Ҳафта давомида енгил кийимлар кийишли ҳаво бўлади.
Эътибор берган бўлсангиз, Газета.ўзнинг ҳафталик об—ҳаво шарҳларида биз нафақат ҳафта давомида кутилаётган об—ҳаво, балки унинг кишилар саломатлигига таъсири, космик таъсирлар, об—ҳаво шароитининг ҳаво ифлосланишини келтириб чиқариши ҳамда биоиқлимий шароитлар яъни вазиятдан келиб чиқиб, кийиниш масалаларига ҳам мунтазам тўхталиб ўтяпмиз.
Апрель бошидаги каби баҳорий об—хаво муҳити кутилаётган жорий ҳафтада қандай кийим кийиш керак?
Кутилаётган ҳафта об-ҳавоси шимолий ҳудудлар ва тоғлардан ташқари, бошқа жойларда худди баҳорий об-ҳаво муҳитини тақдим этгани учун жуда қалин кийимларни кийишга эҳтиёж бўлмайди.
Қолаверса, тунги ва тонгги муддатларда ҳам ҳароратнинг ноль даражадан анча юқори кузатилиши ўрта ва кекса ёшли кишиларнинг бош кийимсиз юришига имкон беради.
Пайшанбадан бошлаб кундузи енгил кийимлар кийиб олишлари ҳам мумкин. Шимолий ҳудудлар ва тоғларда эса кунудузи қуёш нурлари ҳавони реал ҳарорат қийматидан юқорироқ ҳис қилиш имконини берса-да, кечги, тунги ва тонгги муддатларда барибир қалинроқ кийиниш тавсия этилади.
@chodaknewsuz