“Алоқабанк” ёшларга кредит беради
Президент қарори билан “Алоқабанк” таянч “ёшлар банки” этиб белгиланмоқда. Банк томонидан ёшларга кредит таклиф қилинади.
☯️18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ўзини ўзи банд қилган ёшларга онлайн шаклда 100 млн сўмгача микроқарз ажратилади.
Микроқарз 7 йиллик имтиёзли давр билан берилади. Бунда ўзини ўзи банд қилган ёшлар ижтимоий солиқ (йиллик 375 000 сўм) тўлаган бўлиши керак.
☯️“Ёшлар учун иш ўринлари” лойиҳаси асосида ЯТТ сифатида фаолият юритувчи ёшларга ёки таъсисчилари ёш фуқаролар бўлган юридик шахсларга 5 млрд сўмгача кредит берилади.
Бу ҳам 7 йиллик имтиёзли давр билан ажратилади. Фақат кредит олувчиларда камида 20 та иш ўрни яратишни кўзда тутган лойиҳалар бўлиши керак.
2025 йил 1 апрелгача “Ёш тадбиркорлар” рақамли платформаси жорий этилади.
@bankir