Ташқи савдо 60 млрд долларга яқинлашди
Ўзбекистон ташқи савдоси 2024 йилнинг 11 ойида 3,6 фоизга ўсди ва 59,4 млрд долларни ташкил қилди.
Бунда экспорт 24,2 млрд доллар (+4,4 фоиз), импорт 35,2 млрд доллар (+3 фоиз) бўлди. Салбий савдо баланси 10,9 млрд долларлигича қолди.
Йил бошидан бери МДҲ давлатлари билан савдо улуши 2023 йилга нисбатан кўпайди. Хитой ва Россия ҳамон асосий савдо ҳамкорлари бўлиб турибди.
Ноябрь ойида чет элга олтин сотуви амалга оширилмади. 11 ойда қилинга олтин экспорти 6,6 млрд долларни ташкил қилди. Бу 2023 йилга нисбатан 1,5 млрд долларга камроқ.
Мева-сабзоватлар экспорти 30 фоизга ошиб, 1,9 млрд долларга етди. Асосий экспорт бозори 42,1 фоиз билан Россия ҳисобланади.
@bankir