Бекобод туман Адлия бўлими


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Мурожаатлар учун тел: 70-201-02-50
ички рақам: 2625
Мавзули қидирув:
#тарғибот
#газета
#маҳалла
#ТВ
#қабул
#my_portfolio

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


TaqiqlanganSahifalarLast.pdf
2.6Мб
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 2019-2024 йилларда интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манбда ва контентлар (материаллар)рўйхати. Янгиланган шакли 2024 19 декабрь ҳолатига

Саволингизни: @Yurist_Musayevbot қолдиринг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Адлия_табриги

Ҳурматли прокуратура органлари ходимлари!

Сизларни 8 январь - прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз.

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назорат қилиш йўлидаги шарафли ва фидокорона фаолиятингизда ҳамиша муваффақият ёр бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Кун_тарихи

🗓 8 январь 1992 йил

Президент Фармони билан Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Бир_мурожаат_изидан

Бекобод туман адлия бўлими ҳодимларининг олиб борган амалий чора тадбирлари натижасида умумтаълим мактаби ўқитувчисига ўз вақтида тўлаб берилмаган пул маблағлари тўлиқ тўлаб берилди.

Батафсил

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Репост из: Musayev_Sunnatillo (yurist)
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#my_portfolio

Камбағал оилалар учун қонунчиликдаги имтиёзлар

Ушбу видеода камбағал оилаларга давлат томонидан тақдим этиладиган имтиёзлар ва қонуний ёрдамлар ҳақида сўз боради. Агар сиз ёки сиз таниш бўлган оилалар бу каби имтиёзлардан хабардор бўлишни истасангиз, видеони кўриб чиқинг.

Саволларингиз бўлса ёки қўшимча маълумот керак бўлса, биз билан боғланишингиз мумкин:

📲 @Yurist_Musayevbot

👉 @Musayev_s_s 👈


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги нишонланади


“Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-462-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2025 йилда Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги кенг нишонланади.

📜 Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини нишонлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури тасдиқлади.

🔍 Дастурда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилади, жумладан:

🔹мутафаккир адибнинг “Танланган асарлар” тўплами, унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган илмий-оммабоп китобларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

🔹Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида спектакллар саҳналаштириш ҳамда бугунги кунга қадар яратилган “Маҳмудхўжа Беҳбудий” киносериали ва “Халқ юраги” бадиий-публицистик фильмларининг оммавий намойишларини ташкил қилиш;

🔹умумий ўрта таълим муассасалари, ижод мактаблари ўқувчилари, “Темурбеклар мактаблари” курсантлари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Маҳмудхўжа Беҳбудий сабоқлари” мавзусида иншолар танловини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш;

🔹2025 йил октябрь ойида “Маҳмудхўжа Беҳбудий мероси ва жадидлик ҳаракатини ўрганишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил қилиш;

🔹2025 йил ноябрь ойида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишланган тантанали адабий-маърифий хотира кечасини ўтказиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


VII-4-015-10-135-K_24 (2).pdf
27.6Мб
Маълумот учун !

Халқ депутатлар Бекобод туман кенгашининг Бекобод туманининг 2025-йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори

Расмий манба: https://e-qaror.gov.uz/doc/2191103

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


2025 йил 1 апрелдан бошлаб коммунал тўловлар қуйидагича ошади:

👉 Бир кВт/соат учун электр энергияси учун - 600 сўм;

👉 Бир куб метр табиий газ учун - 1000 сўм этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Репост из: Musayev_Sunnatillo (yurist)
❗️ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ҲОДИМЛАРИГА ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ ?

Қандай ҳолларда таълим муассасаси ҳодимларига моддий ёрдам берилади ?


Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йил кунги 823-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 33-бандига асосан,

➖ умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши: (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди)

1) ➖ вафот этганда;

2)
оғир касалликка чалинганда;

3)
➖ ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.

✍️ Ушбу низомдаги "оғир касалликка чалинганда" деган жумлани олиб ташлаш керак. Сабаб ушбу нормани ишлатаётганлар яни ушбу нормага асосан кимгадир моддий ёрдам учун пул ажратаётган педегоглар яъни мактаб директорлари ва масуллари саналади.

