Репост из: Namangan viloyati hokimligi
Иссиқхона 80 миллиондан зиёд даромад келтирмоқда
Хабарингиз бор, Янги Наманган туманининг "Бунёдкор" маҳалласи асосан узумчиликка ихтисослаштириган. Эндиликда хонадонларда иссиқхона ташкил этиш орқали лимон етиштириш ҳам оммалашмоқда.
Маҳалланинг "Боғбон" кўчасида яшовчи Ўктамжон Мирходжаев хонадонидаги 20 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, йилига 10 тоннадан зиёд ҳосил олмоқда. Бу орқали 80 млн. сўм даромад қиляпти. Бу ерда цитрус мевалардан лимон, мандарин ва киви етиштирилиб, эл дастурхонига етказилмоқда.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янги Наманган туманидаги ўрганишлари давомида мазкур хонадон аъзолари тажрибаси билан ҳам танишди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу кўчада лимонария ортидан даромад топаётган хонадонлар сони 10 тадан ортди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Шунингдек, хонадонда 15 турдаги 100 тадан ортиқ ноёб қушлар ҳам парваришланяпти, бу эса оила бюджетига қўшимча 40 млн. сўмдан зиёд даромад келтирмоқда.