ТАЛАБ, ТАКЛИФ ВА МУАММОЛАР------------------
ЖЎЙРАБОД ҚИШЛОҚ АҲЛИ БИЛАН УЧРАШУВ ТАФСИЛОТЛАРИ
Жўйрабод МФЙ оқсоқоллар кенгаши ҳамда маҳалла еттилиги билан фуқароларнинг бу галги учрашуви Жўйрабод қишлоғида ташкил этилди.
Учрашув жараёнида қишлоқ фаоллари дастлаб халққа хизмат кўрсатувчи мулло, отинойи, кайвони, хабарчи, ошпаз, гўрков, мурда ювувчи ва бошқаларнинг хизмат нархлари билан атрофлича таништирилди. Ушбу масала юзасидан турли фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди. Жумладан, турмуш қуриш арафасидаги икки ёшнинг никоҳ (Қубба) ўқиш маросимини ўтказиш учун тўланадиган 250 минг сўм хизмат ҳаққини имкон қадар арзонлаштириш таклифи ўртага ташланди. Эрталабки наҳор ошида(Фотиҳа тўйи) дастурхонга спиртли ичимлик тортиш қадриятларимизни оёқ ости қилишдан бошқа нарса эмаслиги, бу иллатни бартараф этиш лозимлиги жиддий таъкидланди.
Шунингдек, кичик қишлоқ йўллари асфалътининг чала қолганлиги, ижтимоий ҳимояга олинган оилалар ҳақида аҳолига очиқ маълумот бериш, "Темир дафтар"га киритилган, моддий ёрдам берилаётган шахслар хусусида ҳам аниқлик киритиш, МФЙ да маълумотлар ойнаси ташкил этиш, суюлтирилган газ балонлари билан боғлиқ кўплаб муаммолар хусусида ҳам танқидий фикрлар билдирилди.