АСАД ГУЛЗОДАИ БУХОРИЙ
(1935–2023)
Асад Гулзодаи Бухорий 1935 йил 5 январда Бухоро вилояти, Пешкў туманида туғилган.
1958 йилда Душанбе давлат университетини тугатган. Шундан сўнг 1968 йилга қадар Пешкў туманидаги 8-9-умумтаълим мактабларида тил ва адабиёт фанларидан дарс берган.
1968 йилда у вилоят радиосига ишга таклиф қилинган.
Шундан сўнг шоир учун қизғин ижодий мулоқот ва изланишлар даври бошланди. Вилоят радиоқўмитасида Неъмат Аминов, Ғулом Шомурод, Самандар Воҳидов, Аминжон Шукуров, Шавкат Асадов каби пешқадам журналист ва ижодкорлар билан кечган мулоқотлар Асад Гулзода ижодига катта таъсир кўрсатди. Шоир ўша давр учун камёб ҳодиса саналган тожик тилида ижод қилиш анъанасини давом эттиришга аҳд қилди. Бунинг самараси ўлароқ, тожикистонлик қалам аҳли ва китобхонлар эътиборига тушиб, ўтган асрнинг 80-йилларида Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди.
Серқирра адиб ўша йилларда вилоят радиоси орқали эфирга узатилган “Хандон” ва “Насриддин Бухорода” каби ҳажвий дастурлар саҳифаларини қувноқ шеърлари, ҳажв-мутойиба йўсинидаги асарлари билан безашдан ташқари, Тожикистонда чоп этиладиган газеталар, шунингдек, мамлакатимиз пойтахтида фаолият юритадиган “Овози тожик” газетаси саҳифаларидаги чиқишлари билан ҳам мухлис ва мутахассислар эътиборига сазовор бўлди.
Ниҳоят, шоир 2023 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига ҳам қабул қилинди.
Тожик тилида ижод қилган шоирнинг “Насими Бухоро” (2001), “Хати пешона” (2003), “Шукуфаҳои Бухоро” (2004), “Нафаси баҳор” (2007), “Намози рўйи барг” (2007), “Арзи сипос” (2012), “Паёме аз Бухоро” (2022) китоблари, “Куллиёти осор” (2017–2022) сайланмаси Ўзбекистон ва Тожикистон нашриётлари босмадан чиқарилган.
Шунингдек, унинг болаларга аталган қувноқ шеърлари “Мурғобӣ чӣ мекобад?”, “Лафзи ширин”, “Каҳкашони орзӯ”, “Гули мурод”, “Гулистони адаб”, “Фариштагони форсигў”, “Донишномаи забон ва адабиёти форсии Ўзбекистон: қарни бистум то кунун”, “Тазкираи адабиёти бачаҳо” каби жамоа тўпламларидан, таълим тожик тилида олиб бориладиган мактаблар учун тартиб берилган дарслик ва мажмуалардан ўрин олган.
Шоир 2023 йил 29 май куни вафот этган.
Уланиш учун: https://t.me/Buxoro_adiblari