АЛИЖОН ҚОРИ ТЕРМИЗИЙ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Alijon qori Termiziyning Rasmiy Telegram kanaliga xush kelibsiz!
Bizning boshqa ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz!
Facebook · fb.com/alijon.abrayev.9
Instagram · instagram.com/alijon_qori1
Tik tok · tiktok.com/alijon_qori

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Имом Ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ.

У зотнинг қўлларида 20минг яҳудий ва насронийлар мусулмон бўлган. У киши сабабли 100мингдан кўп киши тавба қилиб тўғри йўлга ўтган. 2000дан ортиқ китоб тасниф қилган.
Шунга қарамай у киши талаба шогирдларига шундай дер эдилар: вақти келиб жаннатга кирсангизлар ва ораларингизда мени топмасангиз мен ҳақимда сўранглар. Ё раб, фалончи банданг бизларга Сени эслатар эди денглар, дер, сўнгра йиғлар эди.

Зайлу табақотул ҳанабила - Ибн Ражаб

@Alijon_qori_termiziy


Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Охирзамон яқинлашганда мўминнинг туши ёлғон бўлмай қолади. Энг тўғрисўз кишининг туши энг рост туш бўлади. Мусулмоннинг туши пайғамбарликнинг қирқ олти бўлагидан бир бўлагидир. Тушлар уч турли бўлади: солиҳ туш Аллоҳдан бўлган ҳушхабар, шайтондан бўлган хафа қилувчи туш ва киши ўзи ўйлаб юрган нарсаларини тушда кўриниши. Қачон бирортангиз ёқимсиз туш кўрса, ўрнидан турсин ва чап тарафига уч марта туфлаб ташласин ва тушини ҳеч бир инсонга айтмасин" (Имом Термизий ривояти).

@Alijon_qori_termiziy


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун пайшанба
—30 январь 2025
—30 ражаб 1446.


ДУО ҚИЛИНГ

Аллоҳим, олдимиздан, ортимиздан, ўнг ва сўлимиздан,
устимиз ва остимиздан келадиган барча балолардан
Сенга сиғинамиз, бизни Ўзинг асра!

@Alijon_qori_termiziy


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун чоршанба
—29 январь 2025
—29 ражаб 1446.


ДУО ҚИЛИНГ

Аллоҳим, дунёимизда, динимизда, оиламизда ва молимизда Сендан иффат ва офият (саломатлик) истаймиз!

@Alijon_qori_termiziy


Ривоят қилишларича, бир кеча Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу тушларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларида хурмо билан тўлдирилган товоқ бор экан. У киши Али розияллоҳу анҳуга бир дона хурмо берибдилар, Али уни ебдилар ва унинг таъми асалдан ҳам ширинроқ экан. Кейин Али розияллоҳу анҳу:
— Ё Расулуллоҳ, яна бир дона беринг, — дебдилар. Лекин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига яна бергунларича, бомдодга азон айтилиб қолибди ва Али розияллоҳу анҳу уйғониб кетибдилар.
Таҳорат қилиб масжидга йўл олибдилар. Бу воқеа халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг даврларида бўлган экан.
Бомдод намозини халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг ортидан ўқиб бўлганларидан сўнг, Али розияллоҳу анҳу масжиддан чиқмоқчи бўлганларида, эшик олдида бир аёл у кишини тўхтатиб:
— Ё Али, бу хурмо билан тўлдирилган товоқни Халифага беринг, — дебди. Али розияллоҳу анҳу уни олиб Умар ибн Хаттобга топширибдилар. Халифа товоқдаги хурмодан бир дона олиб Али розияллоҳу анҳуга берибдилар. Али уни есалар унинг таъми тушларидаги хурмодан ҳам ширинроқ экан.
— Ё амирул муъминийн, яна битта беринг, — дебдилар. Шунда Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу:
— Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизга яна берганларида, мен ҳам сизга берган бўлардим! — дебдилар.
Бу гапни эшитиб Али розияллоҳу анҳу сесканиб кетибдилар:
— Ё Амирул-мўъминийн, бу қандай гап? — деб сўрабдилар. Умар ибн Хаттоб яна: агар Расулуллоҳ берганларида мен ҳам берган бўлар эдим, дебдилар.
Али разияллоҳу анҳу: Эй амирул муъминийн, бу ғайбми ёки сиз ҳам туш кўрдингизми?-деб сўрабдилар. Шунда Умар ибн Хаттоб жавоб бериб:
— Йўқ, бу ғайб ҳам эмас, туш ҳам кўрмадим. Лекин, Эй Али, қалблар соф бўлса, улар Аллоҳнинг нури билан кўради, — дебдилар.

