#БИР_ҲАДИС_ШАРҲИ
📚📖📚ТАҚВОДОРЛАР УЧУН ХУШХАБАР (рўзада ниятнинг аҳамияти)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким Рамазон рўзасини (фарз эканига) иймон келтириб, (ажрини Аллоҳдан) умид қилган ҳолда тутса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади...»
(Бухорий ва Муслим ривояти)
Шарҳи: ҳар қандай ибодатда ва хусусан Рамазонда ҳам ниятимиз Аллоҳ таолонинг буйруғига бўйсуниш бўлиши керак.
"Аллоҳ таоло буюргани учун Рамазон рўзасини тутаман" деб ой бошида бир марта ният қилиб қўйилса, ўша ниятимизни ҳар куни янгитдан айтишимиз шарт эмас.
Ҳатто, ниятимизни тилда изҳор қилишимиз ҳам шарт эмас. Саҳарликка турганимизнинг ўзи ният ўрнига ўтаверади.
Асосийси, қалбдаги ниятимиз Аллоҳ таолонинг буйруғига бўйсуниш бўлиши шарт.
Аммо, озиш ёки соғлом бўлиш учунгина рўза тутишни ният қилиш тўғри бўлмайди.
Чунки, Аллоҳ таоло бизларга рўзани тақводор бўлишимиз учунгина буюрган:
لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ
"...Шоядки, тақводор бўлсангиз."
@Asmaaul_husnaa99