Фильтр публикаций


Она... Бу сўз нафасингдай жонли, ҳавасингдай беғубор, сасингдай улуғвордир, инсон! Фақат сен уни англамоғинг, тушунмоғинг, у билан ёнмоғинг керак, инсон. Онани англамоқ - дунёни англамоқ, Ватанни англамоқ, миллатни англамоқ, тилни , дилни англамоқдир.

ТИЛАК ЖЎРА

https://t.me/tilakjura1947


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мен буюк Она сўзин – Навоийдан ўргандим,
Ватан – ягона сўзин – Навоийдан ўргандим.

Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Яратганга ҳазор бора шукур айтмоқнинг онидур,
Умр кечса омонликда, кузакми, қаҳратонидур,
Бўлиб даф, изғирин кетмиш, мана, қишнинг поёнидур,
Баҳор айёмидур доғи, йигитликнинг авонидур,
Кетур, соқий, шароби нобким, ишрат замонидур.

Гаҳи ерни чароғон айламак истаб ёришгай кун,
Гаҳи кўк гулдираб, ваҳму талотўпда қолур очун,
Бу янглиғ икки ҳолат ичра тун-кун айланур гардун,
Гаҳи саҳро узори лола шаклидин эрур гулгун,
Гаҳи саҳни чаман гул чеҳрасидин арғувонийдур.

Яна офтоб булут қувди, кадарлар кетди диллардин,
Яна мужда етиб Наврўз ҳақинда ўнгу сўллардин,
Яна наққош табиат ранг тиланди тошу гиллардин,
Яна саҳни чаман бўлди мунаққаш ранги гуллардин,
Магарким, сунъининг наққошиға ранг имтиҳонидур.

Кўзунг, эй моҳитоб, ишқинг баёнин сўзсиз изҳори,
Сўзунг, эй лоларуҳ, руҳимда туғённинг сабабкори,
Ўзунг, эй сиймтан, гулгун яноқлар ичра гулнори,
Юзунг, эй сарв, жоним гулшанининг тоза гулзори,
Қадинг, эй гул, ҳаётим боғининг сарви равонидур.

Макони кўкдами, валлоҳ, сенингдек тоза бир ҳурнинг,
Ва ё уммон тагинда ёширундир маскани дурнинг,
Эрурсан нур, Яратганнинг жамоли — манбаи нурнинг,
Не ерда бўлсанг, эй гул, андадур чун жони Бобурнинг,
Ғарибингга тараҳҳум айлағилким, Андижонийдур.

Абдунаби ҲАМРО

Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
У дунё ҳам...

Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


* * *
Йиллар шошқин, кунлар овора,
Тарих омборига шошади,
Интиқ кўнглим эса тобора
Навоийга яқинлашади.

Айланса-да баҳорим кузга,
Қалбим талпинади юлдузга,
Шеърим дўниб борар арузга –
Навоийга яқинлашади.

Юртим – сайҳон-сайҳон далалар,
Юртим – алвон-алвон лолалар.
Китоб ўқиётган болалар
Навоийга яқинлашади.

Қишда қуёш чиққан ҳаволар,
Дуо қилган пари момолар,
Донишманду камтар боболар
Навоийга яқинлашади.

Сўзлашсалар ғурури борлар,
Туркий тилга бермай озорлар,
Ғазал айтган парирухсорлар
Навоийга яқинлашади.

Замон айланади, олмай тин,
Қувлайверар йиллар бир-бирин,
Бу туркий тил, бу туркий замин
Навоийга яқинлашади.

Йироқлашар бедиллар фақат,
Йироқ кетар дунё бетоқат,
Ўзбек деган бу улуғ миллат
Навоийга яқинлашади!

Абдунаби ҲАМРО

Уланиш учун:
https://t.me/Buxoro_adiblari


ВАТАН

Мени ҳаво янглиғ турасан қуршаб,
Танга нафас бўлиб сипқориласан.
Теграмда мунаввар қуёшга ўхшаб,
Чарақлаб турасан, онажон-Ватан.

Сендан айро тушсам, ҳаётим тамом,
Сендан айро тушсам – иқболим қора.
Қоламан, теграмда на ер, на осмон,
Муаллақ тургандай чексизлик аро.

