🌴ХУЛОСАЛАР🌴
(давоми)
Аллоҳ таолони ал-Басийр сифатида таниган ва У Зот бандаларини ҳар ерда ва ҳар қачон Кўриб туришини аниқ билиб, шунга ишониб, У Зотнинг назарини доимо ҳис қилиб яшаган инсон гуноҳлардан қаттиқ қўрқадиган ва ҳамиша яхшиликка интиладиган бўлиб қолади.
Бу эса, аввалроқ айтиб ўтганимиз–диннинг уч асосидан бири–эҳсон мақоми ҳисобланади.
1. Иймон–Аллоҳ таолога ишониш;
2. Ислом–Аллоҳ таоло буюрганидек ибодат қилиш;
3. Эҳсон–Аллоҳ таолони Кўриб тургандек ёки У Зот Кўриб турганини ҳис қилган ҳолда ибодат қилишдир.
ВА АЙНАН МАНА ШУ ҲОЛАТГА ЭРИШИШ ДИННИНГ БОШ МАҚСАДИДИР.
Чунки, ҳар бир ҳолида Аллоҳ таолонинг назарини ҳис қилиб турган инсон яхши амали учун мукофот, ёмон амаллари учун жазо
нақдлигини билиб, доимо шариатга мувофиқ яшашга интилади.
ЭНГ МУҲИМИ ЭСА, АЛЛОҲ ТАОЛОНИ ТАНИГАН ВА У ЗОТНИНГ КЎРИБ ТУРУВЧИ ЭКАНИНИ БИЛГАН ИНСОН ҲЕЧ ҚАЧОН УМИДСИЗЛИККА ТУШМАЙДИ. ЧУНКИ, АЛ-БАСИЙР–КЎРИБ ТУРУВЧИ ЗОТ МЎМИНЛАРНИ ЁЛҒИЗ, НАЖОТСИЗ ТАШЛАБ ҚЎЙМАСЛИГИГА ҚАТЪИЙ ИШОНАДИ.
@Asmaaul_husnaa99