АЗОБ ДАРДГА ТАШЛАМА ЭНДИ
Якка ёлғиз қолдирма мени,
Чиндан севсанг алдама мени,
Ҳар нафасда ўйлайман сени,
Азоб дардга ташлама энди.
Сукунатлар бўлмайди даво,
Эслатади майин бир сабо,
Менга зарур худдики ҳаво,
Азоб дардга ташлама энди.
Ёмғир қилиб қўйма кўз ёшим,
Эгилмасин, кўтар бу бошим,
Зўрға ахир етар бардошим,
Азоб дардга ташлама энди.
Бахтимга сен бўлгинда омон,
Кечиб кетма мендан сен осон,
Не бўлса ҳам соғиндим ёмон,
Азоб дардга ташлама энди.
Тун Соғинчда ўтмоқда бедор,
Юрагимга ўзингсан мадор,
Бас тўхтатгин бермагин озор,
Азоб дардга ташлама энди.
✍️ Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳрихоний
👨👨👧👦
@BaxtliOilam_uz - Обуна бўлишни унутманг!