Йиғилайлик жигарлар!
Биз кимлармиз меҳмонмиз бу дунёга,
Эрта-индин келса умри тугарлар.
Алданмайлик сароб тўла, рўйога,
Ота уйда йиғилайлик жигарлар!
Бирга бўлсак азиз ахир номимиз,
Бўлишамиз магиз, туршак, нонимиз,
Ортга қайтмас бундай ширин онимиз,
Ота уйда йиғилайлик жигарлар!
Уҳламаадан то тонггача эснашиб,
Яйрасак бас ёшлигимиз эслашиб,
Кундан-кунга бораяпмиз безлашиб,
Ота уйда йиғилайлик жигарлар!
Совқотмасдик бир кўрпага ўраниб,
Қаранг кетдик тиллоларга беланиб,
Ташвиш деган келовраркан ўралиб,
Ота уйда йиғилайлик жигарлар!
Эрта келар биздай совуқ қор-қиров,
Дамлаймизми беҳи, чеснок бор палов,
Ўрнимизни босолмайди ҳеч биров,
Ота уйда йиғилайлик жигарлар!
Ишхонада ишларимиз тўлса ҳам,
Биз бормасак шу он кимдир ўлса ҳам,
Ҳар бир ойда бир кунгина бўлса ҳам,
Ота уйда йиғилайлик жигарлар!
✍ Мумтозбегим
https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g
Биз кимлармиз меҳмонмиз бу дунёга,
Эрта-индин келса умри тугарлар.
Алданмайлик сароб тўла, рўйога,
Ота уйда йиғилайлик жигарлар!
Бирга бўлсак азиз ахир номимиз,
Бўлишамиз магиз, туршак, нонимиз,
Ортга қайтмас бундай ширин онимиз,
Ота уйда йиғилайлик жигарлар!
Уҳламаадан то тонггача эснашиб,
Яйрасак бас ёшлигимиз эслашиб,
Кундан-кунга бораяпмиз безлашиб,
Ота уйда йиғилайлик жигарлар!
Совқотмасдик бир кўрпага ўраниб,
Қаранг кетдик тиллоларга беланиб,
Ташвиш деган келовраркан ўралиб,
Ота уйда йиғилайлик жигарлар!
Эрта келар биздай совуқ қор-қиров,
Дамлаймизми беҳи, чеснок бор палов,
Ўрнимизни босолмайди ҳеч биров,
Ота уйда йиғилайлик жигарлар!
Ишхонада ишларимиз тўлса ҳам,
Биз бормасак шу он кимдир ўлса ҳам,
Ҳар бир ойда бир кунгина бўлса ҳам,
Ота уйда йиғилайлик жигарлар!
✍ Мумтозбегим
https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g