🔹 Улар қайси касалик оғир қайси касалик енгил эканлигини билишмайди ва билишга мажбур ҳам эмас сабаби улар ушбу соҳани вакиллари эмас балки педагоглар ҳисобланади.

❗️ Бироқ, Ушбу Низомда қуйдагичиа норма байён қилинган:

Умумтаълим муассасаси педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатишнинг тўғри, холис ва адолатли амалга оширилиши учун жавобгарлик Ишчи гуруҳ раҳбари зиммасига юклатилади.


Ишчи гуруҳи раҳбари — умумтаълим муассасаси директори;

🔹 Қайси касалик оғир турга киришини билмаганлиги сабабли амалиётда кўплаб директорлар ҲМҚО ҳодимлари томонидан жавобгарликка тортилмоқда.

💡Ушбу норма мазмунини ўзгартириб барча педагоглар календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ҳодимнинг ёзма аризасига биноан моддий ёрдам ажратилиши мумкунлиги кўрсатилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

👉 @Musayev_s_s 👈


Репост из: Бекобод туман Адлия бўлими
❗️Эртага, 3 январь — барча учун иш куни

📑 Бугун Янги йил байрами муносабати билан берилган кетма-кет 6 кунлик дам олиш кунлари тугайди.

🔷 3 январь — барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади.

🔷 Президент қарорига кўра, жорий ҳафтадаги шанба куни (4 январь) ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун иш куни ҳисобланади. Чунки улар айни шу кун ҳисобидан бугун (2 январь) дам олишди.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


❗️Эртага, 3 январь — барча учун иш куни

📑 Бугун Янги йил байрами муносабати билан берилган кетма-кет 6 кунлик дам олиш кунлари тугайди.

🔷 3 январь — барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади.

🔷 Президент қарорига кўра, жорий ҳафтадаги шанба куни (4 январь) ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун иш куни ҳисобланади. Чунки улар айни шу кун ҳисобидан бугун (2 январь) дам олишди.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Биласизми

✅ Дам олиш кунлари ёки ишланмайдиган байрам кунлари учун камида икки ҳисса ҳақ тўланади.

Ички ҳужжатларда икки ҳиссадан кўпроқ ҳақ тўланиши белгиланиши мумкин.

➡️ Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилиниши мумкин.

📌 Дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш учун ходимга ўзининг хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилиши мумкин. Бунда ходимга бир ҳисса ҳақ тўланади.

⚠️ Ходим жадвалга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ умумий белгиланган дам олиш кунларида (беш кунлик иш ҳафтасида шанба ёки якшанба кунлари ёки олти кунлик иш ҳафтасида якшанба куни) ишласа, дам олиш кунлари эса унга бошқа кунда берилса, умумий дам олиш кунларидаги иш учун бир ҳисса ҳақ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Репост из: Musayev_Sunnatillo (yurist)
📆2024 йилнинг сўнгги тонги муборак бўлсин🎁🎉

Кириб келаётган 2025 йилда:

- 12 ой яхши кайфият
- 53 ҳафта осойишталик
- 365 кун омад
- 8760 соат бахт
- 31 536 000 секунд соғлик ва қувонч ҳамроҳингиз бўлсин

Энг яқинларга улашинг👇

👉 @Musayev_s_s 👈


Ҳурматли Бекобод туман аҳли!

📆 2025 йилни муносиб кутиб олиш ва янги йилни юксак кайфиятда нишонлаш мақсадида, туман ҳокимлиги томонидан 30-декабрь куни соат 17:00 да янги йил байрам тадбири ташкил этилади. Тадбир туман марказидаги "Мустақиллик" кўчасида, Марказий ўйингох олдида ўрнатилган арча атрофида ўтказилади.

✅ Тадбир давомида болажонларни хушнуд қилиш мақсадида Қорбобо, Қорқиз ва эритак қаҳрамонлари иштирок этишади. Шунингдек, тадбирнинг меҳмон санъаткорлари Сардор Мамадалиев ва Афрўз гуруҳи томонидан ўзбек эстрадасининг энг яхши қўшиқлари бажарилади.

