Бухоро хаттот


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Азиз мухлис! Мазкур каналда Сиз хаттотлик ва китобат санъати тарихига доир маълумотларга эга бўласиз. Барча қизиқувчилар учун мухтасар энциклопедиядир.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#Дуойи_Навруз

Дуо

Мардуми аҳли Бухоро дар шаби ийди Наврўз. Тан сиҳҳат хотири жам, умри дароз ризқи фароҳ, гушойиши кор, душман пиёдаҳ, дўстон зиёдаҳ. Кулл рофеъ бало, рофеъ кулли бало, рофеъ кулли бало ва балоёт.

Амирхоний 93.


Мазкур дуо "Қитъа" сифатида хаттотлар томонидан ёзилиб, Бухоройи шарифнинг ҳар бир хонадони деворида осиб қўйилган ва Наврўз кечалари رفع كلّ بلا "Бутун муаммоларни Ҳал Қилувчи" деб, Аллоҳдан офият сўраганлар.


Ушбу фото нусхаси Бухоро хаттотлик мактаби вакили, моҳир хаттот Муҳиддин домла Нўъмонов томонидан "Бухоро хаттот" телеграм каналига тақдим этилди.

Яқинларга ҳам юборинг!

📲Каналга аъзо бўлиш:👇


👉https://t.me/buxoro_xattot


Репост из: Бухоро хаттот
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Наврўз_муборак_дўстони_азиз!

📲Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot


#Табрик

Ҳамватанони азиз!

Ман шодам, ки ба шумо, ба тамоми мардуми мо орзуҳои самимонаи худро изҳор мекунам.
Бигзор Наврӯз ба ҳар як оила, ба ҳар хона хушбахтӣ ва сарбаландӣ орад!
Аз Парвардигор илтиҷо менамоям, ки ҳамаи умедҳо ва орзуҳои неки мо амалӣ намояд!
Бигзор ҳамеша дар кишвари мо сулҳ ҳукмфармо бошад, зиндагии мардуми мо обод бошад!

Иди Наврӯз ва иди Саййид ул-айём Жума муборак, дӯстони азиз!

Яқинларга ҳам юборинг!

📲Каналга аъзо бўлиш:👇


👉https://t.me/buxoro_xattot


#Наврўз_табриги

Ассалому алайкум азиз Юртдошлар!

Бу йилги хосиятли Наврўз фасли юртимизга кўплаб қувончли воқеалар, қўшалоқ байрамларни бошлаб келмоқда. Шу кунларда барчамиз яна бир қутлуғ ва фазилатли ой – муқаддас Рамазони шарифда турибмиз. Бугунги имкониятдан фойдаланиб, Юртимиз мусулмонларини, бутун Ислом умматини ана шу табаррук айём билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Ушбу илоҳий ойда қиладиган хайрли амалларимиз қабул бўлиб, эзгу ва пок ниятларимиз ижобат топишини тилайман. Барча эзгу ишларимизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин. Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин.

Наврўзи олам ва Саййид ул-айём Жума барчамизга муборак бўлсин! Омин!


Яқинларга ҳам юборинг!

📲Каналга аъзо бўлиш:👇


👉https://t.me/buxoro_xattot


Репост из: Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази
Ислом цивилизацияси марказида 300 дан ортиқ олимлар иштирокида амалий семинар ўтказилди

Васийлик Кенгаши томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш ва такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари" мавзусида республика амалий семинари ўтказилди. Семинар Марказнинг илмий-амалий ва маърифий йўналишдаги фаолиятини ривожлантириш, экспозицияни бойитиш ҳамда замонавий музей технологияларини татбиқ этиш масалаларига бағишланди.

🇺🇿 UZ: БАТАФСИЛ

A practical seminar was held at the Center of Islamic Civilization with the participation of more than 300 scholars

To ensure the implementation of the tasks assigned by the Board of Trustees, a republican practical seminar was held on the topic "Priority Directions for Enriching and Improving the Exposition of the Center of Islamic Civilization in Uzbekistan." The seminar focused on developing the Center's scientific, practical, and educational activities, enriching the exposition, and introducing modern museum technologies.

🇬🇧EN: IN DETAIL

В Центре исламской цивилизации состоялся практический семинар с участием более 300 ученых

В целях обеспечения выполнения поручений, данных Попечительским советом, был проведен республиканский практический семинар на тему "Приоритетные направления обогащения и совершенствования экспозиции Центра исламской цивилизации в Узбекистане". Семинар был посвящен развитию научной, практической и образовательной деятельности Центра, обогащению экспозиции и внедрению современных музейных технологий.

