"Аэропланларнинг жонбозликлари билангина гуруҳимиз ҳалокатдан сақлаб қолинди"
Михаил Фрунзе
Манбаларда келтирилишича Бухоро учун бўлган жангларда қизиллар ғалабасини таъминлаган асосий омиллардан бири бу авиация бўлган экан.
livejournal.com сайтининг маълумотига кўра Қизил босқинчилар Бухоройи Шарифни бомбардимон қилишда 12 дона "Nieuport 17 ", "Sopwith", "Farman IV "самолётларидан фойдаланган. Ушбу учоқлар шаҳар устига 59 маротаба босқин уюштириб икки тоннадан ортиқ бомбалар, ва 48 килограм ташвиқот варақаларини ташлашган. 3-сентябр ҳолатида бу учоқларнинг аксарияти ишдан чиқиб, улардан фақат иккитасидангина ҳарбий вазиятда фойдаланиш мумкин бўлган.
©tanatoz1920