#НАСТАРИН 3
МУАЛЛИФ:
#Дилором_Қосимова.
🍃🍃🍃
—Нега келдингиз? -Салима ортидан излаб келган эрига тунт оҳангда гапирди.
—Сизларни олиб кетгани келдим. -деди эри, Адҳам босиқлик билан.
—Сиз билан кетмаймиз! Ўйнашингиздан ортиб қачон келишингизни кутиб, уйингизда ҳизматкор бўлиб яшамайман мен!
—Қанақа ўйнаш? У шунчаки танишим.
—Шунчаки танишингиз мендан кўп чиқадия машинангизга? -заҳрини сочди Салима.
—Салима кел, юр уйга кетайлик, кейин бафуржа гаплашиб оламиз.
—Мен ҳеч қаёққа бормайман!
Салима эридан юзини буриб чиқиб кетди.
Адҳам, хўрсингача меҳмонхонадан чиқиб, атрофга қаради. Қизини қидирди, кўринмади.
—Ҳа почча келиша олмадингизми? -Салимани укаси Ўктам, поччасини олдига келди.
—Опанг жуда қайсар биласанку, кўнмаяпти.
—Ўзим гаплашиб қўяман почча.
—Айт салга рашк қилиб, муаммо ясайвермасин, биласан, уйда ҳаловат бўлмаса эркак уйдан безийди.
Тўғриси қадамимни назорат қилишга уринишларидан бездим опангни. -бир қишлоқда катта бўлганлари учун, сенлаб мурожаат қиларди қайнисини.
—Почча энди, ҳурматизи жойига қўяй десам, сал ошириб юборяпсиз. -астойдил жаҳли чиқди Ўктамни. —Шамол бўлмаса деганларидек, бир гап бўлгандирки, опам шунчалик араз қилаётгандир.
—Уни-буни қўй, сен опангни йўлга сол. Ҳа айтганча Настарин қаерда? -гапни бурди Адҳам.
—Қўшнини қизлари билан ўйнагани чиқиб кетганди.
🍃🍃🍃
—Опангиз нима деди? -Ҳуснора, кечки пайт хоналарига кирганларида эридан сўради.
—Кечирмайман деяпти! -деди Ўктам хўрсиниб, Ҳуснорани қошлари чимирилди.
—Бунча нозланмаса? Мана сиз ҳам ора-орада бошқа йўлларга йўрғалаб турасизку. Мен индамай яшаяпман.
Опангизни тили қисиқ бўлса ҳам осмондан келади. Бошқа туғиб беролмагандан кейин, қайтанга, ўша уйига ёпишиб, чирмашиб яшаши керак!