Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ТИНЧ БЎЛСИН УЙИМ
Бугун мендан бахтли инсон йўқ,
Самоларга тенглашар бўйим.
Онам яхши экан кўнглим тўқ,
Доим шундай тинч бўлсин уйим.
Шодон кулса оламан қанот,
Дуолари тинч қиллар кўнглим.
Зарбаларни бермагин ҳаёт,
Доим шундай тинч бўлсин уйим.
Шифо ўзи сўзлари сеҳр,
Арзир кўпга жаннати пойим.
Беминнатли оламан меҳр,
Доим шундай тинч бўлсин уйим.
Ҳар бир босган жойлари азиз,
Улар борки зўр ўтар тўйим.
Яшолмайман билсангиз у сиз,
Доим шундай тинч бўлсин уйим.
Марҳаматлар айла эй, Аллоҳ,
Суянганим табаррук жойим.
Ишонаман ўзинг қил паноҳ,
Доим шундай тинч бўлсин уйим.
✍ Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳрихоний
👨👨👧👦 @BaxtliOilam_uz - Обуна бўлишни унутманг!
Бугун мендан бахтли инсон йўқ,
Самоларга тенглашар бўйим.
Онам яхши экан кўнглим тўқ,
Доим шундай тинч бўлсин уйим.
Шодон кулса оламан қанот,
Дуолари тинч қиллар кўнглим.
Зарбаларни бермагин ҳаёт,
Доим шундай тинч бўлсин уйим.
Шифо ўзи сўзлари сеҳр,
Арзир кўпга жаннати пойим.
Беминнатли оламан меҳр,
Доим шундай тинч бўлсин уйим.
Ҳар бир босган жойлари азиз,
Улар борки зўр ўтар тўйим.
Яшолмайман билсангиз у сиз,
Доим шундай тинч бўлсин уйим.
Марҳаматлар айла эй, Аллоҳ,
Суянганим табаррук жойим.
Ишонаман ўзинг қил паноҳ,
Доим шундай тинч бўлсин уйим.
✍ Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳрихоний
👨👨👧👦 @BaxtliOilam_uz - Обуна бўлишни унутманг!