Бекобод туман Адлия бўлими


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Қўшимча ҳуқуқий маълумот: @Musayev_S_S
Мурожаатлар учун тел: 70-201-02-50
ички рақам: 2625
Мавзули қидирув:
#тарғибот
#газета
#маҳалла
#ТВ
#қабул
#my_portfolio

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Musayev_Sunnatillo (yurist)
Маҳалла раислигига номзод олий маълумотли бўлиши шартми?

🗳 Май ойидаги сайловда номзодлар ҳақида кўп саволлардан бири — олий маълумот шартми?

📚 Қонунга кўра (17-модда), фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзод:
🔹 Ўзбекистон фуқароси бўлиши;
🔹 Одатда (қоида тариқасида) олий маълумотли бўлиши;
🔹 Камида 5 йил тегишли ҳудудда яшаган бўлиши;
🔹 Ташкилотчилик қобилияти, иш тажрибаси ва аҳоли орасида обрўга эга бўлиши керак.

☝️ “Қоида тариқасида” дегани – мажбурий эмас, балки истисноларга йўл қўйилади деганидир.

✅ Демак:
— Олий маълумот бўлса яхши, лекин шарт эмас.
— Агар номзодда бошқа шартлар тўлиқ бажарилса, у ҳолда олий маълумотсиз ҳам сайловда қатнашиши мумкин!

📌 Бу – қонунда ҳаётийлик ва адолат принципларига асосланган ечим ҳисобланади.

👉 @Musayev_s_s 👈


#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:


🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Репост из: Musayev_Sunnatillo (yurist)
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎥 КРЕДИТГА ОЛИНГАН УЙ СОТИЛАДИМИ?

Кўпчилик билмайдиган, лекин қонун рухсат берадиган ҳолатлар ҳақида гаплашдик!

❗️Агар уйингиз гаровда бўлса, сотиш мумкин эмас, деб ўйлаяпсизми?
Аслида бундай эмас! Қонуний ечимлари бор — видеода тушунтириб ўтдим.

📌 Батафсил жавоб ва ҳуқуқий асослар — видеода!❗️

👇 Кўпроқ ҳуқуқий видеолар ва маслахатлар учун Instagram саҳифамга ўтинг

📲 Instagram'да тўлиқ контентни кўриш

👉 @Musayev_s_s 👈


Репост из: Musayev_Sunnatillo (yurist)
🔹 Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишда муҳим қоидалар! 🔹

🏠 Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқингизни расмийлаштирмоқчимисиз? Унда қуйидагиларни билиб олинг!

📌 1-қоида: "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги қонуннинг 11-моддасига кўра, агар сиз бинолар, иншоотлар ёки қурилиши тугалланмаган объектларга эгалик ҳуқуқини рўйхатдан ўтказмоқчи бўлсангиз, аввал ушбу мулк жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқни расмийлаштиришингиз шарт!

✍️ Тушунтириш: Агар ер участкангиз расмий ҳужжатларда қайд этилмаган бўлса, у ерда қурилган уй ёки бинога ҳам мулк ҳуқуқингиз тасдиқланмайди!

📌 2-қоида: Агар сиз биноларнинг бир қисми (квартира, хоналар) учун мулк ҳуқуқини расмийлаштирмоқчи бўлсангиз, аввал бўлган бинонинг ўзи давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиши керак!

🏢 Масалан: Янги қурилган уйдан квартира сотиб олишни режалаштираётган бўлсангиз, аммо бинонинг ўзи ҳали рўйхатга олинмаган бўлса – сиз бу квартирага нисбатан кадастр ҳужжатларини расмийлаштира олмайсиз!

🔹 Ҳуқуқий маълумотлардан бохабар бўлинг ва мулкка эгалик қилишда хатоларга йўл қўйманг!

📢 Ушбу маълумотни дўстларингиз билан улашинг – мулкий масалаларда хатоларга йўл қўймаслик учун!

