“Газпромбанк”ка қарши санкциялар ”ОКМК”га таъсир қилиши мумкин
Ўтган ойда АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг “Газпромбанк”ига қарши санкциялар жорий қилган эди.
The Diplomat нашри ушбу санкциялар ОКМК фаолиятига ҳам жиддий таъсир қилиши ҳақида ёзмоқда.
“Газпромбанк” “Ёшлик” конини кенгайтириш учун асосий кредиторлардан бир бўлган. Санкциялар сабаб банк молиялаштиришда қийналиши мумкин.
Молиялаштириш тўлиқ амалга оширилган тақдирда ҳам бу “ОКМК” учун иккиламчи санкциялар хавфини кучайтиради.
“Ёшлик” конининг қиймати 4,8 млрд долларга баҳоланган бўлиб, 2026 йилда якунлаш режалаштирилган эди.
“ОКМК” Россия банки билан шартномани бекор қилган тақдирда ҳам бошқа ҳамкорларни топиш қийин бўлмайди.
Сўнгги йилларда Германия ва Буюк Британия компаниялари ҳам “ОКМК”ни молиялаштиришга қизиқиш билдирмоқда.
Масалан, яқинда Олаф Шольц Ўзбекистонга ташрифи давомида Германия банклари ва “ОКМК” ўртасида 144 млн долларлик шартнома қилинган эди.
@bankir