* Бухорийлар бўстони
ИСМАТ БУХОРИЙ
Қадим Бухоронинг бир чеккасида
Тиканзор ичида якка қабр бор.
Кўмилмиш у томон боргувчи йўллар,
Бироқ чўкмаган у, титрар сарвиқор.
Бухорога оқар сонсиз сайёҳлар,
Дунёнинг минг турли бурчакларидан.
Бу ажиб масканни томоша қилиб,
Кўркини кўзларга этишар Ватан.
Ястаниб ётади зангори тоқлар,
Муқаддас минорлар тарих фахридир.
Бу олий салобат, бу юксак шукуҳ
Беором бургутдай кўкка талпинур.
Ҳайратда қолдириб аҳли дунёни,
Минг йиллик бинолар муаззам турар.
Юракда жўшади азобли туғён:
– Қайда бу тарихни бунёд этганлар?
Қалбида ёнганча умид юлдузи,
Эски мозорларни кезиб бирма-бир,
Неча йилки, Ҳайрат қабрини излаб,
Саргардон кезади фидойи шоир.
Буюк Бухорийлар битган битиклар
Шеъру фан оламин тенгсиз ганжидир.
Бу азиз зотларнинг оромдан кечиб,
Бедор тунлар чеккан юрак ранжидир.
Авлодлар мулкига қолдириб мерос
Санъатнинг мислсиз жавҳарларини.
Беном қабрларда ётишар сокин
Не-не улуғ зотлар, тамадан холи.
Лол бўлиб бул беҳад камтаринликдан,
Дош бериб асрлар тўзонларига.
Тарихнинг зил-замбил қопқасин очиб,
Боргумдир табаррук гўрлар ёнига.
Қадим Бухоронинг бир чеккасида,
Тиканзор ичида якка қабр бор.
Очилгай у томон боргувчи йўллар,
Гулларнинг қўйнида яшнар пурвиқор.
1980 й.
БУЛОҚ
Тинмайин мавжланиб, кўпирар ҳар чоғ...
– Мунчалар беором жўшасан, булоқ?
– Ахир, нечун тўхтаб, тин олай бир зум,
Зилол сувларимга одамлар муштоқ.
– Қайноқ туйғуларим! Тинмай бир замон,
Не учун қалбимда қилурсиз туғён?
– Шоир ҳисларига чанқоқ одамлар,
Уларга оқайлик, бер бизга имкон.
Ғайрат МУРОДОВ
Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari
ИСМАТ БУХОРИЙ
Қадим Бухоронинг бир чеккасида
Тиканзор ичида якка қабр бор.
Кўмилмиш у томон боргувчи йўллар,
Бироқ чўкмаган у, титрар сарвиқор.
Бухорога оқар сонсиз сайёҳлар,
Дунёнинг минг турли бурчакларидан.
Бу ажиб масканни томоша қилиб,
Кўркини кўзларга этишар Ватан.
Ястаниб ётади зангори тоқлар,
Муқаддас минорлар тарих фахридир.
Бу олий салобат, бу юксак шукуҳ
Беором бургутдай кўкка талпинур.
Ҳайратда қолдириб аҳли дунёни,
Минг йиллик бинолар муаззам турар.
Юракда жўшади азобли туғён:
– Қайда бу тарихни бунёд этганлар?
Қалбида ёнганча умид юлдузи,
Эски мозорларни кезиб бирма-бир,
Неча йилки, Ҳайрат қабрини излаб,
Саргардон кезади фидойи шоир.
Буюк Бухорийлар битган битиклар
Шеъру фан оламин тенгсиз ганжидир.
Бу азиз зотларнинг оромдан кечиб,
Бедор тунлар чеккан юрак ранжидир.
Авлодлар мулкига қолдириб мерос
Санъатнинг мислсиз жавҳарларини.
Беном қабрларда ётишар сокин
Не-не улуғ зотлар, тамадан холи.
Лол бўлиб бул беҳад камтаринликдан,
Дош бериб асрлар тўзонларига.
Тарихнинг зил-замбил қопқасин очиб,
Боргумдир табаррук гўрлар ёнига.
Қадим Бухоронинг бир чеккасида,
Тиканзор ичида якка қабр бор.
Очилгай у томон боргувчи йўллар,
Гулларнинг қўйнида яшнар пурвиқор.
1980 й.
БУЛОҚ
Тинмайин мавжланиб, кўпирар ҳар чоғ...
– Мунчалар беором жўшасан, булоқ?
– Ахир, нечун тўхтаб, тин олай бир зум,
Зилол сувларимга одамлар муштоқ.
– Қайноқ туйғуларим! Тинмай бир замон,
Не учун қалбимда қилурсиз туғён?
– Шоир ҳисларига чанқоқ одамлар,
Уларга оқайлик, бер бизга имкон.
Ғайрат МУРОДОВ
Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari