#Хаттот_тарихи
Юсуф Сарёмий
(1845-1912)
Яқинларга ҳам юборинг!
Каналга аъзо бўлиш:👇
👉https://t.me/buxoro_xattot
Юсуф Сарёмий
(1845-1912)
«Яссавий мактаби» деб аталган, XII асрдан XX аср бошларигача, Зиёвуддин Ҳазиний ижодигача бўлган қатламни қамраб олган мутасаввиф шоирлар сирасига мансуб.
Исми Муҳаммад Юсуф (халқ орасида «Мамаюсуф», «Маюсуф»), отасининг оти Абдушукур, «Сарёмий» эса тахаллуси нисбадир. «Тазкираи Қайюмий»да Сайрамда туғилиб, Тошкентда ўқиганлиги, исмини «Юсуфий» тахаллус этгани айтилади.
Илк таълимни отаси Мулла Абдушукурдан олди. Сўнг Тошкент, Бухоро мадрасаларида ўқиди. Мадраса таҳсилининг катта қисми «Бекларбеги»да кечди. Кейинчалик ҳам бу даргоҳда тез-тез бўлиб турар эди. Тошкентга келганида кўпроқ қаландархоналик ҚосимхонтўраМузтарибларникига тушар, шу ерда отини қолдириб, Самарқанд, Бухоро, Хўжанд, Қўқон, Фарғона шаҳарларига шоир ва олим дўстлариникига йўл олар экан.
Хаттотлик, косиблик, муҳрдорлик билан шуғулланган. 1912 йилнинг биринчи ярмида Сайрамда вафот этган. Қабри ўша ерда.
Яқинларга ҳам юборинг!
Каналга аъзо бўлиш:👇
👉https://t.me/buxoro_xattot