❗️Ҳаммани янги йил байрамида иштирок этишга таклиф этамиз!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Адлия_хабари #Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Янги йил байрамида дам олиш кунлари белгиланди


⚡️“Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги Президент қарори (452-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди

✅ Қарорга кўра, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

📌 Янги йил байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:


🔹28 декабрь (шанба)5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни);

🔹29 декабрь (якшанба) — умумий дам олиш куни;

🔹30 декабрь (душанба) — қўшимча дам олиш куни;

🔹31 декабрь (сешанба) — қўшимча дам олиш куни;

🔹1 январь (чоршанба) — Янги йил байрами;

🔹2 январь (пайшанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Бир_мурожаат_изидан

Бекобод туман адлия бўлими ҳодимларининг олиб борган амалий чора тадбирлари натижасида умумтаълим мактаби ўқитувчиларига ўз вақтида тўлаб берилмаган 12 12 031 961 сўм пул маблағлари тўлиқ тўлаб берилди.

Батафсил

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#диққат

‼️ Бекобод тумани "Мустақиллик" кўчасида автомобиль ҳаракати чекланади.

Янги йил байрам тадбирлари ўтказилиши муносабати билан 2025 йилнинг 5 январь кунига қадар Бекобод тумани "Мустақиллик" кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.

Ушбу ҳолатни инобатга олиб айланма кўчалар орқали ҳаракатланишингизни сўраймиз!!!


Манба

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Бекобод туманида ўтказиладиган хатлов ишлари режа-жадвали тақдим этилмоқда

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларини ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларни босқичма-босқич хатловдан ўтказишнинг Бекобод тумани ҳудуди учун режа-жадвал.

🔖Эслатма, мазкур режа-жадвал 2024-2025 йиллар учун мўлжалланган бўлиб, хатлов ишлари белгиланган саналарда бошланади.

#ЎРҚ_937 #график

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Якуний давлат аттестациясини иш берувчи корхона ва ташкилотларда ташкил этиш амалиёти жорий қилинади


“Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (836-сон, 13.12.2024 й.) қабул қилинди

⚡️ Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини иш берувчи корхона ва ташкилотларда ҳам ташкил этиш амалиёти жорий қилинади.

📝 Қуйидагилар тасдиқланди:

🔹Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;

🔹Касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.

✅ Шунингдек, диплом лойиҳаси ҳамда битирув малакавий иши ҳимоя қилинадиган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати таълим соҳаларининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади.

🔍 2025 йил 1 январдан касбий таълим ташкилотлари педагог кадрларининг малакасини ошириш ўқув режаларига “Германия тажрибаси” асосида битирувчиларни баҳолаш бўйича ўқув курси киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди


“Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-443-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди.

🗓 2025/2026 ўқув йилидан:

🔹спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти жорий этилади;

🔹спорт мактабларида оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозими жорий этилади;

🔹ҳар бир оммавий спорт бўйича тренер-селекционерга 5 тагача маҳалла ва унинг ҳудудидаги давлат таълим муассасалари бириктирилади;

🔹оммавий спорт бўйича тренер-селекционер ўзига бириктирилган ҳудудда “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини ўтказиб боришга масъул ҳисобланади.

2025/2026 ўқув йилидан ҳудудлардаги олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар фаолияти қуйидаги янгича тартибда ташкил қилинади:

➖спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари ташкил қилинади;

➖маҳорат мактаблари фаолияти спорт турлари бўйича иқтидорли ёш спортчиларни саралаб олиш ва уларни терма жамоаларга асосий номзод сифатида тайёрлашга йўналтирилади ҳамда алоҳида спорт турларига ихтисослаштирилади;

➖маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларининг умумий контингенти жами 150 нафардан кўп бўлмаган миқдорда 7–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади;

➖маҳорат мактаблари ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади;

➖маҳорат мактабларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya

Показано 20 последних публикаций.