосенсибилизация муолажалари ўтказилади.

❗️Диатез билан оғриган 
болалар овқатланиш рационидан пуринга бой бўлган маҳсулотларни қатъиян чеклаш зарур. 
👉Бундай маҳсулоталарга какао, шоколад, нўхат, жигар ва ёғли маҳсулотлар киради. 

🔴Комплекс даво сифатида:
✔️ўт ҳайдовчи препаратлар ва седатив воситалар, 
✔️Б гуруҳ витаминлари ҳамда гимнастик машқлар буюрилади. 
✔️Аёллар ҳомиладорлик вақтида жинсий аъзолар касалликлари ва токсикозлардан ҳимояланишлари, 
✔️гипоаллергик овқатланиш тартибини танлашлари керак. 
✔️Эмизикли болалар фақатгина сут билан озиқланишлари, 
✔️катта ёшдаги болалар эса аллергик маҳсулотлардан чекланишлари зарур. 
✔️Болаларни эмлашда ҳам диатезли болакайлар алоҳида график асосида олиб борилади.

🔴Диатезда тўғри қўйилган диагноз ва тўғри танланган даво чоралари олиб борилса, оқибати ижобий бўлади. Кўп ҳолларда диатез пубертат даврда ўз-ўзидан ўтиб кетади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !


💊КАСАЛ БОЛАНИ ДАВОЛАШНИНГ ЭНГ ОСОН ЙУЛИ!!!

Бола касал бўлганида онанинг кўнглига ҳеч нарса сиғмай қолади. Болани даволаш учун дориларга пулини ҳам, шифокорлар қабулига тушиш учун вақтини ҳам аямайди.

Болани она ҳам даволаши мумкин. Бунинг учун фақат меҳрга тўла қалб талаб этилади, ҳолос.

❤️Она меҳри витамини.

Ушбу оддий сўзлар билан она бола организмини фойдали витамин билан тўйдира олади: «Сен менинг ҳаётимдаги энг керакли инсонсан. Сен мен учун қадрлисан. Мен сенсиз яшай олмайман. Даданг ва Онанг сени жуда яхши кўрамиз!»

💁‍♀Она-терапия.

Енгил касалликларда даво воситаси: «Сен жуда кучлисан ва соғломсан. Сенинг юрагинг, тананг ва қорнинг кучли ва соғлом. Сен яхши овқатланасан ва соғлом ривожланасан. Сен согломсан!.»

👉Психологик кўмак.

Боланинг психикаси синмаслиги учун унга озуқа бериб туриш лозим. «Сен ёқимли боласан. Яхши ухлайсан. Сабр-тоқатли ва ақлли боласан. Тилинг яхши ривожланган. Миянг яхши ишлайди. Сенда ҳаммаси яхши бўлади.»

💥Кучли зарба.

Бола қаттиқ касал бўлганида дори воситаларидан ташқари онанинг меҳр ва эътибори ниҳоятда керак. Она ўзининг ширин сўзу-меҳри билан касалликка зарба бериши лозим. «Сени жуда яхши кўраман. Сен бизга кераксан. Касалликларинг йўқ бўлиб кетсин. Қийналганларингни олиб унутиб юбораман. »

Бола ота-онасидан ҳадеб танбеҳ эшитаверса, касал бўлиши осон бўлиб қолади. Ота-онаси ишонмаган, урушган болани тузалиши қийинроқ кечади.
Ота-она болага чарчов, алам ва ранжиш кўзлари билан қараса, боланинг ҳаётида омадсизликлар ва касалликлар кўп юз беради. Бу тасдиқланган психологик фактор.

Ҳар куни болага камида 3 марта ота-она меҳрга тўла сўзларни айтиши лозим. Бола онасининг гапларини ҳис этиб қабул қилиши керак. Касал бўлган болага эса, бундан 10 баробар кўпроқ меҳр ва эътибор талаб этилади.

Болага ҳар доим, «Мен сени яхши кўраман», деб юришга одатланинг.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙 💐

🌹 ЖУМА КУНИ АЛЛОҲ ТАОЛО БАРЧАМИЗГА: 🤲

✨🌷
Яхшилик эшикларини,
✨🌷 Омонлик эшикларини,
✨🌷 Соғлик эшикларини,
✨🌷 Неъмат эшикларини,

🌟💐 Барака эшикларини,
🌟💐 Куч-қувват эшикларини,
🌟💐 Дўстлик эшикларини,
🌟💐 Раҳмат эшикларини,

✨🌷 Ризқ эшикларини,
✨🌷 Илм эшикларини,
✨🌷 Мағфират эшикларини,
✨🌷 Муҳаббат эшикларини

ЖАННАТ ЭШИКЛАРИНИ БИЗ УЧУН ОЧСИН!!!🤲

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !


