Бир ривоят эшитгандим. Ўша пайтларда бу нарсаларни унча тушунолмасдим. Вақт ўтиб, энди ўша ривоятнинг нақадар буюк маъноси борлигини англадим ва сиз азизлар билан баҳам кўришга ошиқдим...
Қиёмат бўлибди... Одамлар қабрларидан ҳар хил ҳолатда бош кўтарган. Кимдир куйиб қорайиб кетган, яна кимдир эса касалланиб, майиб бўлиб кетган. Одамлар қатор-қатор бўлиб, Машҳарга йиғилмоқда. Ҳар бир одамнинг юзида қўрқув, Машҳар олов каби иссиқ. Тарози олдида ҳар бир одамнинг савобу гуноҳлари тортилиб, манзиллари жаннат ёки дўзахлиги билиниб, йўл олишмоқда, даҳшат...
Кўп қатори икки одамнинг ҳам амаллари тарозига қўйилди. Гуноҳи оғир босди, ДОД деди бир одам. НЕГА МЕНИНГ ГУНОҲИМ КЎП ЧИҚДИ, НЕГА дея йиғлай бошлади. Тарозибон одамга юзланиб, СЕН ҲАЁТИНГДА ЖУДА КАТТА ХАТО ҚИЛГАНСАН, деди. Одам ҳайрон бўлиб, ҚАНДАЙ ХАТОКИ У МЕНИ ДЎЗАХГА БОШЛАДИ, деди. Тарозибон шундай деди:
-Эй одамзот, сен ҳаётлигингда умуман одамларга ишонмасдинг, фақат гумонлар ичида юрардинг, кишининг гапига қулоқ солмасдинг, сенинг шу айбинг гуноҳларингни кўпайтирган, деди.
Одамзот:
- БУ АЙБМИ? ИШОНМАСАМ НИМАСИ АЙБ ВА ГУНОҲ, дебди. Тарозибон давом этибди:
-Қиёмат бор деган кишига бепарво бўлдинг, дўзах бор дейишса гумонга бординг, ҳамма амалларинг ҳисоб-китоб қилинади дейишса кулимсирадинг, одамларга ишонмадинг, дея хатоларини айтди ва ҳисобни тугатиб, дўзахга бошланг, деди. Одамзод дод-вой қилиб, дўзах сари равона бўлди...
Тарозибон навбатдаги одамнинг амалларини қўйди. Бунда ҳам гуноҳ оғир бўлиб, босиб кетди. Бу одам ҳам НЕГА ГУНОҲИМ ОҒИР БОСДИ, дея юзланди.
Тарозибон бу одамга:
-Сен ҳаётлигингда одамларга жуда ишонувчан бўлгансан, ҳаммага ишониб кетавергансан, деди. Одамзот бу жавобдан бир оз жаҳли чиқиб, АХИР ҲОЗИРГИНА БИР ОДАМГА СЕН ОДАМЛАРГА УМУМАН ИШОНМАГАНСАН, ГУНОҲИНГ КЎП, ДЕДИНГ, ЭНДИ ЭСА МЕНГА ОДАМЛАРГА ЖУДА ИШОНИБ ГУНОҲГА БОТГАНСАН, деяпсан. Буни қандай тушунай дебди.
Шунда Тарозибон одамга қараб:
-Сен ҳар кимнинг ҳар қандай гапларига ҳам ишониб кетавергансан. Ҳаромни ема дейишса емай, ейвердинг, Худо кечиради дейишса **** кетавергансан. Ароқ ичма деса ичмай, э ичавер Худо кечиради дейишса ичавергансан. Зино қилма дейишса қилмай, э қилавер Худо раҳмдил Зот дейишса зино қилавергансан, намоз ўқи деса, ўқиб, ўқимаган битта сен эмаску деса ўқимай кетавергансан, дебди. Шу пайт одамзот БЎЛДИ, БЎЛДИ, МЕН ГУНОҲКОРМАН деб уввоз тортиб йиғлаб юборибди. Дўзах эса гуноҳлари кўп одамларни дамига тортаверибди...
Мана азизларим, бир вақтлар эшитган ривоятимни ёздим. Энди хулоса сизлардан. Фақат бир нарса, ОДАМЛАР ГАПИГА ЎТА ИШОНУВЧАН ҲАМ, УМУМАН ИШОНМАЙДИГАН ҳам бўлманг. Дин кўрсатган йўл ва Худо берган ақлни ишлатиб, ўрни келса ишониб, амал қилинг, ўрни келса ишонмай, рад этинг. Аллоҳ икки дунёмизни обод айласин, амийн!
https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g