Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Раббиман
"Раббиман"
Яқинларга ҳам юборинг!
Каналга аъзо бўлиш:👇
👉https://t.me/buxoro_xattot
"Раббиман"
Рўза ойининг биринчи кунида хонадонма-хонадон юриб айтиладиган қўшиқ Бухорода "Рамазон", "Раббиман" деб аталади. Шундай қўшиқларни айтувчиларни рамазончилар ёки раббиманчилар дейишади. "Раббиман" қўшиғининг асосий мазмуни хонадонга яхшилик, ризқ-рўз, хонадон соҳибларига эса яхши ниятлар тилаш ва рўза ойининг муқаддаслиги, файз-баракот келтирувчи ой эканлиги куйланади. Раббиманчилар кечга яқин уч киши ёки ундан кўпроқ болажонлар уйма-уй юриб шу қўшиқни айтишади. Бир киши қўшиқ бандларини айтса, қолган болалар раббиман нақоратига жўр бўлишади. Қўшиқ охиригача ижро этилиб бўлгач, хонадон эгалари имкон даражада раббиманчиларга топганини кўнгилдан чиқариб беришади. Бу қўшиқни ҳавас, ғурур ва қувонч билан ёшу қарилар ижро этишади.
"Раббиман" қўшиғи ҳозирда каттаю-кичик орасида унутилиб кетмоқда.
Яқинларга ҳам юборинг!
Каналга аъзо бўлиш:👇
👉https://t.me/buxoro_xattot