#ЭГОИСТ 5-қисм
#Дилором_Қосимова
Йўлларнинг энг тўғриси Аллоҳнинг зиммасидадир.
(Наҳл сураси, 9)
__Шу бир парчага шунча гапми? Кўришмаса йўқ эди. Янгалар-у. Амма-холалар... -Алиёр ярим кечасида, янгалар сезиб қолишидан чўчиб, соч қуритгични ёқмай сочиқ ёрдамида сочларини қуритаётган аёлига сўз қотди.
__Нотўғри тушинманг. Қишлоқ жойдамиз. Одамлар оғиздан чиққан ҳар гапни пойлаб туради.
__Орасидан битта сўзи эгрироқ бўлса, шу гапни бузуққа чиқаришадими?
__Шундайроқ. -Гулниҳол, Алиёрни қўлидаги матони олиб. Авайлабгина тортмаларни энг пастгисига солиб қўйди.
__Раҳмат сенга.
__Нима учун?
__Шунчаки.
Ўзи билмайди нега раҳмат айтганига. Аммо У ҳеч қачон, қилган иши, гапирган гапи учун ҳисоб берган эмас. Бобосигина бундан мустасно. Лекин нега раҳмат айтди? Балки юзи ёруғ бўлганигадур. Ибосигами-ҳаёсигами? Аслида қиз янгаларга "ҳақиқатни айтаман" деганда. Алиёр уни ўзи "хоҳлаб" қолган қизлардек тасаввур қилганди бир лаҳза...
Аммо...
Аммо, ўша пайт. Ўз асраган гавҳарини Алиёрга топширган пайт....
Ундаги ҳуркаклик, бармоқ учи тексада, сесканишлар....
Пойтахтда "Месни" дўстлари етаклар борган тунги клублардаги, қучиб олсанг ҳам бир туки ўзгармайдиган қизлар олдида. Унинг бу ҳолати, ўзгача эди.
Мана шулар сабаб ҳам у ўзини тутолмади. Ҳирс аталмиш туйғунинг нафсини жиловлашга Уни қурби етмади...
Бу ўзгача хилқатни, ўзиники қилиш истаги кучлилик қилди.
Тўрт йилдан буён қишлоқдан узоқда яшаб, анчадан буён кўрмаган ниманидур, Гулниҳол сиймосидан топди.
Аммо Самиячи?
У ҳам одобли қиз. Доим масофа сақлайди, аммо баъзан. Ҳиссиётлар кучлилик қилади...
Нима бўлса бўлди. Бўлган иш бўлиб ўтди. Буёғи тақдирга ҳавола.
* *
Гулниҳол тонгда уйғониб ёнида ухлаб ётган Алиёрга қаради. Телефони тинмай ғонғилларди. Вибрацияга қўйилган экан.
__Ҳой туринг. Саккиз марта қўнғироқ бўлибди.
__Ҳозир, -Алиёр кўзини ишқалаганча туриб телефонини олди. -Оббо эшитмабмизми?
__Ҳа вибрацияда экан.
__Ало... -Алиёр Гулниҳолдан нигоҳини узмай, яна бўлган қўнғироққа жавоб берди.
__Ҳаа куёв бола. Кеча жаа тумрайиб юргандинг. Бу дейман бари шунчаки томошамиди?
__Бу нима деганинг. -ҳазил қилган дўстига, жиддийликни йўқотмаган ҳолда жавоб берди. Нигоҳлари билан, шкафдан кийим олиб, ювиниш хонасига кириб кетган Гулниҳолни кузатиб қўйишни ҳам унутмади.
__Ҳадемай тонг ёришади. Уялей.
__Нега уялишим керак?. Жўяли асос келтириб берчи?
__Сен тан олармидинг оввора бўлиб, асос келтирганим билан?
__Енди ўзингга келдинг.
__Ҳўп уни-буни қўй. Тез кийиниб чиқ. Сени бир уй хотин-ҳалаждан қутқатгани келдим.
__Кутиб тур ҳозир чиқаман.
Алиёр ўрнидан туриб ювиниш хонаси томон юраркан. Эшик олдига етганда, Гулниҳол чиқди.
__Ювингани кирдингми дебман?
__Йўғэ ўзи сочимни қуритгунча эна сутим оғзимга келдику. -буғдойранг юзи қизғиш тус олди.
__Шу ерда кийинсанг ҳам бўларди. -қувлик қилди Алиёр.
__Тезроқ бўлинг. Ҳозир кун ёришса, "куёв қочолмабди" дейишмасин.
Алиёр дўсти кутиб тургани ёдига тушиб, юз-қўлини ювиш учун кириб кетди.
Гулниҳол ойна олдига бориб сочларини тартиблай бошлади.
Алиёр юзини ювгач ойнага қараркан, ўзига-ўзи тушинмасди. Наҳот кимнидур сева туриб, бошқа бири билан роҳатлана олса?...