«Ёруғлик типирчилаётган дарчасиз қафасни кўрдим.. »
Суҳроб Сипеҳрий
***
Наргиз опага
Кечани кўзимизга қамадик.
Киприкларимизни панжара қилдик
зулматни англамоқ учун.
Намчил кеча ичимизга шимилди.
Зимистон бўлди кўнглимиз.
Гўзал эди зулмат.
Зулматни севдик.
Кечанинг ичида беданинг бўйига маст бўлдик.
Бедага қўшиб ўрдик ойнинг нурини.
Ойни узук қилдик.
Кечанинг ичида изтиробдай шовуллади анҳор.
Бармоқларимиз-ла суратини чиздик кўнгилнинг.
Тин олди сув.
Сочилган шакллар кошиндай йиғилди
сувнинг юзида.
Шиллиққурт судралди назокат билан,
Юки оғир.
Чиғаноқ ичида айн, шин, қоф -
тасаввурдай ёруғ ва муҳташам.
Сояларни эшдик, ясадик арқон.
Сакрадик кўнглимиз истаганича.
Юлдузларни ичдик -
қорачиқларимиз айланди юлдузга.
Зулматга тикилдик.
Фалсафа улғаярди унинг қорнида.
Зулмат бизга бўйсунди.
Тонг ёришди ичимизда.
Биз дунёга келдик англанмоқ учун.
Суҳроб Сипеҳрий
***
Наргиз опага
Кечани кўзимизга қамадик.
Киприкларимизни панжара қилдик
зулматни англамоқ учун.
Намчил кеча ичимизга шимилди.
Зимистон бўлди кўнглимиз.
Гўзал эди зулмат.
Зулматни севдик.
Кечанинг ичида беданинг бўйига маст бўлдик.
Бедага қўшиб ўрдик ойнинг нурини.
Ойни узук қилдик.
Кечанинг ичида изтиробдай шовуллади анҳор.
Бармоқларимиз-ла суратини чиздик кўнгилнинг.
Тин олди сув.
Сочилган шакллар кошиндай йиғилди
сувнинг юзида.
Шиллиққурт судралди назокат билан,
Юки оғир.
Чиғаноқ ичида айн, шин, қоф -
тасаввурдай ёруғ ва муҳташам.
Сояларни эшдик, ясадик арқон.
Сакрадик кўнглимиз истаганича.
Юлдузларни ичдик -
қорачиқларимиз айланди юлдузга.
Зулматга тикилдик.
Фалсафа улғаярди унинг қорнида.
Зулмат бизга бўйсунди.
Тонг ёришди ичимизда.
Биз дунёга келдик англанмоқ учун.