👉 @Musayev_s_s 👈


#2025_йил_1_апрелдан

🔖Қонунчиликка кўра, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида эксперимент тариқасида аутсорсинг асосида Камбағал оилалар реестрига киритилган боқувчисини йўқотган тўлиқ бўлмаган оилалар, меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилалар, икки ва ундан ортиқ ногирон аъзолари мавжуд оилалардаги ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати кўрсатилади.

❇️Шунингдек, ижтимоий етимликнинг олдини олиш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга индивидуал ёндашув асосида оилага яқин муҳитда ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда тарбиялаш хизматини кўрсатиш мақсадида маҳаллаларда оила шаклидаги кичик ҳажмли болалар уйлари ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлиги оширилади


“Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-131-сон, 28.03.2025 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, барча турдаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага беришда 2025 йил 11 мартдан қуйидаги тартиблар жорий этилади:

🔹электрон онлайн аукцион савдосини ўтказиш тўғрисидаги хабарномани эълон қилиш муддати 15 кундан 5 кунга, такрорий савдоларда – 5 кундан 1 кунга қисқартирилади;

🔹такрорий савдоларда фақат бир нафар талабгордан ариза келиб тушган тақдирда, унга ушбу савдода эълон қилинган нархда лотни ихтиёрий сотиб олиш таклиф этилади;

🔹ҳар такрорий савдода лот нархи 10 фоиздан босқичма-босқич бошланғич нархнинг 20 фоизига тушганига қадар пасайтирилади.

🗓 2025 йил 1 апрелдан аукцион савдоларида ер участкасига ижара ҳуқуқини олиш учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш ва тўлов тўлиқ тўланганда чегирма бериш тартиби бекор қилинади, ушбу тўловлар 15 иш куни ичида тўлиқ тўланиши шартлиги белгиланди.

✳️ 2025–2026 йилларда аукцион савдоларига чиқариладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар жами майдонининг ўртача 10–20 фоизи чорва учун озуқа экинларини экиш шарти билан савдога чиқарилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари берилади


“Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-61-сон, 26.03.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, креатив индустрия парки ҳудудларда унинг филиаллари ҳамда уларда креатив соҳа вакилларини ўқитадиган бизнес мактаблари ташкил этилади.

✔️2025 йил 1 майдан 2031 йил 1 январгача креатив парк резидентларига қуйидаги солиқ имтиёзлари жорий этилади:

🔸 ижтимоий солиқни ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 50 фоиз камайтирилган ставкада тўлайди;

🔸товарларни (ишларни, хизматларни) реализaция қилишдан олинган даромади миқдоридан қатъи назар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар тоифасига киритилади. Бунда улар ўз истагига биноан умумбелгиланган солиқ солиш тартибига ўтишлари мумкин.

❇️ Бундан ташқари, хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига 2 йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда берилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Репост из: Musayev_Sunnatillo (yurist)
🎉 Рамазон Ҳайитида НЕЧА КУН ДАМ ОЛАМИЗ? 🕌

Рамазон ҳайити муносабати билан неча кун дам олиш кутилмоқда?

📢 Жавоб: Ҳозирча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ҳайитининг аниқ санасини расман эълон қилмади. Бу сана ой чиқишига қараб, уламолар томонидан белгиланади. Дастлабки тақвимга кўра, Рамазон ҳайити 31-март, душанба куни бўлиши мумкин.

🌍 Бошқа давлатларда эса Рамазон ойининг узунлиги ва ҳайит санаси аниқланган:

📌 🇰🇿 Қозоғистонда — Рамазон 29 кун давом этиб, ҳайит 30-март куни деб белгиланди.
📌 🇰🇬 Қирғизистонда — Расмий тақвимга кўра, ҳайит 30-март.
📌 🇹🇯 Тожикистонда — Рамазон ойи 29 кун бўлиб, ҳайит 30-март.

🗓 Ўзбекистонда эса агар Рамазон ҳайити 30-март, якшанба кунига тўғри келиши тасдиқланса, Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра, байрамдан кейинги иш куни (31-март, душанба) дам олиш кунига кўчирилади.

✅ Дам олиш кунлари қандай бўлади?