МАНГУЛИК

Сонсиз капалаклар қўнгандай худди,
Кўклам шохчаларга гуллар тўшади.
Бироқ дарахт қанча баҳорни кўрди,
Дўстим, илдизлар ҳам асли ўшадир.

Баҳорда тоғлардан қуйилади сув,
Соҳилдан тошгудай сермавж, жўшади,
Бироқ қадим оқим бўйлаб оқар у,
Ўзан ҳам, дарё ҳам ўша-ўшадир.

Яшнаган фаслга маскандир борлиқ,
Ерда кўрмоқ мумкин рангларнинг жамин.
Олам бунча гўзал, бунчалар ёруғ,
Бироқ само ўша, ўшадир Замин.

Жаҳонгир ИСМОИЛОВ

Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


* Изҳор

* * *

Нигоҳим тушди сенга қай замон, гул,
Дедим: излаб сени кездим жаҳон, гул.

Ажаб, мунис нигоҳинг, Ой жамоинг
Олиб кетди хаёлим ўша он, гул.

Кўнгулга хуш ёқувчи ҳар каломинг
Дилим меҳробин этди ошиён, гул.

Ажойиб лаҳза эрди ул замонким,
Замон қайтармикан, қайтар қачон, гул?

Менинг ҳолим аёнми сенга, оё
Қоларми тилсимотдек ноаён, гул.

Агар гул васфида шеър битса шоир,
Бўларкан ранги-рўйи заъфарон, гул.

Ўқиб бу мисраларни кулма ҳаргиз,
Муродим: тур ҳамиша яшнабон, гул.

Сулаймон ШОДИЕВ

Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


* Бухорийлар бўстони

ИСМАТ БУХОРИЙ

Қадим Бухоронинг бир чеккасида
Тиканзор ичида якка қабр бор.
Кўмилмиш у томон боргувчи йўллар,
Бироқ чўкмаган у, титрар сарвиқор.

Бухорога оқар сонсиз сайёҳлар,
Дунёнинг минг турли бурчакларидан.
Бу ажиб масканни томоша қилиб,
Кўркини кўзларга этишар Ватан.

Ястаниб ётади зангори тоқлар,
Муқаддас минорлар тарих фахридир.
Бу олий салобат, бу юксак шукуҳ
Беором бургутдай кўкка талпинур.

Ҳайратда қолдириб аҳли дунёни,
Минг йиллик бинолар муаззам турар.
Юракда жўшади азобли туғён:
– Қайда бу тарихни бунёд этганлар?

Қалбида ёнганча умид юлдузи,
Эски мозорларни кезиб бирма-бир,
Неча йилки, Ҳайрат қабрини излаб,
Саргардон кезади фидойи шоир.

Буюк Бухорийлар битган битиклар
Шеъру фан оламин тенгсиз ганжидир.
Бу азиз зотларнинг оромдан кечиб,
Бедор тунлар чеккан юрак ранжидир.

Авлодлар мулкига қолдириб мерос
Санъатнинг мислсиз жавҳарларини.
Беном қабрларда ётишар сокин
Не-не улуғ зотлар, тамадан холи.

Лол бўлиб бул беҳад камтаринликдан,
Дош бериб асрлар тўзонларига.
Тарихнинг зил-замбил қопқасин очиб,
Боргумдир табаррук гўрлар ёнига.

Қадим Бухоронинг бир чеккасида,
Тиканзор ичида якка қабр бор.
Очилгай у томон боргувчи йўллар,
Гулларнинг қўйнида яшнар пурвиқор.

1980 й.

БУЛОҚ

Тинмайин мавжланиб, кўпирар ҳар чоғ...
– Мунчалар беором жўшасан, булоқ?
– Ахир, нечун тўхтаб, тин олай бир зум,
Зилол сувларимга одамлар муштоқ.

– Қайноқ туйғуларим! Тинмай бир замон,
Не учун қалбимда қилурсиз туғён?
– Шоир ҳисларига чанқоқ одамлар,
Уларга оқайлик, бер бизга имкон.