💊Гижжага қарши энг яхши воситалар!!!

📋Белгилари:

▪️юздаги оқ доғлар
▪️ич кетиши
▪️қоринда ориқ
▪️оғиз қуриши
▪️уйқу бузилиши
▪️тишни гичирлатиш

💊 Қўлланиладиган дорилар:

▪️немезол
▪️албендазол
▪️мебендазол
▪️антигелминт
▪️пирантел
▪️макмирор

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !


💊Метиоризм-Чакалокларда корин дам булиши!!!

КОРИН ДАМ БУЛИШИ БЕЛГИЛАРИ:

Чақалоқ ичаклардаги оғриқ туфайли оёқларини танага торта бошлайди, кескин ҳаракатлар қилади, қоринда қуриллаш эшитилади, қорин дамланиши кузатилади, кекириш, газ ажралиши, бақириб йиғлаш, қорин соҳасида тўпланган газ туфайли қаттиқ ҳолатга келади.

САБАБИ:

💠Янги туғилган чақалоқ ҳазм қилиш системаси ташқи муҳитга мослашмаганлиги ва ошқозон ичак тизими мукаммал ривожланиб улгурмаганлиги.

💠Боланинг ёшига мос бўламаган озиқ овқат билан овқатлантисриш ва шу жумладан она ҳам бола ҳазм қила олмайдиган маҳсулатларни истемол қилиши.

💠Болада лактаза ферменти етишмаслиги, ва сигир сутидаги оқсилларга аллергия борлиги.

ДАВОЛАШ:

Дорилар билан:

🟢«Эспумизан» «колеквел» "укроп суви" «боботик» каби томчилар қорин дам бўлишини даволашда қўлланилади:
Бола ҳаётининг 28- кунидан 2 ёшгача кунига 8 томчидан 4 марта ичирилади 5-10 кун.

«Инфедол» саше ичаклардаги спазмни камайтиради. Кунига 1 тадан 2 маҳал 5 кун. Бу препарат чақалоқдаги оғриқ ҳиссини йўқотади.

❗️Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг!!!

Қўшимча тафсиялар:

⬅️Бола қорнини бироз босган ҳолда соат стрелкаси йўналиши бўйича масаж қилиш.

⬅️Қорин қисмини бешикга йўргаклагунча қаттиқроқ қилиб боғлаш.

⬅️Гимнастик машқлар бажариш бола оёқларини тиззасидан букиб қорни томон итариш ва яна тўғирлаш.

⬅️Овқатлантиришдан олдин болани 5 дақиқа қорин томони билан ётқизиш.

⬅️Овқатлантирилгандан кейин болани 10 дақиқа тик ушлаб туриш.

⬅️Оёқлари доимо эркин ҳаракат қилсин, йўргаклагунча оёқ томонини  қаттиқ қилиб боғламаслик.

⬅️Педиатр билан маслаҳатлашиб туриш ва болани тиббий кўрикдан ўтказиб туриш.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !


💊Она сутини кўпайтирувчи шарбатлар!!!

Сабзи шарбати. Сабзи тозалаб ювилади ва қирғичдан ўтказилиб, шарбати олинади. Ярим стакандан кунига 2-3 маҳал қабул қилинади. Сабзи шарбатининг таъмини яхшилаш учун сут, қаймоқ, асал, турли меваларни қўшиш мумкин.
Шолғом шарбати. Шолғом тозалаб ювилади ва қирғичдан ўтказилиб, шарбати олинади. Ушбу шарбатга  қайнатиб, совутилган сув қўшилади. Сўнгра устидан 1 ош қошиқ асал, озгина туз солинади ва яхшилаб аралаштирилади. Кунига ярим стакандан 2-3 маҳал қабул қилинади.
Сутли, асалли сабзи шарбати. Сабзи тозалаб ювилади ва қирғичдан ўтказилади. Устига 3-4 қошиқ сут ёки қаймоқ солинади. Кунига бир стакандан 2-3 маҳал қабул қилинади.
Укроп уруғлари дамламаси. Бир ош қошиқ укроп уруғи олинади. Устига бир стакан қайноқ сув солинади. Сўнгра 2 соат давомида дамланади. Дамлама докадан ўтказиб олинади. Кунига ярим стакандан 2 маҳал қабул қилинади. Агар бу миқдордаги дамламани кўтара олмасангиз, кунига 6 маҳал бир ош қошиқда қабул қилинг. Дамлама оғизда бир муддат ушлаб турилади, сўнгра ютилади.
Анис дамламаси. 2 ош қошиқ анис уруғлари олинади. Устига бир стакан қайноқ сув қўшилади. Бу дамлама бир соат давомида дамланади. Совутилган ҳолда 2 ош қошиқдан кунига 3-4 маҳал қабул қилинади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💊Жуда Фойдали мазьлар ва уларнинг фойдали хусусиятлари!!!

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !


💊Ўзбекистонликлар яна бир хавфли болалар сиропидан огоҳлантирилди!!!😨😳

“Rinotin kids” номли сиропнинг ичида нимадир борлиги ва дорининг қопқоғи моғорлаганлиги сабабли харидорлар томонидан қайтариб олиб келинганлиги айтилган хабар ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг Санэпидқўмита томонидан “Rinotin kids” сиропига берилган рухсатномалар бекор қилинди.

Аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатларини келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида “Rinotin kids” номли сироп маҳсулотлари дорихоналардан қайтариб олинмоқда.

ОТА ОНАЛАРГА ЮБОРИБ ТЕЗ ОГОҲЛАНТИРИНГ

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !


​​💊Барчамиз "севиб" ичадиган, парацетамол ва аспирин, аслида жудаям хавфли дорилар!!!

⚠️Хар бир уй аптечкасида мавжуд бўлган бу дориларни, суткалик дозасини оширмасдан, эҳтиёткорлик билан ичиш керак. Кўпчиликка бу дорилар, оддий ва зарари камдек туйилади, аслида бундай эмас!


🚫ПАРАЦЕТАМОЛ ЗАРАРИ:

➖ Қон босими юқори бўлганлар, парацетамолни ичмаганлари маъқул ёки жуда эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.
➖ Тадқиқотга кўра, ушбу машҳур яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи воситадан, мунтазам фойдаланиш қон босимини ошириши ва натижада "инсультга" олиб келиши мумкин.
➖ Қўшимчасига парацетамолни кўп ичадиганларда, "жигар циррози" хам ривожланиши мумкин.
➖ Буйраклар фаолиятини ишдан чиқаради;
➖ Қон босими борларга хавфли хисобланади;

🚫 АСПИРИН ЗАРАРИ:

➖ Қулоғда шовқин келтириб чиқаради, яъни тиббиёт тили билан айтганда Тиннитус касаллиги.
➖ Ошқозон-ичак органларида, ички қон кетишига сабабчи бўлади;
➖ Гиперкалиемия ( Калий элементи кўпайиб кетиши, юрак учун жуда хавфли)
➖ Синдром Рея, ёш болаларда кечадиган ўта хавфли касаллик, хатто ўлим холатигача олиб боради.
➖ Хазм қилиш органларида, яра касалликларини келтириб чиқаради
➖ Жигар учун гепатотоксик хисобланади ва натижада сариғлик касаллигини ёки жигар етишмлвчилигини келтириб чиқариши мумкин.
➖ Бош мияга қон қуйилиши, яъни инсульт касаллигини келтириб чиқаради.

💡Нимага тузалиб бўлмас?

Сабаби шундаки, бу касалликлар оддий кўрингани билан, белгиларини вақтида сезмасангиз, тузалиб бўлмас касалликларга олиб келиш эхтимоли мавжуд! Мисол учун;
➖ Жигар цирроз:
➖ Инфаркт
➖ Инсульт
➖ Органларда ички қон кетиши каби касалликлар жудаям хавфли хисобланади!
➖ Синдром Рея касалликлари соғлиқ учун жудаям хатарли хисобланади.

⚠️Хар қандай дориларни шифокор назорати ёки маслахати асосида қабул қилиш керак!

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !


🌐Витамин ва Минералларнинг ичилиш вақти!!!

