💥Ўксик кўнгиллар. 15-қисм.
Муаллиф: Нодира Қосимова.
Орадан йиллар ўтди.
__Сора қизим, яхшимисан?
Тутқаноғи тутиб, энди ўзига келган қизини олдида Ясмина йиғлаб ўтирарди.
__Яхшиман ойи.
Сора секин гапирганча, шипга қараб ётар эди.
__Қизим, мени кечир. Хаммасига мен сабабчиман.
Ясмина Сорани бошини силади
__Ойи, Ўзбекистонга қайтганимиздан буён, тушимга бир гўзал аёл хар куни киради. У аёлни умримда кўрмаганман.
Ясминани совуқ тер босди.
__Нимм... Нима дейди.
Ясмина бўғилиб, бўйнини бошатди
__Касалим тутиб қолганда хам, бошимда ўтиради, негадир бехаловат
Менимча ўлган одамни рухи, кимдандир нимадир умид қилади.
Бир куни менга.
"Сен бировларни гунохига, товон тўлаяпсан. Юр мен билан, олиб кетаман " деди.
Ясмина йиғлаб эшитарди.
__Ке.. кейинчи?
__Кейин дадамни кўрдим. Дадам қолишимни хохлади.
Чўчиб уйғониб кетдим.
Сора ўйланиб гапирди.
☘☘☘☘☘
__Дугонажон яхшимисан?
__Рахмат, ўзинг тинчмисан?
Ясмина кайфияциз гапирди.
__Сора яхшими?
Йўл чарчоқлари чиқдими?
__Ха чиқди. Сора яна оғриб қолди. Энди дам оляпти.
__Майли сиқилма ўртоқ.
__Тушларига Сора кириб безовта қиляптикан, бугун гапириб қолди.
__Ясмина тушга нималар кирмайди.
Ясмина сенга бир масалада қўнғироқ қилган эдим.
__Нима экан?
__Бир қари аёл билан гаплашгандим, табиб аёл.
__Хўш
Деди Ясмина умид билан
__Бу касалини давоси, чимилдиқ экан. Турмушга берсанг, чимилдиқда қолар экан касали.
__Ростданми? Фойдаси бўлармикан.
Лекин қизим энди ўн еттига кирдику? Кейин кимга бераман.
Ясмина ўйланиб қолди.
__Бирортасини топиш керак.
__Қаердан топамиз? Ўзи энди келдик бу ерга, мени танишларим хам ўтиб кетишгандир, хатто олдин яшаган махалламга хам бора олмадим. Уялдим,
__Хўп, борма. Лекин куёвни харакатини қилиш керак. Кейин бу касали хақида хеч кимга айтма.
__Хўп, рахмат дугонажон. Сен бўлмасанг нима қилардим?
__Майли ўртоқ гаплашамиз.
Телефон ўчди. Ясмина хаёлга берилди.
__Сора, мени кечир, сен мени энг яқин дугонам эдинг. Мени деб умринг ўша болалар уйида ўтиб кетди. Эрингни севиб қолишим бу мени энг катта хатойим бўлди. Қилган ишларим, қизимга урди, жойинг жаннатдан бўлсин.
__Ойи.. ойи
Сора келиб Ясминани туртганда ўзига келди.
__Ха қизим
__Нимани ўйлаяпсиз?
Сора Ясминани олдига ўтирди.
__Қизим, сени турмушга бермоқчиман.
__Нима ойии?
Сора асабий гапирди.
__Мажбурмиз, сен шунда яхши бўласан. Соғайиб кетасан қизим.
__Ойи, менга уйланаман деб, кимни қоши учиб турибди?
Сора ўйланиб гапирди.
☘☘☘☘☘☘
__Онаси, қаердасан?
Эшикдан кириб келган Билол Сакийнани қидирди.
__Лаббай Дадажониси
Сакийна Билолни олдига чопиб чиқди.
__Нега эшитмайсан?
Билол сохта жахл қилди
__Мана шу ердаман.
Сакийна жилмайди
__Болалар қани?
__Хаммаси мактаб ва бохчада.
__Ишга бормадингми маликам
Билол Сакийнани пешонасига лаб босди.
__Бордим, эрта қайтдим. Бугун Усмонни унаштирувига бозорликка чиқамиз.
__Унда тайёр бўлсанг, юр болаларни олиб катта эшикка борайлик. Овсининг хам хомиладор қийналиб кетади.
__Хўп, мен тайёрман.
Билол Сакийнани машинага солиб мактабга хайдади.
Шухратни мактабдан олиб, Нигинани бохчадан олиб Шодияни уйига боришди.
__Бувижон, бобожон Нигина югуриб уйга кирди.
Уйдан хаммаси Нигинани овозидан югуриб чиқишди.
Умар ва Усмон харбий соҳада ўқиб, ва шу сохада ишлай бошлашди.
__Умар қайтмадими?
Дастурхон атрофида ўтиришар экан, Билол Шодиядан сўради
__Икки хафтадан кейин қайтади. Келинни хам ой куни яқинлашиб қолди.
__Ха яхши, эртароқ қайцин ойи. Хотинини олиб кетмабди. Хеч йўқ шу пайтда ёнида бўлсин.
__Акажон яхши келиб олдингизми?
Наргиза иссиқ чой кўтариб эшикдан кириб келди.
__Рахмат келин, ўзингиз хам қийналмай юрибсизми?
Билол самимий жилмайиб гапирди.
__Ойижон, дадажонга қўнғироқ қилдингизми? Ошни тайёр қилдик опам иккимиз.
__Ха гаплашдим. Севарани олиб келаман деди. Хозир етиб келишади.
__Онажон, Усмоним қаерда?
Сакийна қўлида салат билан кириб келди
__Бугун келин билан учрашуви бор экан. Тушликдан кейин чиқиб кетганди. Эртага яна кетадику шунга бугун учрашиб олишди.