Ғайрат МУРОДОВ

Уланиш учун:
https://t.me/Buxoro_adiblari


* Ёднома

УЧ ОҒАЙНИ БОТИРЛАР

Ғайбулла Ас-Салом, Нажмиддин Комил ва Тилак Жўрага

Уч оғайни ботир фақат эртакдамас,
Ҳаётда ҳам бўлар экан, ҳаётда ҳам.
Кўрган одам қилар эди дилдан ҳавас,
Устоз-шогирд қандай иноқ, ҳамкор, ҳамдам.

Фикр отин миниб чопган чавандозлар,
Фан чўққисин мавҳ айлаган тирандозлар,
Илм боғин обод қилган бу шоввозлар
Кам бўлмагай икки дунё, бўлмагай кам,

Учта ниҳол эдилар ҳар ерда ўсган,
Тошкент келиб, чинор бўлиб фикри ўзган,
Тангрим, асра деяр эдим ёмон кўздан,
Ғов бўлмасин йўлларига қайғу, алам.

Аммо кулфат панд бермаган кимса борми?
Ким қолдирар аро йўлда содиқ ёрни?
Ғам ўлдирар ҳамкори йўқ, кўнгли торни,
Устоз, сизнинг бардошингиз тоғдай маҳкам.

Бошингизга ёққан кулфат зарбасидан,
Ёки қисмат юборган дард ҳамласидан,
Кўзи тиниб мавҳум кураш ғамзасидан,
Кенжа ботир тополмасдан кетди малҳам.

Малҳам истаб ишонч отин олға сурди,
Маккор умид кўчалари адаштирди,
Тоғдай оғир фалокатни енгил кўрди,
Руҳи кучли эди унинг, руҳи бардам.

“Кенжа ботир эртакларда ўлган эмас,
Ё чорасиз қолиб, мағлуб бўлган эмас,
Дўсти йиғлаб, душманлари кулган эмас,
Охиратинг обод бўлсин жоним, укам”.

Катта ака йиғлар юрак, бағри куйиб,
Кичик ака ўксинади қовоқ уйиб,
“Ижод қилсанг бўлмасмиди тўйиб-тўйиб,
Бор эди-ку қўлгинангда ўткир қалам”.

Аммо тақдир ҳикматига ҳеч чора йўқ,
Бу жумбоқни ҳал қилган бир овора йўқ,
Умид шами ёниб турган кўнгиллар тўқ,
У бўлмаса, босар эди оламни ғам.

Ўзбек илми байроғини баланд тутиб,
Таржима ва тасаввуф шаробин ютиб,
Қанча юксак довонлардан дадил ўтиб,
Ёруғ юз-ла қўймоқдасиз олға қадам.

Эранларга ҳамроҳ бўлган ит сингари,
Мен эргашиб кетмоқдаман манзил сари,
Авлодларга ошкор бўлар бир кун бари,
Нима учун қўшилганим билар олам.

Маъруф ЖАЛИЛ

Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


* Онлайн тақдимот

БУХОРИЙЛАРДАН БИРИ

“Бухорий” мақомига эга бўлиш учун Бухорода туғилишнинг ўзи кифоя қилмайди. Бу шарафли ном замирида шариф шаҳар улуғларига ва уларнинг маънавий меросига бўлган чексиз эҳтиром ва заҳматли меҳнат ётади.
Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, таниқли театр ва кино актёри Муҳаммад Рафиқов ҳам ана шундай мукаррам зотлардан эди.
Устознинг яқинлари ташаббуси асосида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ижодий жамоаси томонидан тартиб берилган хотира китобида катта санъаткорнинг сурат ва сийрати, инсоний фазилатлари, ўйнаган роллари хусусидаги замондошлари, яқинлари, шогирдларининг дил сўзлари, шеърлари жамланган.
Китоб мутолааси жараёнида ўқувчида заҳматкаш санъаткор тўғрисида яхлит тасаввур пайдо бўлади.

