Кўпроқ кредитлар, янги меҳмонхоналар, IT Park резидентлари учун имтиёзлар: Мирзиёев қандай янгиликларни эълон қилди?
Президент бугун тадбиркорлар билан йиғилишда ўтган йили амалга оширилган ишлар ҳақида гапирди ва 2025 йил учун режалар билан бўлишди.
— Тадбиркорлар эҳтиёжидан келиб чиқиб банклар 2025 йилда четдан давлат кафолатисиз 6 млрд доллар жалб қилиши режалаштирилган.
— Йил якуни билан ажратилган жами кредитлар 275 трлн сўмни ташкил қилади. 2025 йилда бу 300 трлн сўмдан ошиши режалаштирилмоқда.
— Ўзбекистонга дунёни нуфузли Swissôtel, Sheraton, Ritz-Carlton, Novotel, Pullman, Marriott, ibis, Mercure каби 23 та меҳмонхона брендлари кириб келаяпти.
— 1 январдан бошлаб ер ёки давлат мулки ҚҚСсиз сотилади, мобил алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз) бекор қилинади.
— Нашриётлар фойда солиғини тўлашдан 5 йилга озод этилади.
— ИТ-парк резидентларига барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилади.
— Хусусий мактаб ва боғчалар, хорижий ўқитувчи ва мутахассислар учун берилган барча солиқ имтиёзлари 2030 йилгача амал қилади.
— Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари якуний босқичга кириб боряпти.
— Ўзбекистон иқтисодиёти 6,3 фоизга ошиб, 111 млрд доллардан ошди. 2025 йилда бу кўрсаткич 120 млрд долларга етиши мақсад қилинган.
@bankir