#АСМААУЛ_ҲУСНАА
الْحَكَمُ
АЛ-ҲАКАМ
📚📖📚ЭНГ КАТТА ИБРАТ
Ҳар бир инсон қалбида ҲОКИМ ҳам бўлиши мумкин ва қул ҳам...
Қачонки, инсон ақлига ва қалбига бўйсуниб яшаса, ҲОКИМ саналади.
Агар инсон нафсига бўйсуниб яшаса, қалбига ва ақлига қулоқ солмаса, у қул ҳисобланади.
Яна ҳам аниқроқ айтсак, ҚАЙСИ ИНСОН АЛЛОҲ ТАОЛОГА ЧИНАКАМ ҚУЛЛИК ҚИЛОЛСА, ЎЗ НАФСИГА ҲОКИМ БЎЛАДИ.
Аллоҳ таолога қуллик қилолмаган инсон эса, гарчи ўзини эркин, ҳур ҳисобласа ҳам ва қуллари кўп подшоҳ ёки қирол бўлса ҳам, аслида, ўзи нафсига қул бўлади...
–Намоз вақти намозга шошган одам–ҲОКИМ, нафсига ҳоким;
аммо, ўйин-кулгу, кино, концерт, бекорчи суҳбатлар каби дунёвий нарсалар сабаб намозини кечиктирган одам–қул, нафсининг қули;
–Ғийбатдан, туҳматдан, миш-мишлардан, бекорчи суҳбатлардан тилини ва қулоғини асрай олган одам–ҲОКИМ, нафсига ҳоким;
Ғийбат, туҳмат қилган ёки индамай, қулоқ солиб эшитган, миш-миш гаплар ва бекорчи суҳбатларга қўшилган ёки эшитиб ўтирган одам–қул, нафсининг қули;
–Ҳаромдан қочган–ҲОКИМ, нафсига ҳоким;
Ўзи истаб ҳаромга юрган–қул, нафсининг қули;
–Ғазабини, жаҳлини, шаҳватини тия олган–ҲОКИМ, нафсига ҳоким;
Ғазаб пайтида, жаҳли чиққанда, шаҳвати қўзиганда сўзини ва ўзини тутиб туролмаган–қул, нафсининг қули;
–Вақтини фақат фойдали ишлар билан, ибодат билан ўтказадиган одам–ҲОКИМ, нафсига ҳоким;
На динига ва на дунёсига фойда бермайдиган бекорчи нарсалар билан вақтини зое кеткизадиган одам–қул, нафсининг қули...
Бу рўйхатни исталганча давом эттириш мумкин. Хулосаси эса аввалдан маълум: фақат нафсига қулоқ соладиган инсон Аллоҳ таолонинг АЛ-ҲАКАМ исм-у сифатидан заррача ҳам насиба ололмаган бўлади.
НАФСИГА ҚАРШИ ТУРА ОЛГАН, НАФСИНИ, ШАҲВАТИНИ ЕНГГАН, НАФСИГА ҲУКМИНИ ЎТКАЗА ОЛГАН ҲАР БИР ИНСОН ЭСА АЛ-ҲАКАМ ЗОТНИНГ ҲУКМДОРЛИК СИФАТИДАН НАСИБАДОР САНАЛАДИ.
Одамлар орасида "Ўзимга ўзим хўжайинман. Нима хоҳласам, қила оламан" деган олифта гап бор.
Аслида, бу гапни айтаётганлар нафсининг қули бўлишади.
Нафси("ўзи") нима хоҳласа қила оладиган инсонлар шунчаки нафс бандалари, холос.
Қачонки инсон нафси истаган ҳар бир ишни қилишдан олдин ўша ишини шариат мезонларига солиб, ал-Ҳакам бўлмиш Роббул оламийн белгилаб берган чегараларни бузишдан қўрқиб турса, у чиндан ҳам нафсига, яъни "ўзига" хўжайин ҳисобланади.
@Asmaaul_husnaa99