@Alijon_qori_termiziy


"Равзатул уқало ва нузҳатул фузало" (Оқиллар боғи ва фозиллар сайргоҳи) китоби Абу Ҳотам Муҳаммад ибн Ҳиббон ал-Бустий (354 ҳижрий йилда вафот этган) томонидан ёзилган исломий илмий меросга оид асарлардан бири бўлиб, у ахлоқ, одоб ва нафсни тарбиялашга бағишлангандир. Китоб ислом таълимотлари асосида инсон ахлоқини юксалтиришга қаратилган насиҳатлар ва кўрсатмаларни тақдим этади.

Китоб чиройли хулқ-атвор ва фозилларнинг одобларига тааллуқли турли мавзуларни ўз ичига олади. Унда Қуръони карим оятлари, ҳадислар, ҳаким ва адибларнинг сўзлари келтирилади. Китобда қуйидаги қадрият ва тушунчалар таҳлил қилинган:
1. Ақлнинг фазилатлари ва аҳамияти: Ақл инсонни бошқа мавжудотлардан ажратиб турувчи энг муҳим хусусият экани ва унинг тўғри қарорлар қабул қилишдаги аҳамияти ҳақида сўз юритилади.
2. Фозил ва оқил зотларнинг сифатлари: Ҳакимлар ва хулқи гўзал инсонларни ажратиб турувчи хусусиятлар ёритилади.
3. Сўзлаш ва сукут одоблари: Тилни назорат қилиш, фақат фойдали сўзларни айтиш зарурияти ҳақида баҳс қилинади.
4. Дўстлик ва суҳбатдош танлаш: Дўстларни танлаш мезонлари ва ёмон дўстлардан огоҳ бўлиш ҳақида маълумот берилади.
5. Ҳасад, ғазаб ва таъмагирликни танқид қилиш: Инсон четланиши лозим бўлган салбий хулқлар таҳлил қилинади.
6. Зуҳд ва қаноат: Моддий бойликларга боғланмасликнинг аҳамияти ёритилади.

Китоб мўжазлик ва балоғатни ўзида мужассам этганлиги билан ва Қуръон ва суннатдан далиллар келтирилгани билан ажралиб туради. Абу Ҳотам насиҳатларни айрим ҳолларда қиссалар шаклида, ҳикмат ва машҳур мақоллар билан келтиради.
Китобнинг аҳамияти:
1.Ахлоқий жиҳатдан: Китоб исломий ахлоқнинг қимматли манбаи бўлиб, фазилатли жамият барпо этишга қаратилгандир.
2.Тарбиявий жиҳатдан: Унда кундалик ҳаётда қўллаш мумкин бўлган тарбиявий кўрсатмалар мавжуд.
3.Маданий жиҳатдан: Китоб улуғларнинг ўгитлари ва ҳикматли сўзларидан иборат бой хазинасини ўз ичига олади.

@Alijon_qori_termiziy


Билармидингиз?

Ейилган жуфт сонли хурмо инсон организмида шакарга айланади. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хурмони тоқ сонда ейишни тавсия қилганлар. Тоқ сонда ейилган хурмо организмда углеводга айланади.
Субҳаналлоҳ!

@Alijon_qori_termiziy


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун сешанба
—28 январь 2025
—28 ражаб 1446.


ДУО ҚИЛИНГ

Аллоҳим, Сендан сиҳат-саломатлик, иффат, омонатга риоят,
гўзал ахлоқ ва қадарга розилик сўраймиз!

