#umr_manzaralari
МИЛЛИОНЕР ВА ТЎРТ ДОНА ЁНҒОҚ...
Кеч кузнинг ғамгин бир тунида... Дарахтлар шовуллаб куйлаётган тунида... сиҳатгоҳ боғида шамол силкитган шохлардан тушган ёнғоқларни териб юрган бир одамни кўрдим. Оромгоҳ чироқлари дарахтлар тагигача ёритиб турарди. У бор-йўғи уч-тўрт дона ёнғоқ топди. Лекин боладай шод эди, шодумон эди. Хазонлар орасидан топиб олган ёнғоқларини эртакдаги олмахоннинг олмосларидай авайлаб чўнтагига солиб қўярди. Мен бу одамни танирдим. У жуда бадавлат киши эди. Гап шундаки, бу одам истаса бир ҳимоси билан вагон-вагон ёнғоқларни харид қила оларди. Шундай эса-да, ўзи ердан топиб олган уч-тўрт дона ёнғоқ унга тонналаб ёнғоқни сотиб олишдан кўпроқ завқ берарди.
Топиш завқи шунчалар ажойиб ҳиссиёт.
✍️ Эшқобил ШУКУР
@Eshqobil_Shukur_ijodi