ШАЪБОН КЕЛДИ---
Ойлар ичра сараси, ул моҳи Шаъбон келди,
Расуллуллоҳнинг ойи -савобга имкон келди.
Бу ойда парҳез, рўза --руҳга ором, тан тоза,
Рамазонга чорловчи, хушхабар- фармон келди.
Ҳар амалда бор ҳисоб, тунлар айламанг кўп хоб,
Субҳидам уйғоқларга, ҳурлар ёнма- ён келди.
Ким ғафлатда қотгайдур, иймонини сотгайдур,
Огоҳ --лаззат тотгайдур, ёрлиғу унвон келди.
Қишни ҳайдаб, нур сочиб, эзгуликка йўл очиб,
Диллардан дилга кўчиб, хуршиди жаҳон келди.
Кел, кел-ей, моҳи Шаъбон, сенга садқа бўлсин жон,
Боши саждада Усмон, мушкули осон келди.
БОБОҚУЛ УСМОН