- Ойим хафа бўлмасин. Қанча ҳаракат қилган ахир. Ўзи акамдан қаттиқ жаҳли чиққан.
- Аканг нега бундай қилди ўзи?
- Билмадим.
Рости ҳам у акасидан бирон марта бу ҳақида сўрамади. У оҳирги пайтлар борган сари ўз қобиғига ўралиб борарди. Абубакрни одатий эр-хотинлар орасида бўладиган каби суҳбатларида ҳам қисқа жавоб бериш билан кифояланарди. Йигитни олдида ўзини ёмон ҳис этарди. Гарчи Абубакр бирон шаъма билан ҳам орада ўтган гапни эслатмаган эсада, қиз уни кўзларига қарай олмасди.
- Самина, эртага бир жойга боришимиз керак,- ҳаёл суриб қолган қизга деди Абубакр.
- Майли.
- Ўқишингдан салонга ўтасан. Ҳайдовчинг олиб боради. Яқин дўстим чақирган.
- Ҳўп.
- Аёли жуда димоғдор хотин. Онаси ва опалари эса жуда ажойиб инсонлар.
- Ҳиммм.
Шу билан суҳбатлари тугади. Самина Абубакрни изидан хонасига кириб кетди. Шифокор буюрган дориларини қабул қилиб ўрнига чўзилди. Тезроқ ухлаб қолишни истарди.
🌹🌹🌹
Гулниҳол Самина билан биринчи кўришгандаёқ юрагидаги дарди янгиланди. Қизни кўзлари... Бу кўзлардаги мунг унга таниш. Бечора юрагидаги дард билан қандай эрга ҳам тегди экан...
Ҳатто ишга ҳам қизиқмади. Юзаки қараб чиқди ҳамма нарсага. Кейин кетди. Таҳминан бир ҳафтача кўринмади шу билан. Ишни Нозима опа бошқариб турди. У чаққон аёл ҳамма нарсани уддаларди. Орада жияни Масрур билан Гулниҳолни таништиришга ҳам улгурди. Биринчи учрашувда қиз, тасодиф бўлгани учун довдираб қолди. Ноқулай аҳволга тушганидан нима деярини ҳам билмай қолди. Довдирга ўхшаб кўриндим шекилли, деб ўйлаганди. Аммо йигитга ёқибди.
- Яна бир учрашайлик деяпти,- деди Нозима опа ялинганнамо.
- Мен эрга тегмайман... Тўғриси... Укамни ҳеч кимни эшигида сарғайишини истамайман.
- Бу нима деганингиз, ўзим кафил, укангизни ҳеч ким ўкситмайди. Ахир бутун бошли умрингизни укангизга бағишламайсизку.
- Йўқ, опа, мендан умид қилманглар.
Гулниҳол ишдан айрилиб қолиш эҳтимоли бўлса ҳам, рад жавобини берди. Аммо шу куни ишдан қайтишда яна йўлида Масрурни учратди. Бу албатта тасодиф эмасди.
Гулниҳолни бу йигит ҳақидаги биринчи таассуроти ҳам, иккинчиси ҳам яхши бўлмади. Биринчисида йигит бир оз беписандлик билан келган бўлса, иккинчисида кўп кулди. "Ўзим кал, кўнглим нозик деб мени айтсалар керак,- деди ўз ҳолига кулиб. Аммо мен ростдан эрга тенмайман... Энди эркак зотига ўзимни бахшида эта олмасам керак".
- Яратганни режалари ўзи аён,- Замирани гапи ёдига тушиб беихтиёр жилмайди қиз. Кейин телефонини қўлига олиб, уни номерини терди. Ҳозир уни фақат Замирагина чалғита олади.
Машҳура опага синглисини ўрни жуда билинди. Ишидан чалғимасин деб кўп ҳасрат қилмади. Аммо қизини тақдири камдек, ўғлини ҳам қилмиши қўшилди.
- Нега бунақа бўляпти?-- деди ўзига~ўзи. Рақиблари роса суюнаётган бўлса керак... Аммо эрта суюнишади. Мени йиқилишимни кўриш бандасига эмас,- Машҳура опа қўлларини мушт қилиб ўтирган диванига бир муштлаб қўйди.
🌹🌹🌹
- Энди нима бўлади?- Ҳабибни фотиҳаси бекор қилингандан кейин Сулҳида Бурхонга чиқди,- ахир... Тўй қилмоқчи эдингиз?
- Бундан ҳавотир олма. Бувам тўй ўз вақтида бўлади деб айтди.
- Ҳа, унда яхши,- Сулҳидани овози жойига тушди.
- Ҳа, тутқич бермай юргандинг қўрқиб кетдингми? Мени ҳам айниб қолади деб.
- Нега айнир экансиз? Мендек қиздан а?- қиқирлаб кулди Сулҳида.
- Унда қочмада сен ҳам.
- Яхшироқ қувиб кўринг қани,- нозланди Сулҳида.
- Бўпти. Унда эртага ўқишдан чиқишингни пойлаб ўтираман.
- Майли.
- Сени бир квартирамда меҳмон қиламан.
- Ҳиммм. Бунисини ўйлаб кўраман.
- Фақат яхшилаб ўйла,- Бурхон эшик тақиллагач "киринг" деб алоқани узди:
- Ўзим кейин қўнғироқ қиламан.
- Ҳўп.
Бурхон эртанги висолни ўйлаб оғзини таноби қочиб турар экан. У ёқда Сулҳида собиқ алфонсини қучоғида эди.
- Бўлди, энди даф бўл,- деди Сулҳида уни итариб.
- Майли кетаман. Лекин келишув эсингда а? Ҳар ой айтган пулимни бермасанг... Ҳафалашиб қоламиз.