Закот - бериш инсоннинг қалбини ёритади, ёмонликлардан асрайди. Мол-мулкдан ортирилган ҳолда, ёрдамга мухтож инсонларга ёрдам бера олиш ва уни овоза қилмаслик закот амали ҳисобланади. Закот беришда Рамазоннинг келишини кутиш керак эмас, ёрдамга мйхтож инсонга жуда зарур бўлган вақтда фарзини адо этса, савоби улуғ бўлади. Дуоларимизда сўралган ниятларимизни Аллох бизга ортиғи билан етказиб, мушкулимизни осон этади. Барчамизга закот берувчи инсонлар сафидан жой олиш насиб этсин.