“Капиталбанк” фойдаси камайди
Ўзбекистондаги йирик хусусий банклардан бири бўлган “Капиталбанк” 2024 йилнинг III чорагида 921,9 млрд сўм соф фойда олди.
Банк фойдаси 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга камайди. Сўнгги чоракларда “Капиталбанк” барқарор равишда фойдасини ошириб келаётган эди.
Банкнинг умумий фоизли даромадлари 7,98 трлн сўмни (+23,3 фоиз) ташкил қилди. Фоизсиз даромадлар эса 2,4 трлн сўм (+25,8 фоиз) бўлди.
Фоизли харажатлар 3,44 трлн сўмни (-27,4 фоиз), фоизсиз харажатлар эса 1,22 трлн (+64,5 фоиз) сўмни ташкил қилди.
“Капиталбанк” фойдасининг кескин камайишига чет эл валютасидаги йўқотишлар асосий сабаб бўлди. Йил бошидан бери бунинг ортидан банк 812 млрд сўм зарар кўрди. Ўтган йилги йўқотиш икки баробар камроқ эди.
Банк 9 ойда ходимлар маоши учун 675,7 млрд сўм (+22,2 фоиз) тўлади.
@bankir