ЁЛҒИЗЛИК-------------
(Умр йўлдошим Сайёрахон хотирасига)
Юлдуздек порладик, ўчармиз ёрим,
Фанодан бақога кўчармиз ёрим,
Сен кетдинг,қалбимдан узилди ришта,
Тақдирдан қайга ҳам қочармиз ёрим...
Етмиш беш йил, гуё етмиш беш қўшиқ,
Умр ўтди, шодлик, ғамга қоришиқ,
Ва лек, мангу сўнмас юрагимда ишқ,
Нетай, ғам шаробин ичармиз ёрим.
...Энди кириб тургин тунлар тушимга,
Аллоҳдан ўзимга тилайман сабот.
Хотирангга ушбу шеъримни битдим,
Сайёрасиз қолди, шоир Нормурод.
Аллоҳим! ҳаёт йўлларимни ёритган бахт юлдузим-Сайёрамни
охиратини обод, руҳини шод, гавҳари иймонини ўзига ҳамроҳ айла,амийн!
НОРМУРОД КАМОЛ,
меҳнат фахрийси, шифокор ва шоир
(Умр йўлдошим Сайёрахон хотирасига)
Юлдуздек порладик, ўчармиз ёрим,
Фанодан бақога кўчармиз ёрим,
Сен кетдинг,қалбимдан узилди ришта,
Тақдирдан қайга ҳам қочармиз ёрим...
Етмиш беш йил, гуё етмиш беш қўшиқ,
Умр ўтди, шодлик, ғамга қоришиқ,
Ва лек, мангу сўнмас юрагимда ишқ,
Нетай, ғам шаробин ичармиз ёрим.
...Энди кириб тургин тунлар тушимга,
Аллоҳдан ўзимга тилайман сабот.
Хотирангга ушбу шеъримни битдим,
Сайёрасиз қолди, шоир Нормурод.
Аллоҳим! ҳаёт йўлларимни ёритган бахт юлдузим-Сайёрамни
охиратини обод, руҳини шод, гавҳари иймонини ўзига ҳамроҳ айла,амийн!
НОРМУРОД КАМОЛ,
меҳнат фахрийси, шифокор ва шоир