القارئ الشيخ أيمن سويدDoktor Shayh Ayman Suveyd


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Qur'oni Karimni Asrimiz Muqrisi Qur'on xodimi, Qiroat bilimdoni shayx Ayman Suvayd Rushdiy hazratlari bilan o'rganamiz. Qur'onga muhabbatlilar uchun.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Куллу шайъин яржиъу ила аслиҳи

Маноқибда келишича, бир подшоҳ Хизир билан кўришгиси келибди ва чор атрофга жарчи юбориб, ким менга Хизирни кўрсатса уни туҳфаларга кўмгум, дея эълон қилибди. На бир олим, на бир валий зот журъат қилолмайдиган бу ишга фуқародан бўлган бир инсон толиб бўлибди.

Фуқаро уйдан чиқаркан, аёлига: "хоним, мен подшоҳга Хизирни топиб келишимни айтиб, ундан қирқ кун муҳлат сўрайман. Бу орада сизларга уйга умр бўйи етадиган озиқ-овқат ва тилло келади. Қирқинчи кун Хизирни топа олмаганим учун менинг бошимни танамдан жудо қилишади. Аммо, сизлар фақирликдан қутулиб, роҳатда яшайсизлар", дебди.

Аёли уни бу ишдан қайтарса ҳам у ўз сўзида туриб олиб, саройга равона бўлди. Подшоҳ ҳузурига чиқиб, қирқ кунда Хизирни топиб келишини бироқ ҳадиялар ва тиллоларни аввалдан олишини айтиб подшоҳ билан аҳдлашди. Сўнг, Хизирни топиш учун ҳаракат қилиши керак бўлган қирқ кун ичида эса ҳар куни унинг уйига саройдан озиқ-овқат, нозу неъмат ва тиллолар оқиб келди ва уларни ғамлаш ва жойлаш билан машғул бўлди.

Қирқинчи кун келганда эса бутун халқ подшоҳ саройига тўпланди. Подшоҳ ҳам Хизир билан учрашиш учун алоҳида ҳозирлик кўрди. Сарой ҳовлисига тахт ўрнатилди, бутун сарой аъёнлари гўзал либосларда подшоҳнинг икки тарафидан жой олдилар. Ҳамма ҳаяжон билан Хизир келишини кутиб турибди.

Бир пайт ҳалиги одам подшоҳ ҳузурига ёлғиз келиб айбига иқрор бўлди: "подшоҳим, менда Хизирни топиш нияти йўқ эди, умуман. Ундай қобилият менда нима қилсин. Мен шунчаки, оиламни фақирлик азобидан қутулишларини истадим. Шунинг учун шундай йўл тутдим", деди қўрқувдан дағ-дағ қалтираб.

Хизирни кўриш истагида тубсиз ҳаяжон ва ширин хаёллар оғушида кунни бошлаган подшоҳ бу сўздан дарғазаб бўлди ва ёнидаги уч вазири билан бу одамга қандай жазо бериш ҳақида кенгаш қилди.

Биринчи вазир: "султоним, бу бадбахтни бўлак-бўлак қилиб, гўштларини нимта-нимта парчалаб чангалларга осиб қўяйлик. Токи, халқ кўриб, ибрат олсин, подшоҳни алдашнинг оқибати қандай бўлишини", деди.

Бу орада Подшоҳ саройининг ҳовлисида халқ орасида бир ўрта ёшли йигит пайдо бўлиб "куллу шайъин яржиъу ила аслиҳи" деди.

Подшоҳ ва вазирлар унга бир қараб қўйишди ва ўз кенгашларида двом этишди.

Иккинчи вазир тилга кириб: "шоҳим, бу фосиқнинг терисини шилиб, ичига сомон тиқмоқ даркор", деди.

Шунда ҳалиги йигит яна "куллу шайъин яржиъу ила аслиҳи" дейди.

Шоҳ яна кўз қири билан унга бир қур ўйчан назар ташлагандан сўнг учинчи вазирга юзланди.

Учинчи вазирнинг таклифи эса шундай эди: "Хожам, бу фақир кишини афв этинг. Бола-чақасининг роҳати учун ўзини фидо қила оладиган даражада жасоратга эга бўлган бу инсонни афв этиш сизнинг азизлигингиз ва шаънингизни янада зиёда қилади. Уни қатл этишнинг эса ҳеч кимга фойдаси йўқ".

Шунда сирли либосга бурканган бояги йигит яна сўзга аралашди ва яна "куллу шайъин яржиъу ила аслиҳи" деди.

Бу сафар подшоҳ унга юзланиб, "сен кимсан, боядан бери такрорлаётган сўзингнинг маъноси нима?", деди.