Нашрга тайёрловчи ва масъул муҳаррир – Шодмон СУЛАЙМОН

Муҳаррир – Исроил СУБҲОНИЙ

Уланиш учун:
https://t.me/Buxoro_adiblari


* Онлайн тақдимот

СУКУНАТДАН САДО ХОТИРА

Самандар Воҳидов ўз умрини адабиёт ва илмга бахшида қилган серқирра ижодкор ва илму амали уйғун инсон эди. У ҳаётлик чоғида эсселар, хотира-лавҳалардан иборат китобини чоп эттиришни режа қилган, аммо бешафқат ўлим сабаб китоб дунё юзини кўрмай қолган эди.
Яқинда мазкур мазкур мажмуа Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан нашрга тайёрланиб, адабиёт ихлосмандлари, кенг жамоатчиликка армуғон этилди.
“Адабий Бухоро” нашриёти рухсати билан чоп этилган, гоҳ изтиробли, гоҳ қувончли хотиралар ўрин олган ушбу китоб шукроналик меваси бўлиб, ундан ўрин олган хотира-лавҳалар меҳр билан йўғрилган ва айнан шунинг учун меҳр билан ўқилади.

Нашрга тайёрловчи ва сўзбоши муаллифи – Шодмон СУЛАЙМОН

Муҳаррир – Исроил СУБҲОНИЙ


Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


* Қутлов

Бугун – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли болалар шоири Дилшод РАЖАБ туғилган кун.
60 ёшни қаршилаётган ижодкорни шодиёна кун билан муборакбод этиб, унга янги ижодий зафарлар тилаб қоламиз.


ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистон —
Ҳур Ватан,
Бағри тўла
Нур Ватан.
Бахт порлар
Қуёшингда,
Хумо қуши
Бошингда!
Отамиздай
Улуғсан
Меҳрга кон —
Тўлиқсан.
 
БОҒЧА ОПАМ

Боғча опам —
Ой опам.
Гўзалликка
Бой опам.
Кулиб турар
Кўзлари.
Ширин-шакар
Сўзлари.
Олдига тез
Чопамиз.
Салом, боғча
Опамиз!

КАПАЛАКЛАР

Боғимизга
Бир қаранг:
Капалаклар
Ранг-баранг.
Қизил, сариқ,
Яшил, оқ,
Бир-бирига
Дўст-иноқ.
Кўриб роса
Қувнаймиз.
Лекин сира
Қувмаймиз.

СУВ

Сув келади
Шилдираб,
Югургандай
Пилдираб.
Ўтиб кетар,
Тўхтамас.
Вақти борга
Ўхшамас.
Шошиб борар
Далага.
Етай деб
Гул-майсага.

Дилшод РАЖАБ

Уланиш учун:
https://t.me/Buxoro_adiblari


* Дурдона

АСАД ГУЛЗОДАИ БУХОРИЙ

“ИШҚНОМА”ДАН


Нигоҳи гарми ту сехр асту ҷоду,
Ба мисли дидагони барқи оху.
Ба қалби мурдаам уммед бахшад,
Зи пай дорад ба дил охир ҳаёху.

***
Ало, дилбар, зи ишқат сарфарозам,
Зи лутфи лаҳҷаат ҷонро гудозам.
Табиби ҷисму ҷонам гар ту бошӣ,
Ба ҳар ҷабру ҷафои ту бинозам.

***
Ало, ёрам, куҷой ту, садо кун,
Ба аҳди додаат, ҷонам, вафо кун.
Туро гум кардаму девона гаштам,
Агар маргам расад рӯзе, дуо кун!

***
Агар ту хастай, гирам дар оғӯш,
Навозишҳо намоям аз бару гӯш.
Намехоҳам шавӣ як лаҳза нохуш,
Намесозам ғаматро ман фаромӯш.

***
Ало, дилбар, ту ҳастӣ ғампарастам,
Ҳама нозу нузатро мепарастам.
Ту охир баҳри ман танҳову якто,
Ба ишқи поки ту ман қоил астам.

***
Ту ҳастӣ сарпарасти кӯдаконам,
Ту ҳастӣ шамси тобони маконам.
Агар бе ту бимонам, бенишонам,
Ба чашмам хира тобад ду ҷаҳонам.

Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


АСАД ГУЛЗОДАИ БУХОРИЙ
(1935–2023)

Асад Гулзодаи Бухорий 1935 йил 5 январда Бухоро вилояти, Пешкў туманида туғилган.
1958 йилда Душанбе давлат университетини тугатган. Шундан сўнг 1968 йилга қадар Пешкў туманидаги 8-9-умумтаълим мактабларида тил ва адабиёт фанларидан дарс берган.
1968 йилда у вилоят радиосига ишга таклиф қилинган.
Шундан сўнг шоир учун қизғин ижодий мулоқот ва изланишлар даври бошланди. Вилоят радиоқўмитасида Неъмат Аминов, Ғулом Шомурод, Самандар Воҳидов, Аминжон Шукуров, Шавкат Асадов каби пешқадам журналист ва ижодкорлар билан кечган мулоқотлар Асад Гулзода ижодига катта таъсир кўрсатди. Шоир ўша давр учун камёб ҳодиса саналган тожик тилида ижод қилиш анъанасини давом эттиришга аҳд қилди. Бунинг самараси ўлароқ, тожикистонлик қалам аҳли ва китобхонлар эътиборига тушиб, ўтган асрнинг 80-йилларида Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди.
Серқирра адиб ўша йилларда вилоят радиоси орқали эфирга узатилган “Хандон” ва “Насриддин Бухорода” каби ҳажвий дастурлар саҳифаларини қувноқ шеърлари, ҳажв-мутойиба йўсинидаги асарлари билан безашдан ташқари, Тожикистонда чоп этиладиган газеталар, шунингдек, мамлакатимиз пойтахтида фаолият юритадиган “Овози тожик” газетаси саҳифаларидаги чиқишлари билан ҳам мухлис ва мутахассислар эътиборига сазовор бўлди.
Ниҳоят, шоир 2023 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига ҳам қабул қилинди.
Тожик тилида ижод қилган шоирнинг “Насими Бухоро” (2001), “Хати пешона” (2003), “Шукуфаҳои Бухоро” (2004), “Нафаси баҳор” (2007), “Намози рўйи барг” (2007), “Арзи сипос” (2012), “Паёме аз Бухоро” (2022) китоблари, “Куллиёти осор” (2017–2022) сайланмаси Ўзбекистон ва Тожикистон нашриётлари босмадан чиқарилган.
Шунингдек, унинг болаларга аталган қувноқ шеърлари “Мурғобӣ чӣ мекобад?”, “Лафзи ширин”, “Каҳкашони орзӯ”, “Гули мурод”, “Гулистони адаб”, “Фариштагони форсигў”, “Донишномаи забон ва адабиёти форсии Ўзбекистон: қарни бистум то кунун”, “Тазкираи адабиёти бачаҳо” каби жамоа тўпламларидан, таълим тожик тилида олиб бориладиган мактаблар учун тартиб берилган дарслик ва мажмуалардан ўрин олган.
Шоир 2023 йил 29 май куни вафот этган.

Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari


* Қутлов

Бугун – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зикрилла Неъмат туғилган кун.
Ижодкорни шодиёна кун билан муборакбод этиб, унга янги ижодий зафарлар тилаб қоламиз.


ВАТАН ТУПРОҒИ

Бу заминда унган ҳар майса-гиёҳ,
Илдиздан айрилса, оҳ чеккайдир, оҳ!
Узилса бағрига қайтгай ҳар япроқ,
Оҳ, ундан айрилмоқ энг оғир фироқ,
Шунчалар муқаддас бу азиз тупроқ.

Ҳар қадамда қадим саждагоҳи бор,
Улуғ аждодларим қутлуғ хоки бор,
Тавоф этгум, танда жоним токи бор,
Йироқ кетсам, дилга тушгайдир титроқ,
Шунчалар муқаддас бу азиз тупроқ.

Қир-адирдан олиб қалбим рангини,
Юракка жойладим ишқ оҳангини,
Ғанимга бермасман ҳатто чангини,
Жоним фидо этгум бамисли Широқ,
Шунчалар муқаддас бу азиз тупроқ.

Гулга тўлсин икки дарё ораси,
Унда яшар фарзандларим боласи,
Шудир Зикриллонинг юрак ноласи:
Ватанни жон қадар, асрайлик ҳар чоғ,
Шунчалар муқаддас бу азиз тупроқ!

Зикрилла НЕЪМАТ

Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari

Показано 20 последних публикаций.