КИБР
----------------------------------------------
Мосуво бўлди Худо даргоҳидан,
Ул Азозил- номидир шайтон кибр.
Қўзғолиб арслон мисол боргоҳидан,
Бўлди қувғин, қилди кўп исён кибр.
Кибру ҳаво-бедаво дард , во ажаб,
Боқ бугун, бул ён кибр, ул ён кибр.
Кўшк-саройлар ҳайбати осмон қадар,
Авжига чиқмиш,ҳамма ҳайрон кибр.
Ер-улов, осмон -учоқ измида лол,
Тўй-ҳашам,хайру сахо, эҳсон кибр.
Кибру манманлик юриб-турмоғимиз,
Бош -оёқ ҳой-ю ҳавас бул он кибр.
Кибр оти устида шайтон лашкари,
Махв этар, нафсу балойи жон кибр.
Усмоно, аслингки туфроқ жинсидан,
Оташ ўлма,кул қилур осон кибр.
БОБОҚУЛ УСМОН
----------------------------------------------
Мосуво бўлди Худо даргоҳидан,
Ул Азозил- номидир шайтон кибр.
Қўзғолиб арслон мисол боргоҳидан,
Бўлди қувғин, қилди кўп исён кибр.
Кибру ҳаво-бедаво дард , во ажаб,
Боқ бугун, бул ён кибр, ул ён кибр.
Кўшк-саройлар ҳайбати осмон қадар,
Авжига чиқмиш,ҳамма ҳайрон кибр.
Ер-улов, осмон -учоқ измида лол,
Тўй-ҳашам,хайру сахо, эҳсон кибр.
Кибру манманлик юриб-турмоғимиз,
Бош -оёқ ҳой-ю ҳавас бул он кибр.
Кибр оти устида шайтон лашкари,
Махв этар, нафсу балойи жон кибр.
Усмоно, аслингки туфроқ жинсидан,
Оташ ўлма,кул қилур осон кибр.
БОБОҚУЛ УСМОН