🇷🇺РУ: ПОДРОБНО

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

📱 Telegram 📱 YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱 Web-site


#Каллиграфия

Искусство каллиграфии —редкий дар,
поэтому на поколение приходится
только один великий каллиграф.


Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot


#Ташриф

“Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш ва такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари” мавзусидаги республика амалий семинари бўлиб ўтди. Вилоятдаги иштирокчилар учун жумладан, Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилари учун Zoom ташкил этилди. Семинарда Zoom дан иштирок этиш учун моҳир хаттот, устоз Абдулғафур Раззоқ Бухорий ҳам Бухоро давлат университетига ташриф буюрдилар.


Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇


👉https://t.me/buxoro_xattot


#Семинар

“Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш ва такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари” мавзусидаги республика амалий семинари бўлиб ўтди. Унда юздан ортиқ мутахассис олимлар жалб этилди. Cеминарда республикамиздаги барча олийгоҳлар қаторида Бухоро давлат университети мутахассис профессор-ўқитувчилари, Бухоро Мир Араб мадрасаси мударриси, моҳир хаттот, устоз Абдулғафур Раззоқ Бухорий ва "Бухоро хаттот" телеграм канал муаллифи мутахассис сифатида мазкур семинарга таклиф этилди.

“Ўзбек хонликлар даври китобат санъати” медиалойиҳаси ва экспозиция қисмини тайёрлаш учун асосий ижрочи сифатида Бухоро давлат университети ва "Бухоро хаттот" телеграм канали муаллифининг билдирган ғояси танланди ва қабул қилиш учун экспертлар ҳукмига ҳавола этилди.


Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇


👉https://t.me/buxoro_xattot


#Хуш_хабар

“Форс тили”

Бухоро давлат университети тарих ва юридик факультети "Ислом тарихи ва манбашунослиги, фалсафа" кафедрасида “Форс тили” курси очилди.

Ушбу курс қуйидагилар учун қулай имкониятларни тақдим этади: мазкур соҳани ўрганаётган тадқиқотчилар, форс-тожик тилига қизиқувчи аспирантлар, шунингдек, “Форс тили”дан тил сертификат олувчилар, фан докторлари (DSc) ва фан номзодлари (Phd), профессор-ўқитувчилар ва форс-тожик тилларини ўрганувчи ихлосмандлар учун “Форс тили”ни мукаммал В2 ва С1 даражада ўргатади.

“Форс тили” курси кафедранинг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан ҳар куни соат 14:00 дан кейин курс иштирокчилари учун қулай вақтда олиб борилади.


Бизни манзил: Бухоро шаҳар, Муҳаммад Иқбол кўчаси 11 уй. Бухоро давлат университетининг 3 - биноси 2 - қават, 223 хона.

Мурожаат учун тел:
Ҳусен Джураев +99890.715-16-41.
Орифжон Бердиев +99891.403-29-99.

Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot


#Хаттот_тарихи

Рожий

(тахаллуси; асл исм-шарифи Идрисхўжа Маҳдум Бухорий Набирахўжа ўғли) (1880 — Бухоро — 1919) — шоир ва хаттот. Бухоро мадрасаларида таълим олган. Ёшлигидан шеърлар ёзган, хаттотлик билан шуғулланган, қўлёзма асарларни китобат қилган. Ўз даврида яшаб ижод этган шоир ва хаттотлар ҳақида маълумот берувчи хаттотликка оид «Рисолаи хушнависон» асарини яратган. Садр Зиёнинг «Рисолаи хаттотон» («Хаттотлар рисоласи») асарида ёзилишича, Рожий «Рисолаи хаттотони манзума» («Хаттотлар рисоласи манзумаси») асарини ҳам ёзган. 1907 йилда китобат қилган баёзи қўлёзмаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти нодир қўлёзмалар фондида сақланади.



Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot


#Қуръон

«Арзаи охир»

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Аллоҳ таоло Қуръонни аввал Лавҳул-маҳфуздан дунё осмонига бутунича нозил қилган ва бу Рамазон кечаларидан бирида – Қадр кечасида бўлган. Вақти-соати келиб, Қуръоннинг Ер юзига, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилиниши ҳам айнан Қадр кечасида бошланган. Кейинчалик ҳар Рамазонда ваҳий фариштаси Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, у зотга шу Рамазонгача нозил бўлган оятларни такрорлатадиган бўлди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этадиган йиллари Қуръонни Жаброил алайҳиссаломга икки бора ўқиб берганлар. Зайд ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳумо бу муборак хатмга гувоҳ бўлганлар. Бу хатм манбаларда «арзаи охир» - «сўнги ўқиб ўтказиш» деган ном билан машҳурдир.


Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Раббиман

"Раббиман"

Рўза ойининг биринчи кунида хонадонма-хонадон юриб айтиладиган қўшиқ Бухорода "Рамазон", "Раббиман" деб аталади. Шундай қўшиқларни айтувчиларни рамазончилар ёки раббиманчилар дейишади. "Раббиман" қўшиғининг асосий мазмуни хонадонга яхшилик, ризқ-рўз, хонадон соҳибларига эса яхши ниятлар тилаш ва рўза ойининг муқаддаслиги, файз-баракот келтирувчи ой эканлиги куйланади. Раббиманчилар кечга яқин уч киши ёки ундан кўпроқ болажонлар уйма-уй юриб шу қўшиқни айтишади. Бир киши қўшиқ бандларини айтса, қолган болалар раббиман нақоратига жўр бўлишади. Қўшиқ охиригача ижро этилиб бўлгач, хонадон эгалари имкон даражада раббиманчиларга топганини кўнгилдан чиқариб беришади. Бу қўшиқни ҳавас, ғурур ва қувонч билан ёшу қарилар ижро этишади.

"Раббиман" қўшиғи ҳозирда каттаю-кичик орасида унутилиб кетмоқда.


Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot


#Қуръон

Рамазон Қуръон ойидир.

Ҳа, Рамазоннинг энг буюк фазилатларидан бири – бу унинг Қуръон ойи эканидадир. Аллоҳ таоло Ўзининг сўнги китоби, Қиёматга боқий қоладиган, барчани ожиз қолдирган мўъжиз каломи Қуръони Каримни нозил қилиш учун айнан Рамазон ойини танлаган. Шунинг ўзи бу ойнинг қанчалар улуғ эканини англаш учун етарлидир. Аллоҳ айтади:
«Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб Қуръон туширилгандир» (Бақара, 185-оят).

«Албатта, Биз У(Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик» (Қадр, 1-оят).


Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot


#Поздравления

Дорогие друзья!

Поздравляем с наступлением священного месяца Рамазан!

Пусть этот месяц принесет Вам, вашим друзьям и близким радость чистоты и обновления, благоденствия в доме, крепкое здоровье, успехов во всех делах, и да исполнятся все Ваши мечты.


Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot


#Табрикнома

Моҳи шарифи Рамазон муборак!

Дўстони азизам!

Фаро расидани моҳи шарифи Рамазон бароятон муборак бод!

Бигзор ин моҳи фархунда дар умру кори Шумо, дўсту ақрабо ва аҳли хонадонатон файзу баракат оварда, ҳамаи орзуҳои некатон ҷомаи амал пўшад.


Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot


#Табрикнома

Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар!

Барчангизни кириб келган муборак Рамазон ойи билан чин дилдан, самимий муборакбод этамиз!

Азизлар, бу онларни ғанимат билайлик, тоат-ибодатни кучайтирайлик, охират захирасини қўлга киритайлик! Ҳар бир ибодатимиз асносида қилиб ўтган хатолару гуноҳларимиз учун Аллоҳ таолога астойдил тавба қилайлик, сидқидилдан дуо қилиб, юртимизга, бутун дунёга тинчлик-хотиржамлик тилайлик!

Аллоҳ таоло Рамазони шарифнинг баракотидан барча беморларга шифои комил берсин, барча эҳтиёжмандларнинг дардига малҳам бўлсин, дуоларимизни ижобат қилсин, сўраганимиздан афзалини берсин!

Аллоҳ таоло бу муборак ойни юртимиз учун, бутун дунё мусулмонлари учун тинчлик-хотиржамлик, тоат-ибодат, тақво ойи, Қуръон ойи қилсин, иймон ҳаловатини, ибодат лаззатини насиб этсин!

Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин!


Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot


#Луғат

«Рамазон» сўзи арабча сўз бўлиб, луғатшуносларнинг айтишларича, у «қаттиқ иссиқ», «жазирама», «қизиб чўғ бўлиш», «куйдириш» маъноларини англатувчи калимадан олинган. Бу ойнинг айнан ушбу номни олиши сабаби ҳақида турлича фикрлар бор. Жумладан, аллома Жавҳарий: «Айтишларича, араблар ойларнинг номларини эски тиллардан ўгиришганида ойларни ўша пайтда тўғри келган вақтига кўра номлашган. Ўшанда ушбу ой иссиқнинг энг жазирамасига тўғри келган экан», дейди. Иккинчи бир фикрга кўра, «Рамазон ойи гуноҳларни куйдириб ташлагани учун шу ном билан аталган. Зотан, бу ой жоҳилият даврида «Нотиқ» деб аталар эди». Бошқалар айтишадики, «Бу ойдаги ибодат – рўза кишиларни ташналикдан ичини қиздиргани учун ой Рамазон деб номланган».
Нима бўлганда ҳам, Рамазон ойини Аллоҳ хоссатан уммати муҳаммадия учун алоҳида баракотли, фазилатли қилиб қўйган. Рамазонинг хусусияти, фазилати, баракаси жуда ҳам кўп ва беқиёс.

Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot


#Адиб_хаттот

Муқимий (1850-1903)
Муҳаммад Аминхўжа Мирзахўжа ўғли Муқимий 1850 йили Қўқон шаҳридаги Беквачча маҳалласида новвой оиласида туғилди. Отаси Мирзахўжа асли тошкентлик, онаси Бибиойша хўжандлик бўлган. Улар тўрт қиз ва бир ўғил кўрганлар. Қизларининг оти Тожиниса, Улуғбиби, Сайдиниса, Меҳриниса.
Муҳаммад Аминхўжанинг онаси Бибиойша адабиёт ва санъатни севувчи, сўзга уста аёллардан бўлган. Бўлажак шоир эски мактабда хат-савод чиқаргач, 1864 йилдан Қўқондаги «Ҳоким ойим» мадрасасида ўқийди. Муҳаммад Аминхўжа 1872-1873 йилларда Қўқон мадрасасини битириб, Бухорога йўл олади. 1876 йилгача Бухоро мадрасаларидан бирида ўқийди, сўнг Қўқонга қайтади. 1890 йили отадан қолган ҳовлини сотиб, мадраса ҳужрасига кўчиб ўтишта мажбур бўлган. Хаттотлик ҳунари жонига ора кирган. Кишилар учун хат (китобат) ёзиб, китоб кўчириб, шундан келадиган даромад ҳисобига кун ўгказган. Адабиёт-санъатни яхши кўрган давлатманд кишилар моддий ёрдам берганлар.


Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot


#Адиб_хаттот

Комил Хоразмий (1825-1897)

Комил — шоир, хаттот, бастакор, мусиқашунос, таржимон, давлат арбоби. Унинг ибратли фаолияти замондошлари ва кейинги давр илм аҳлининг эътирофига сазовор бўлган. Кўплаб тадкиқотчилар бу улкан ижодкор ва сиёсатдон фаолиятига қизиқиш билан қараганлар.
Комил хаттотлик билан ҳам мунтазам шуғулланди. Қўлёзмаларни кўчириш, китоб тайёрлаш ишларида фаол қатнашди. Устоз Муҳаммад Паноҳ, Худойберган Муҳркон девон, Муҳаммад Шариф арро девон, Матёқуб Ҳаррот девон каби шогирдлар етказди. Унинг ўғли Муҳаммад Расул ҳам яхшигина хаттот эди. «Мирзо» тахаллуси билан шеърлар ёзган, девон тузган шоир эди.

Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot


#Хаттот_тарихи

Юсуф Сарёмий
(1845-1912)


«Яссавий мактаби» деб аталган, XII асрдан XX аср бошларигача, Зиёвуддин Ҳазиний ижодигача бўлган қатламни қамраб олган мутасаввиф шоирлар сирасига мансуб.
Исми Муҳаммад Юсуф (халқ орасида «Мамаюсуф», «Маюсуф»), отасининг оти Абдушукур, «Сарёмий» эса тахаллуси нисбадир. «Тазкираи Қайюмий»да Сайрамда туғилиб, Тошкентда ўқиганлиги, исмини «Юсуфий» тахаллус этгани айтилади.
Илк таълимни отаси Мулла Абдушукурдан олди. Сўнг Тошкент, Бухоро мадрасаларида ўқиди. Мадраса таҳсилининг катта қисми «Бекларбеги»да кечди. Кейинчалик ҳам бу даргоҳда тез-тез бўлиб турар эди. Тошкентга келганида кўпроқ қаландархоналик ҚосимхонтўраМузтарибларникига тушар, шу ерда отини қолдириб, Самарқанд, Бухоро, Хўжанд, Қўқон, Фарғона шаҳарларига шоир ва олим дўстлариникига йўл олар экан.
Хаттотлик, косиблик, муҳрдорлик билан шуғулланган. 1912 йилнинг биринчи ярмида Сайрамда вафот этган. Қабри ўша ерда.


Яқинларга ҳам юборинг!

Каналга аъзо бўлиш:👇

👉https://t.me/buxoro_xattot

Показано 20 последних публикаций.