📅 29-март (шанба) — 5 кунлик иш графиги бўйича дам, 6 кунликларда иш куни.
📅 30-март (якшанба) — Рамазон ҳайити! 🎊
📅 31-март (душанба) — Ҳайит муносабати билан кўчирилган дам олиш куни.

⚠️ ОЛТИ КУНЛИКЛАРГА ҚЎШИМЧА ДАМ ОЛИШ КУНИ БЕРИЛАДИМИ?

Ҳозирча бу ҳақда расмий қарор қабул қилинмаган. Агар шанба куни ҳам дам олиш куни деб эълон қилинса, биз бу ҳақда хабар берамиз! ✅

📢 Расмий қарорлар эълон қилингани билан ҳам биринчи бўлиб хабар топишни истасангиз, бизни кузатиб боринг!

👉 @Musayev_s_s 👈


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим тадбиркорларга гаровсиз кредитлар берилади


"Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ-50, 19.03.2025 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2025 йилда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔸кичик ва ўрта бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 55 фоизга, саноатда – 34 фоизга, экспортда – 34 фоизга ва аҳоли бандлигини таъминлашда 75 – фоизга етказиш;

🔸камида 600 нафар кичик ва ўрта бизнес субъектларининг йириклашишига кўмаклашиш орқали уларни “чемпион” тадбиркорларга айлантириш;

🔸100 нафардан кўп ишчиси бор тадбиркорлик субъектлари сонини 4 мингга етказиш.

2025 йил 1 майдан:

🔹ўзини ўзи банд қилган шахслар ЯТТ ёки юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганда, давлат божи ундирилмайди;

🔹ўз фаолиятини тегишинча ЯТТ, микрофирма ёки кичик корхона тоифасигача йириклаштирган ўзини ўзи банд қилган шахслар ва тадбиркорларга Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 50 миллион сўмгача, Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида – 150 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар берилади;

🔹ўз фаолиятини тегишинча ўрта ёки йирик бизнес тоифасигача йириклаштирган тадбиркорларга – 1 йил давомида ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 7 кун муддатда тезлаштирилган тартибда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Репост из: Musayev_Sunnatillo (yurist)
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ТЕРГОВЧИ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ ЧАҚИРСА – ҚОНУНБУЗАРЛИКМИ?

Кўпчилик ўйлайдики, терговчи телефон орқали чақирса, бу қонунбузарлик! 🚨
Аслида эса, бу нотўғри тушунча!

⚖️ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 97-моддаси да расмий чақириш усуллари кўрсатилган:
✅ Чақирув қоғози (почта ёки чопар орқали)
✅ Телеграмма, телефакс, радиограмма

❌ Лекин, қонун телефон орқали чақиришни ман этади, деган гап йўқ!
📌 Қонунга кўра, бирор ҳаракат тақиқланмаган бўлса, у мумкин ҳисобланади!

💡 Шунинг учун телефон орқали чақириш мумкин, лекин:
🔹 Чақирилган шахс расмий чақирув қоғозини талаб қилиш ҳуқуқига эга!
🔹 Агар телефон орқали чақирилган шахс келмаса, унга нисбатан жазо чоралари қўлланилмайди.

📢 Кўпчилик бу ҳақиқатни билмайди!
Фикрингиз қандай? Сизга шу каби чақирув бўлганми? Изоҳда ёзиб қолдиринг! 👇

📌 Юқоридаги маълумотни дўстларингизга улашинг!

👉 @Musayev_s_s 👈


#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

🔰 Қонунчиликка кўра, уч ёшга тўлмаган боланинг бюджет ташкилотларда ишлайдиган онасига ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти белгиланади ва бунда иш ҳақи камайтирилмайди.

⏰ Иш берувчи ҳомиладор аёлнинг, 14 ёшга тўлмаган боланинг (16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) онасининг илтимосига кўра тиббий хулоса асосида тўлиқсиз иш вақтини белгилаши шарт.