Нотаниш ва сирли инсон тамкинли бир юриш билан шоҳга яқинлашар экан шундай деди: "биринчи вазирнинг отаси қассоб эди. Шунинг учун анави одамни сўйиб тўғрашдан, гўштларини чангалга осишдан сўз этди. Иккинчи вазирнинг отаси эса кўрпа-тўшакчи эди. Тўшак ва ёстиқларга пахта тиқиб, кун кечирарди. Шунинг учун у фуқаронинг терисини шилиб ичига сомон тўлдиришни маслаҳат берди. Учинчи вазирнинг ота-боболари эса вузаро, уламою фузало ва атқиё инсонлар эди. У ҳам асл зотига тортиб, олийжаноблик кўрсатди. Мен такрорлаган сўзнинг маъноси ҳам шу "ҳамма нарса ўз аслига қайтади" демакдир. Асли олийжаноб бўлган инсон олийжаноблик қилади, асли хиссат ва даноат бўлган эса илло ўз тубанлигига қайтади... Вазир истасанг (учинчи вазирга ишора қилган ҳолда) мана вазир!.. Хизир истасанг (ўзига ишоратан) мана Хизир!.. Мен бу фуқарони маҳжубиятдан қутқариш учун келдим", деди ва кўздан ғойиб бўлди".

Ҳа, барча нарса ўзининг аслига қайтур. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бежиз инсонларни олтин ва кумуш маъданларига менгзатмаганлар. Бу нарсаларда ақл эгалари учун ибрат бор.






Репост из: Husayn Buxoriy | Hasanxon Yahyo
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Нима қилса илм осон юқади?

🌟Ҳасанхон Яхё Абдулмажид

@HusaynBuxoriyy
@HusaynBuxoriyBot


Репост из: Hanafiy Kulliyasi 🇺🇿 🇯🇴
30 январь куни Бутунжаҳон ислом илмлари университети (WISE)да Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони, Иордания ва Баҳрайндаги консули Азимжон Кобулжонов, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Ёзиев Ғолибжондан иборат делегация меҳмон бўлди ва Иорданияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда сўзга чиққан Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов сўнгги йилларда Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот бериб, ҳозирда ислом соҳасига боғлиқ йўналишлар учун ихтисослик шифрлари ажратилгани, Иорданияда таҳсил олаётган талабалар келажакда, албатта, Ўзбекистонга қайтиб, олган билимларини улашишлари керак эканини таъкидлади. Ўзбекистонлик талабалар Иорданияда фақатгина фиқҳ йўналишида эмас, балки, ҳозирда юртимизга керакли бўлган ақида, тафсир ва ҳадис соҳаларида ҳам ўқишлари керак эканини айтиб ўтди.

Олий таълим вазирлиги вакили Ёзиев Ғолибжон Иордания Университети TOP-500 таликка киргани сабаб, магистратура йўналишини айнан шу олий таълим муассасасида ўқиш, келажакда дипломнинг Ўзбекистонда тўғридан-тўғри тан олинишига ёрдам бериши ҳақида айтиб, ҳозирда Бутунжаҳон ислом илмлари университетининг ҳам дипломи тан олинишига ҳаракатлар бошланганини билдириб ўтди.

Консул Азимжон Кобулжонов эндиликда Иорданиядаги Ўзбекистон фуқаролари Миср элчихонасига эмас, балки Саудия Арабистонидаги Ар-риёд консуллигига боғлиқ бўлишларини, ҳужжат ва бошқа фуқаролик масалаларида қандай ёрдам керак бўлса, доимо 24/7 тизимида хизматга тайёр эканини билдириб, хориждаги фуқаролар ҳақидаги анкетани тўлдириш, рўйхатдан ўтиш кераклиги ҳақида талабаларни огоҳлантирди. Бу рўйхатдан ўтиш, талабанинг ҳужжат ишларида муҳим эканини таъкидлади.

Вакиллар ўз фикрларини билдириб, йиғилганларни янгиликлардан бохабар этганларидан сўнг, навбат талабаларга берилиб, улар ўзларини қизиқтирган саволларни беришди, таклиф-мулоҳазаларини ўртага ташлашди. Ҳанафий фиқҳи факультети талабаси Бегзод Каримжонов бу факультет таълим тизимининг афзалликлари, ҳамда факультетда қўлёзмалар, китобларни таҳқиқ қилиш (замонавий тарзда чоп этиш) бўйича йўлга қўйилган ишлар ҳақида фикр билдириб, ушбу тажрибадан фойдаланиш, Ўзбекистондан ҳам яна кўпроқ талабаларни жалб қилиш ҳақида таклиф киритди. Факультетнинг яна бир талабаси Мансуржон Холиқов бу ерда олган билим ва тажрибаларини қай усулда етказиш ҳақида фикр билдириб ўтди.

Учрашув сўнггида талабаларга ўқишларида омад ва яхши тилаклар билдирилди.

@Hanafiyfakulteti


Duo qilayotganda hayrlisini so'rash yetmaydi.. U bilan birga osonini ham so'rash kerak. Chunki bazan, hayrlisini o'zi qiyin bo'lishi mumkun.

https://t.me/Ayman_RushdiySuveyd


Mutashabbih Oyatlar va Kalimalar.





Показано 9 последних публикаций.