ВИТАМИН Д- эрталаб нонуштадан кейин ёки нонушта вақти.
ВИТАМИН А- кечки овқатдан кейин ичилади, агар котта доза ичсангиз албатта Витамин С ёкт Coq10 қўшинг бу билан организмда окисления бўлишини олдини оласиз.
ВИТАМИН Е- кундузи овқат вақти ёки овқатдан кейин, агар котта доза ичсангиз албатта Витамин С ёкт Coq10 қўшинг бу билан организмда окисления бўлишини олдини оласиз.
ВИТАМИН К ва К2- эрталаб нонушта вақти ёғли маҳсулот билан бирга.
ВИТАМИН С- куннинг биринчи ярмида овқатдан кейин. Кечқурун ичилса уйқуни қочириши мумкун.
Катта инсон бир вақтда 500 мг Витамин С дан ортиғини сингдира олмайди шу сабаб кун давомида 500 мг дан бир неча бор ичиш тавсия этилади.
В ГУРУҲИ ВИТАМИНЛАРИ (В1, В2, В6, В3, В12, В5, В7)- эрталаб нонушта вақти ёки кейин.
В8 ИНОЗИТОЛ- кун давомида ёки овқат вақтида.
РАВА (Витамин В10, Н1, ПАБК парааминобензойная кислота)- куннинг биринчи ярмида овқат вақтида.
В13 ОРОТОВАЯ КИСЛОТА- кун давомида овқатдан 1 соат олдин ёки 4 соат кейин.
В11 КАРНИТИН- эрталаб овқат орасида.
ПАНГАМОВАЯ КИСЛОТА ВИТАМИН В15- эрталаб овқат вақтида.
ВИТАМИН В16- эрталаб овқат вақтида.
PQQ ВИТАМИН В14- кун давомида овқатдан олдин ёки кейин.
КОЭНЗИМ Q10- куннинг биринчи ярмида , овқат вақтида.
ЦИНК- куннинг биринчи ярмида, овқат вақтида ёки кейин бу билан кўнгил айнишини олдини оласиз.
СЕЛЕН- эрталаб нонушта билан бирга.
ЙОД- нонуштадан кейин ёки нонуштадан олдин. 12:00 гача ичиш тавсия этилади.
МАГНИЙ- формасига қараб вақти ўзгаради. Масалан тинчлантирувчи магнийларни (глицинат, цитрат , таурат ухлашдан 30 дақиқа аввал ) , Магний Малатни эрталаб ичилади сабаби энергия беради. Магнийли ванна(эпсом тузили), магнийли ёғ ёки спрейларни ухлашдан аввал суртилади.
ОМЕГА-3, ОМЕГА-6- куннинг биринчи ярмида овқат вақти ёки кейин. Кечки овқатдан сўнг ичиш хам мумкун.
КАЛИЙ- овқат вақтида.
ТЕМИР- эрталаб овқат вақтида ёки дарҳол овқатдан кейин ичиш керак.
КАЛЬЦИЙ- кечаси ичиш тавсия этилади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !


💊Ҳомиладорлик даврида ўқилиши керак бўлган суралар!!!

Авваламбор, Аллоҳ Таоло бизга берган ушбу буюк неъматни ҳис қилган ҳолда бўлажак оналар олдимиздаги маъсулиятни ҳис қилишимиз ва ҳаётимизни тамомила ўзгартиришга ва яратган Роббимизга бўйсунишга харакат қилишим керак. Энг аввал қилиниши керак бўлган муҳим ишлар: фарз амалларини ўз жойига қўйиш, суннат амалларни бажариш ва нафл амалларни кўпайтиришга харакат қилиш. Бу ўз ичига кўпроқ Қуръон Тиловат қилиш, истиғфор ва ҳамд айтишни кўпайтириш, қўлдан келганча таҳажжуд намозларига муҳаббатли бўлишни олади. Ва доимий ўқилиши керак бўлган суралар ва дуолар эса бизга келажакда солиҳ-солиҳа фарзандларни тарбиялашда ёрдам беради.

❤️Ҳомиладорлик пайтида Иншиқоқ сурасини кўп ўқиш керак. Осон туғилишнинг (ва бошқа нарсаларни осонлаштиришнинг) яхши усули Иншиқоқ сурасини кўп ўқишдир.

❤️Туғилиш яқинлашганда, Оят ал Курсий, Аъроф сурасининг 54-оятини ва Фалақ Нос сураларини ўқиш керак.