💰16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган онага ойига қўшимча бир дам олиш куни берилиб, давлат ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан шу вақт учун бир кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#2025_йил_1_апрелдан

🔰Қонунчиликка кўра, қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари “Ижтимоий карта” ахборот тизимидан тақдим этилади:

🔷шахснинг ногиронлигини, талаба, ўқувчи, уруш қатнашчиси ёки уруш қатнашчисига тенглаштирилган шахс ҳолатини тасдиқлаш.

✔️Бунда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ва гувоҳномалар, талабалик гувоҳномалари, ўқувчилар гувоҳномалари, уруш қатнашчилари ёки уларга тенглаштирилган шахслар гувоҳномаларининг қоғоз шакли ижтимоий картага алмаштириш орқали бекор қилинади;

🔷ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахслар учун умумий фойдаланишдаги автомобиль, темир йўл, ҳаво ва дарё транспорти, йўналишсиз такси хизматларидан фойдаланиш бўйича имтиёзлар, шунингдек ушбу хизматдан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган аҳолининг бошқа тоифалари учун имтиёзлар;

🔷кириш билет операциялари тизими асосида тартибга солинадиган давлат ижтимоий объектларига, концерт-томоша тадбирлари ва бошқа тадбирларга бепул ташриф буюриш ёки қисман ҳақ тўлаш бўйича имтиёзлар.

https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#2025_йил_1_апрелдан

🔰Қонунчиликка кўра, “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга берилади.

Шунингдек, уй-жой шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар эса – ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади

“Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”га Президент Фармони (ПФ-51-сон, 19.03.2025 й.) қабул қилинди

⚡️ Фармонга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими жорий этилади.

🗓 2025 йил 1 сентябрдан:

🔹умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

🔹умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;

🔹I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

🗂 2026 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича
20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

🔰 Қонунчиликка кўра, давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш орқали давлат бошқарувида турли жинсдаги шахсларнинг иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратилиши кафолатланади.

⚠️ Давлат хизматидаги лавозимларни, шу жумладан раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг равишда иштирок этиши таъминланиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Репост из: Musayev_Sunnatillo (yurist)
🎉 Наврўз байрами муборак бўлсин! 🌸

Ҳурматли обуначилар!

Баҳор нафасини, янгиланиш ва файзли кунларни олиб келган муборак Наврўз байрами барчангизга қутлуғ бўлсин! 🌿✨

Бу айём – эзгулик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик рамзи. Ушбу гўзал кунларда юртдошларимизга тинчлик, омад ва фаровонлик тилаймиз. Ҳар бирингизнинг оилангизга саодат, ишларингизга барака, юртимизга тинчлик ва осойишталик ёр бўлсин!

Ҳуқуқий жиҳатдан:

Наврўз айёмида меҳнат қонунчилигига кўра дам олиш кунлари белгиланган. Агар иш жойингизда байрам кунлари ишлаш керак бўлса, бу қонунчиликка мувофиқ алоҳида ҳақ тўланиши кераклигини унутманг!


🎊 Наврўз барчамизга файзу барака олиб келсин!

👉 @Musayev_s_s 👈


#Адлия_табриги

Адлия вазирлиги барча юртдошларимизни янгиланиш ва яшариш айёми, 21 март – Наврўз байрами билан самимий муборакбод этади!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#2025_йил_1_апрелдан

🔖Қонунчиликка кўра, даромадидан қатъи назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ҚҚСни тўловчилар деб эътироф этилади.

✅Бунда реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича берилган онлайн назорат-касса техникаси ёки виртуал касса чеклари, расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда бошқа ташқи ва ички маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоботлар автоматик тарзда шакллантириб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Адлия_хабари

❗️Наврўз байрами муносабати билан неча кун дам оламиз?


🔰 Наврўз байрами муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹21 март (жума) – Наврўз байрами – барча учун дам олиш куни;

🔹22 март (шанба)5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни;

🔹23 март (якшанба) – дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Донорларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди


Манба: ЎРҚ-1041-сон, 28.02.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya

Показано 20 последних публикаций.