@Alijon_qori_termiziy


Репост из: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ГУНОҲ ҚИЛГАН МЎМИН ҲАҚИДА АҲЛИ СУННАНИНГ ЭЪТИҚОДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Қус ибн Саъида ўғлига насиҳат қилиб шундай деган:
"Банд одам билан маслаҳат қилма, гарчи у ақлли бўлса ҳам. Оч одам билан маслаҳат қилма, гарчи у фаросатли бўлса ҳам. Қўрқувга тушган одам билан маслаҳат қилма, гарчи у насиҳатчи бўлса ҳам. Ғамга ботган одам билан маслаҳат қилма, гарчи у доно бўлса ҳам. Чунки бандчилик, очлик, қўрқув ва ғам ақлни тўлақонли ишлашидан тўсади, бу ҳолатдан тўғри фикр ёки аниқ хулоса чиқмайди".

Ниҳоятул аруб фи фунунил адаб (Ан-Нувайрий)

@Alijon_qori_termiziy


Биласизми?

1. Нонушта қилмасангиз, ошқозонингиз оғрийди.
2. Кунига камида 8 стакан сув ичмасангиз, буйракларингиз зарар кўради.
3. Эрталаб ёмон кайфиятда, қайғу ва ғазаб билан уйғонишингиз ўт пуфагингизга зарар етказади.
4. Совуқ ва калориясиз таомларни кўп ейишингиз ингичка ичакларга зарар келтиради.
5. Қовурилган, ёғли ва аччиқ овқатларни кўп ейишингиз йўғон ичакларга зарар етказади.
6. Тамаки чекиш ва заҳарланган ҳаводан нафас олиш ўпкаларингизга зарар етказади.
7. Тўйинган ёғлар, тез тайёрланувчи овқатлар ва спиртли ичимликлар жигарингизга зарар етказади.
8. Ортиқча туз ва ёғ истеъмол қилиш юрагингизга зарар келтиради.
9. Ортиқча шакар ва кимёвий қўшимчалар ейишингиз ошқозон ости безига зарар етказади.
10. Қоронғу жойда телефон ёки компьютер экранига қарашингиз кўзларингизга зарар етказади.
11. Салбий фикрларга берилишингиз миянгизга зарар келтиради.

Аъзоларингизни яхши асранг... Зеро, ҳаётингиз ва соғлиғингиз айнан уларга боғлиқ, бу шубҳасиз!

@Alijon_qori_termiziy


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун душанба
—27 январь 2025
—27 ражаб 1446.


ДУО ҚИЛИНГ. Аллоҳим, Сендан ҳидоят, тақво (ёмон нарсаларни
тарк қилмоқ), иффат ва ҳалол ризқ сўраймиз!

@Alijon_qori_termiziy


Адҳам Шарқовийнинг ажойиб сўзлари

Аллоҳ таоло айтади:
إِنْ أَحْسَنتُمْ أَحْسَنتُمْ لِأَنفُسِكُمْ
"Агар яхшилик қилсангиз, ўзингиз учун яхшилик қиласиз..." (Исро сураси, 7-оят).

Садақа ўзингиз учун, гарчи у фақирга берилингандай кўринсада...
Ёқимли сўз сизнинг фойдангизга, гарчи у ўзгани хурсанд қилиш учун айтилган бўлсада...
Ўзгаларнинг кўнгилларини кўтариш сиз учун, гарчи бошқа одамлар бундан таъсирлансада...

Сиз бошқаларнинг пақирларини тўлдирмайсиз. Аслида сиз ўз пақирингизни тўлдиряпсиз.

Беморни даволовчи врач аслида ўзини даволайди.
Бева ва мискинларга ёрдам берувчи аслида ўзига ёрдам беряпти.
Муҳтож бир инсоннинг ишини битириш учун югуриб юрган киши аслида ўз ишини битиряпти.

Ажабланарли жойи шундаки, биз бу дунёдан олган нарсаларимиз билан эмас, балки берган нарсаларимиз билан чиқиб кетамиз.

@Alijon_qori_termiziy


Ҳикматли сўзлар:

1. Энг яхши ҳаракот – намоздир, энг яхши саканот – рўзадир, энг фойдали яхшилик – садақадир, энг покиза сир – вазминликдир, энг ботил амал – риёдир. Нафс пасткашликдан халос бўлмайди, агар у миш-миш ва мужодалага берилса. Энг яхши амал – холис ниятдан содир бўлгани. Энг яхши ният – илмдан келиб чиққанидир.