❤️Ҳомиладорлик даврида Ал Мусаввир зикрини кўп айтиш керак. Ҳомиладор аёллар қўлларини қоринларига қўйиб ал-Мусаввир (жалла жалалуҳу)ни айтишда давом этсалар, бу бола шу илоҳий исм билан гўзал ва соғлом бўлади.

❤️Ясин-и Шариф кўп хайрли эшикларни очиш учун тилсимдир  Ҳз.  Анас (р.а.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ҳар бир нарсанинг қалби бор.  Қуръоннинг қалби Я-Синдир.  Ким бу сурани ўқиса, Аллоҳ таоло унга ўн марта Қуръон ўқишнинг ажрини беради, фақат Ёсин сурасидан ташқари” (Термизий, Савоб ул Қуръон, 7, 2889)

❤️Ривоятларга кўра, агар 70 минг “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” ўқилса, бола солиҳ бўлади, уни биринчи тўрт ой ичида ўқиш тавсия этилади.

❤️Гўзал ахлоқли бўлиш учун ҳар куни “Анбиё” сурасини ўқиш мумкин.

❤️Марям, Иброҳим ва Оли Имрон сураларини кунига бир марта ўқишга одатланинг.

❤️Гўзал ҳулқли ва келишган фарзанд учун Юсуф сурасини кўпроқ ўқинг.

❗️Ва энг асосийси, ҳар бир иш Аллоҳдан эканлигини ва Аллоҳга осон эканлигини унитмаслигимиз керак! Яна қандай суралар ва дуолар ўқиш керак ёки сиз ўқигансиз?  Бу маълумотларни ҳомиладор дугоналарингиз билан улашинг!

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍃Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !


💊НОРМОДОКС ТАБЛЕТКА!!!

Қўлланилиши:
🔸ҳомиладорликнинг эрта токсикози;
🔸турли генезли кўнгил айниши;
🔸уйқунинг бузилиши, уйқусизлик.

🟢Қўллаш усули ва доза:
🔸Тавсия этилган доза кунига 1/2 таблеткадан 1 таблеткагача.

Ножўя тасири:
🔸Аллергик реакциялар,
🔸кўнгил айниши,
🔸кундузги вақтдаги уйқучанлик,
🔸оғизнинг қуриши

© Doctor Ganiyev


Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !


💊Болажонингиз туғулган вақти унинг ҳарактерини белгилашими биласизми???

✅Соат 24:00 дан 2:00гача интилувчан ва синчков болалар дунёга келаркан.
✅2:00 ва 4:00 оралиғида эса серғайрат, ўз фойдасини кўзлайдиган инсонлар ҳамда табиатан истеъмолчи кимсалар туғилади.
✅Соат 4:00 дан то 6:00гача туғилган чақалоқлар тўғрисўз, ҳар қандай мураккаб ишни ҳам бажара оладиган бўлишади.
✅Соат 6:00-8:00 да хаёлпараст, орзуларга берилувчан, кўнгли нозиклар дунё юзини кўради.
✅Соат 8:00 ва 10:00да инсонпарвар, ёқимтой чақалоқларни бағрингизга босасиз.
✅Соат 10:00 дан то 12:00 гача эса иззатталаб ва иши учун жонини фидо қилувчи, мансаб чўққиларини эгалловчи шахслар туғилади.
✅Соат 12:00 ва 14:00 оралиғида дунёга келганлар сайёҳатни севадиган, қалтис вазиятлардан осонликча чиқиб кета оладиган бўлишади.
✅Соат 14:00-16:00 эса меҳнаткашлар, қийинчиликдан қочмайдиганлар туғиладиган вақт.
✅Соат 16:00 ва 18:00 оралиғида тинчликпарвар ва ҳаммага яхшилик истайдиган фарзандларни дунёга келтирасиз.
✅Соат 18:00-20:00 руҳан кучлилар вақти.
✅Соат 20:00 дан 22:00 гача«юлдуз»лар дунёга келади, улар шунчаки яшамаслиги керак, шоҳона ҳаёт, эътибор ва машҳурликни исташади.
✅Соат 22:00 ва 24:00 оралиғида эса файласуфлар, донишмандлар, ички дунёси бой, вазиятга ўзгача нигоҳ билан қарайдиган инсонлар туғилади.

© Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !

Показано 20 последних публикаций.