💥Бадал. 6-қисм.
Муаллиф: #Мафтуна_Абдуллаева.
- Қизинг нима,- деди Санжар ака қудалар келиб~кетгач ҳамон боши қотиб ўйловда ўтирарди.
- Унга бир~икки кун вақт берайлик. Бу тўғри қарор эканини англаб етсин.
- Менга эса тўғри қарор бўлиб кўринмаяпти,- деди Санжар ака.
- Ишонинг бир она, аёл сифатида мен қизимни тўғри тушуняпман. Аммо тўй бўлса бу мавзу шу ерда ёпилади.
- Кейинчи?! Куёв юзига солсачи,- Санжар ака юзларини ёпиб олди. У ҳамон қизига қилинган разилликни ҳазм қила олмаётганди. Ҳамма нарсага қўл силтаб, оиласи билан бу ерлардан кетишни режа қилиб қўйганди.
- Қочиш фойда бермайди... Ким бўлса ҳам топиш керак. Ахир бир умр юрак ҳовучлаб юрмаймиз~ку. Тўй айни уларга қарши зарба.
- Яна нимадир қилишсачи,- хотинига алам билан қаради Санжар ака.
- Мен Абубакр билан гаплашдим. У кимдир айнан шу тўйни тўхтатиш учун бу ишни қилган деб ўйлаяпти. Энг кучли хавфсизлик чораларини кўришини айтди.
- Қизиқ кимга керак! Уканг билан бўладиган ҳамкорлик... ахир бу арзимаган нарса~ку. Дунёни эгаллаб олишмаяптику.
- Баъзи паст одамлар учун бунақа шартномалар ҳам оламшумул кўринади.
- Қани эди пул талаб қилишганда... Бор бойлигимни берган бўлардим,- Санжар ака ўрнидан туриб кетиб девор муштлади.
- Шу сабаб улар кимлигини билиб олишимиз керак. Ҳозир кетганимиз билан изимиздан боришсачи?
Санжар ака жим қолди. Ҳар доимгидек Машҳура унга ўз сўзини ўтказа олди.
🌹🌹🌹
Ҳамма ўзини қўлга олиб тўйга тайёргарлик кўра бошлади. Мағрур нигоҳларга қарата айта олишмаётган бўлса ~да, таниш~билишлар учун бу тўй бир келишув бўлиб кўринаётган эди.
Тўй баҳона Аҳрор Зоирович ҳам ўзини тутиб олди. Аслида борган сари вужудини егаллаб келаётган дард, Самина воқеасидан кейин кучайди. Шифокор юрак исталган вақтда фаолиятини тўхтатиши мумкинлигини айтди. Ётиб даволанишни маслахат берди. Бироқ, қайсар бу одам тик оёқда ўлимни қарши олишни ният қилганди.
- Менга яхшироқ дори бер. Тўй куни ҳаммани кўзига ҳар доимги виқор чиқишни истайман,- деди шифокорига.
Фаёза хоним ўзини қўярга жой тополмай ўтирарди. Азат ҳам телефонни кўтармади.
- Минг лаънат! Қаерда бу бола. Анави Машҳурани қизи оппоқ бўлиб эрга тегяпти. Тўй кўряпти. Мен уни ер билан битта бўлишини истагандим. У эса келинкўйлак кийяпти. Машҳура.... Машҳура қизини бу либосда кўрмаслиги керак эди!
Ғазаб билан яна ўғлини рақамини терди. Бу гал узоқ гудокдан кейин Азатни овози эшитилди. Афтидан у барда эди.
- Лаббай онажоним.
- Қайси гўрдасан. Яна маишатми?
- Ҳа, бугун ўзимга дам бердим.
- Қайси муносабат билан, аҳмоқ! Машҳурани қизини тўйи муносабати биланми,- кесатди Фаёза хоним,- ёки хабаринг йўқми?! Машҳурани қизини тўйи бузилмади! Қўлингдан ҳеч нарса келмади. Абубакрда ғурур йўқ шекилли, ҳамма билган бировни сарқитини оляпти.
- Қайнота бобосига тортиб кетгандир,- Фаёза хоним ҳозир ўғри тиржайиб турганини тасаввур қилиб ғазаби қайнаб кетди.
- Тўйни ўзинг тўхтасанми? Ёки бориб Абубакрни пешонасидан отайми ўзим.
- Ҳудди кинолардагидекми?- яна ҳазил қилди Азат.
- Азат!
- Она, тўйни бўлиш-бўлмаслигини бизга аҳамияти йўқ. Муҳими улар шарманда бўлиб бўлди. Бу тўй бўлса ҳам, бўлмаса ҳам, Машҳурани юрагини тешиб бўлдик. Камига энди Абубакрга қуллиқ қилиб, тили қисилиб яшайди. Қизимни ҳайдаб юбормасин деб юрак ҳовучлайди. Бу ундан ҳам мароқли эмасми? Инстасаҳифасидаги мағрур Машҳурахонимни ичи тўкилиб бўлди ҳавотир олманг.
- Барибир тўйни...
- Она, ҳаммаси назоратим остида. Ҳозир улар тўй билан чалғиб турсин, мени бошқа режаларим бор. Шуларни амалга ошириб оламан. Ундан кейин бу Абубакр Машҳурани қизини неча кун хотин қиларди. Анави Раксана хонимни қизини тўғирлаб юборганман.
- Нима?
- Машҳура хоним собиқ эрини ўгай қизи билан куёвини ушлаб олса нима қилар экан а?
Фаёза хоним ҳам энди беихтиёр тиржайди. Ажойиб режа экан бу ҳам. Тақдири айнан қизида такрорланган Машҳурани ўша пайтдаги чеҳрасини кўргиси келиб кетди.
- Унда яхши.
- Ухланг, она, кеч бўлди,- Азатни овози товланди,- уларни ҳаммасини битта гулханда ёқиб кетишимизга оз қолди.