2. Ҳасан Басрий айтадилар:
"Икки ёмон ҳамроҳ бор: динор ва дирҳам. То улардан ажралмагунингча сенга уларнинг фойдаси тегмайди".

3. Маъмун айтадилар:
"Одамлар уч тоифага бўлинади: бирлари таомга ўхшайди, уларнинг бўлиши шарт. Бошқалари дорига ўхшайди, фақат касал бўлганда керак бўлади. Учинчи тоифа эса дардга ўхшайди, улар доим ёқимсиз".

4. Маймун ибн Меҳрон айтадилар:
"Учта нарса яхшига ҳам, ёмонга ҳам адо этилади: омонат, аҳдга вафо ва силаи раҳм".

@Alijon_qori_termiziy


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун якшанба
—26 январь 2025
—26 ражаб 1446.

ДУО ҚИЛИНГ

Аллоҳим, барамизни дунё ва охиратда шарафли қилгин! Тавбаларимизни қабул қилгин! Қўрқувимларимизни хотиржамликка айлантиргин!

@Alijon_qori_termiziy


Ягона энг шарафли уруш – бу танбалликка қарши уруш.
Жаҳолатга қарши уруш қилиш, сабабларни қўллашга шошилиш, ўз кучига суяниш учундир.

Япония нима қилди? Нолдан бошлаб қаддини тиклади, қайта кўтарилиб, қисқа муддат ичида чўққига чиқди, етакчилар қаторига қўшилди.
Сингапур нима қилди?
Малайзия нима қилди?
Ялангоёқ халқлар Хитойда нима қила олди?

Биз ҳам шуларни қила оламиз.
Бу – ҳал этилиши қийин, аччиқ доридек бир нарса, аммо бундан бошқа чора ҳам йўқ. Модомики бошингизда ақлингиз ва маҳоратли қўлларингиз бор экан, ҳеч қандай узрга ўрин йўқ.

Ихтиро қилиб, сиздан ихтироси учун муаллифлик ҳуқуқини поймол қилмасликни талаб қилаётган экан, сизнинг ҳам унга берадиган жавобингиз фақатгина сиз ҳам ихтиро қилишингиз ва ундан ўзингизнинг ихтироингиз учун эгалик ҳуқуқини талаб қилишингиз бўлади.

Бу шафқатсиз, инсонийликни билмайдиган дунёда, афсуски, фақат ҳисоб-китоб билангина иш тутилади: ол ва бер...

Доктор Мустафо Маҳмуд - "Жаннат ва дўзахга саёҳат"

@Alijon_qori_termiziy


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун шанба
—25 январь 2025
—25 ражаб 1446.


ДУО қИЛИНГ

Аллоҳим, бу дунёда ёмон кундан, ёмон кечадан, ёмон соатдан, ёмон жойдан ва ёмон қўшнидан Сенга сиғинамиз. Ўзинг паноҳингга олгин!

@Alijon_qori_termiziy


У камбағал, тиланчи ёки бошпанасиз эмас эди

Гап буюк рус адиби Лев Толстой ҳақида кетмоқда.
Толстой Россиядаги “дворянлар”дан бири бўлиб, катта ерлар ва улкан бойликка эга эди. У ўзининг барча мол-мулкини фақирлар, муҳтожлар ва бошпанасизларга бўлиб бериб, зоҳидона ҳаёт кечиришни танлади.
Унинг машҳур сўзларидан бири шундай:
“Сен менга дин ҳақида кўп гапирма, балки мен динни сенинг амалингда кўрай.”

Яна бошқа бир гапида у шундай дейди:
“Ўғлим, агар бошқаларнинг мусибатлари ва синган ҳолатларини кўрсанг, ҳеч қачон табассум қилма. Мажруҳ қалб олдида одоб сақла. Инсон бўл ёки ўлгунинча шунга ҳаракат қил.”

@Alijon_qori_termiziy


Жума намозидан фато лавхалар



Показано 20 последних публикаций.