Дурбинга ишонгин, кўзларга эмас,
Шотига ишонгин, зинага эмас,
Қанотга ишонгин, қушларга эмас
ва ишон ўзингга, ўзингга, Ўзингга мудом.
Шаробга ишонма, жомга ишонгин,
Тирикка ишонма, ўликка ишон,
Ёвузликка ишон, ёвузга эмас
ва ишон ўзингга, ўзингга, Ўзингга мудом.
Бир кишига эмас, ишонгин кўпга,
Шимга ишонмагин, оёққа ишон.
Ўзанга ишонгин, оқимга эмас
ва ишон ўзингга, ўзингга, ўзингга мудом.
Деразага ишон, эшикка эмас,
Тўққиз ойга эмас, онага ишон,
Тақдирга ишонгин, тасодифгамас
ва ишон ўзингга, ўзингга, Ўзингга мудом.
Сесар Вальехо
Усмон Азим таржимаси
(рус тилидан)