Й Ў Қ О Т И Ш--------------
УМР ЛАҲЗАЛАРИ
2024 йил, 6 сентябр-- оиламиз учун энг катта йўқотиш куни бўлди. Эрталаб ўзини жуда нохуш сеза бошлаган умр йўлдошимни "Тез ёрдам" машинасида туман шифохонасининг "Тирилтириш" бўлимига олиб бордик. Бироқ, аёлим бўлим остонасидан ичкарига олиб кирилиши билан жон таслим қилди.Бу кутилмаган йўқотишдан барчамиз гангиб қолдик.Аллоҳим, Ўзинг сабр бер,мен билан 57 йил ҳанафас умргузаронлик қилган аёлимни Ўз раҳматингга ол!
Қ А Р З --------------
Аёлимнинг ўлимидан бир кун аввал катта ўғлим-Муроджон онасининг нафақасини олиб келди.
--Мана, онажон, пенсиянгиз-бир миллион,олиб қўйинг!-- деди у.
--Олиб қўйиб нима қиламан болам, қарзларим бор.
Тўшакда ётган хотиним ўғлимнинг қўлидан пенсияни олди-да:
--Жилвон қишлоғилик Аваз асалчидан асал олувдим,мана бу 130 мингни асалчига етказинглар, дўкондан 30 минг қарзим бор эди, мана буниси дўкончига!
Сўнг у невараларини жон-жонлаб, нома-ном айтиб, бирма-бир ёнига чақирди. Ҳар бирини ўпиб-ўпиб, қўлига 20 мингдан "пенсия пули" тутқазди. Қолган пулни эса ёстиғи остидан сефнинг калити билан бирга келинга узатди.
--Сефнинг калити энди сенда турсин, хотиржам бўлай,-- деди вазмин охангда.
РОЗИ-- РИЗОЛИК
...6 сентябрь тонги отди.Аёлим кундалик одатига кўра дасшўда қўл-юзларини юваркан:" Ла иллаҳа иллааллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ" калимасини пичирлаб такрорлай бошлади. Ҳар эрталаб нонушта пайти ичадиган бир пиёла сутни ҳам негадир ичолмади.
---Кўнглим, айнияпти, таним бўшашиб кетяпти,-- деди-да, беҳузур бўлди, икки қултум сариқ сув қайд қилди.Сўнгра, кежа қизим Зуҳрохонни қўлларидан маҳкам сиқиб:
--Қизим, ҳаммаларинг қилган хизматларингга рози бўлинглар, ризқим тугаганга ўхшайди,- деди ранги оқариб.
...Умр йўлдошим ётган жойидан менга томон маҳзун нигоҳ-ла боқди, қўлларимдан сиқар экан, кўзларидан икки томчи ёш гавҳар донасидек ёстиққа сирғалди:
--Бобоси, мендан рози бўлинг...
--Сендан мингдан--минг розиман!
Бу сўнгги видо, хайрлашув, рози-ризолик сўзлари эканлигини қайдан ҳам билибман...
*
Кўнглимдан отилиб чиқиб, кўз ёшига айланган юқоридаги сўзларимни ёзишимдан мақсад--УМР ўткинчи,унинг ҳар бир лаҳзаси ғанимат эканлигини англатиб қўймоқ холос.
Қуйидаги шеър эса айрилиқдан шикаста қалбимнинг дардли ноласидир.
НОРМУРОД КАМОЛ,
меҳнат фахрийси, шифокор ва шоир