Репост из: Alimoff
“Қиличли қасамёд” ва Туркиядаги баҳс-мунозаралар
Ўтган йили 30 август куни Туркияда ҳарбий академия битирувчиларининг тантанали маросими бўлиб ўтганди. Тадбирга президент Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам ташриф буюрган. Маросимнинг энг диққатга сазовор лаҳзаларидан бири ёш офицерларнинг қасамёд қабул қилиши бўлди. Улар саф тортиб, қиличларини баланд кўтардилар ва “Биз Отатурк жангчиларимиз!”, “Биз Мустафо Камол аскарларимиз!” — дея ҳайқирдилар.
Офицерларнинг қасамёди анъанавий бўлса-да, бу сафар маросим алоҳида эътиборга сазовор бўлди. Чунки қасамёд матнида дунёвий, демократик республика қадриятларига содиқлик таъкидланди. Битирувчилар Ватан дахлсизлиги, халқ шаъни ва ғурурини ҳимоя қилишга, ҳар қандай таҳдидга қарши курашишга қасамёд қилишди. Қасамёдга етакчилик қилган шахс эса курснинг энг яхши битирувчиси — Эбру Эрўғлу эди. Бу ҳолат кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди ва матбуотда “қиличли қасамёд” деб номланди.
Туркия жамоатчилиги бу воқеага турлича муносабат билдирди. Президент Эрдўған тарафдорлари бу қасамёдни кескин танқид қилиб, уни провокация деб баҳоладилар. Бошқа томон эса буни ватансеварлик, Отатурк тамойилларига содиқлик ифодаси сифатида қабул қилди. Энг диққатга сазовор жиҳати шундаки, Эрдўған бу воқеага муносабатини дарҳол эмас, балки бир неча кун ўтиб, Имом-хатиблар Қурултойи чоғида билдирди. Президент “Сиз қиличларни кимга қарши кўтаряпсиз?” дея эътироз билдирди ва бу масала Миллий Мудофаа университети, Қуруқлик қўшинлари қўмондонлиги ҳамда Мудофаа вазирлиги билан муҳокама қилинганини айтди.
Эрдўған, шунингдек, битирувчиларнинг армияда қолиши мумкин эмаслигини таъкидлади: “Улар 30 ёки 50 нафар бўлиши мумкин. Лекин ким бўлишидан қатъи назар, армиямизда бундайлар бўла олмайди. Тез орада тегишли чоралар кўрамиз”, — деди у. Бу баёнот ҳарбий тузилмаларда кескин ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини англатади.
Мухолифат партиялари эса бу қарорга норозилик билдирди. Хусусан, Халқ Республикачилар Партияси бу текширувни миллий онгнинг етишмовчилиги белгиси деб атади. Партия раҳбари Ўзал бу масалани сиёсий босим натижаси деб баҳолади. Миллий Ҳаракат Партияси етакчиси Девлет Баҳчели эса Туркияда доимо шундай провокациялар юзага келишини таъкидлаб, вазиятни ойдинлаштириш зарурлигини билдирди.
🧠@nurbekalimov

“Биз қасам ичамизки, дунёвий ва демократик Туркия Республикасининг мустақиллиги, мамлакатнинг бўлинмас бирлиги, буюк турк миллатининг шарафи ва қадр-қиммати ҳимояси йўлида туриб берамиз. Бизнинг муқаддас юртимизга дахл қилишга уринган ҳар қандай кимса биз билан тўқнаш келади ва қиличларимиз доимо ўткир ҳамда тайёр бўлади. Биз – турк келажагининг фарзандларимиз. Биз шараф билан туғилдик ва шараф билан яшаймиз. Ўзини турк деб атаган киши бахтиёрдир!”