АЛИЖОН ҚОРИ ТЕРМИЗИЙ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Alijon qori Termiziyning Rasmiy Telegram kanaliga xush kelibsiz!
Bizning boshqa ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz!
Facebook · fb.com/alijon.abrayev.9
Instagram · instagram.com/alijon_qori1
Tik tok · tiktok.com/alijon_qori

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Муҳйиддин ибн Арабийдан ривоят қилинган Фотиҳа сураси дуоси

У киши айтадилар: Кимнинг қандай ҳожати бўлса Шом намозининг фарз ва суннатини ўқиб бўлганидан кейин ўрнидан турмасдан Фотиҳа сурасини қирқ марта ўқисин. Шундан кейин Аллоҳдан ҳожатини сўрасин, албатта сўраган нарсасини беради. Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва фойдасини топдик. Фотиҳа сурасини ўқиб бўлганидан сўнг ушбу дуони ўқийди: "Илоҳим! Сенинг илмингни ўзи Сендан сўрамасликка кифоя. Фотиҳа сурасининг ҳаққи ҳурматидан Ўзинг сўровимга кифоя қил. Сенинг карамингни ўзи Сенга сўзламасликка кифоя. Фотиҳа сурасининг ҳаққи ҳурматидан сўзимга кифоя қил ва қалбимдаги тилагимни ҳосил қил".

@Alijon_qori_termiziy


Жума намозидан фато лавхалар






#ТАБРИК #

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун ЖУМА
—17 январь 2025
—17 ражаб 1446.

Биродарим, ишончим!
Қадрдоним, қувончим!
Соғинчим сизга бўлак,
Жума айём муборак!

ДУО ҚИЛИНГ
Аллоҳим, Ўзинг Ягонасан, Сенинг шеригинг йўқдир. Агар
бизни нафсимизга ташлаб қўйсанг, у бизни яхшиликдан
узоқлаштиради, ёмонликка яқинлаштиради. Барча қилган ва қиладиган, яширин ва ошкора гуноҳларимизни афв эт!

@Alijon_qori_termiziy


Ҳурматингизни сақлаш учун мана бу маслаҳатларга амал қилинг:

1. Сизни унутган кишини соғинманг.
2. Сизни эшитмаётган кишига гапирманг.
3. Сизни ўз ихтиёри билан ташлаб кетган одам учун йиғламанг.
4. Сизга бир марта бўлса ҳам хиёнат қилган кишига ишонманг.
5. Сизга нисбатан бошқаларнинг ёмонлиги ва хўрлашини қабул қилманг.
6. Ҳаммани бирдек рози қилишга уринманг.
7. Кимнингдир ўрнига яшашдан кўра, ёлғиз яшаганингиз яхшироқ.
8. Ўзингизни ҳеч кимга мажбур қилманг ва ҳеч кимни ўзингизга мажбур қилманг.
9. Сизни ёқтирмайдиган одамга суянганингиздан кўра, асога суянганингиз яхшироқ.
10. Сиз учун ҳатто оддий нарсани ҳам қилмаган киши учун қилиш мумкин бўлмаган ишни қилманг.
11. Сиздан айрилишдан қўрқмайдиган одамни сақлаб қолишга уриниб ўзингизни қийнаманг.

Мустафо Абдулфаттоҳ

@Alijon_qori_termiziy


Ақлларни лол қолдирадиган коинот сирлари

️ Биласизми? Силикат моддасига бой бўлган тупроққа дафн қилинган инсоннинг скелети вақт ўтиши билан тош ва харсангга айланади.
️ Агар у пири‌т (темир сульфиди) моддасига бой минтақага дафн қилинса, ундай жасад темир ҳайкалга айланиб қолиши мумкин!

Бу илмий ҳақиқат яқинда аниқланган бўлса-да, Қуръонда бу ҳақида 1445 йил олдин ҳайратланарли тарзда жуда аниқлик билан баён этилган. Қуръонда шундай дейилган:
وَقَالُوٓا۟ أَءِذَا كُنَّا عِظَٰمًا وَرُفَٰتًا أَءِنَّا لَمَبْعُوثُونَ خَلْقًا جَدِيدًا قُلْ كُونُوا حِجَارَةً أَوْ حَدِيدًا
"Улар: “Биз суякларга ва чанг- тупроқларга айланиб кетганимиздан кейин ҳам, янгитдан тирилтириламизми?” дедилар. “Сен уларга, тошга ёки темирга айланинглар”, деб айт"
(Исро сураси, 50-оят)

Бу оят яқин йилларда кашф этилган — суяклари тошга айланган ёки темир ҳайкалга айланган қазилмаларга очиқ ва равшан ишора қилмоқда. Гўёки Қуръонда хабар берилган ушбу далиллар олимлар кашф қилишларини узоқ асрлардан бери кутиб ётгандек.

Шундай экан, ақлли инсон бундай очиқ-ойдин ва равшан мўъжизани қандай инкор қила олади? Қуръоннинг бу мўъжизаси кундуздаги қуёшдек равшан эмасми?

@Alijon_qori_termiziy


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун пайшанба
—16 январь 2025
—16 ражаб 1446.


ДУО ҚИЛИНГ

Аллоҳим, барча гуноҳларимизни авф эт. Биз гўзал амалларга ва гўзал ахлоққа ҳидоят қил. Уларнинг яхшиларига Сендан ўзга йўлловчи йўқ!

@Alijon_qori_termiziy


Репост из: Fitrat.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

ЁШЛИК УМР БАҲОРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


"Баъзи одамлар ҳаётлик вақтидаёқ ўлган бўладилар, умрлари ниҳоясига етади, лекин ўзлари ҳали тириклар ҳисобида турадилар. Баъзилар эса, ўлганларидан кейин ҳам яшайдилар, чунки уларнинг ортидан фойдали ишлари, манфаатли илмлари, ёки солиҳ фарзандлари ва шогирдлари қолган бўладилар. Бу эса, уларнинг умрларига умр қўшиб бораверади".

Шайх Юсуф Қаразовий - "Фиқҳул авлавийят"

@Alijon_qori_termiziy


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун чоршанба
—15 январь 2025
—15 ражаб 1446.


ДУО ҚИЛИНГ

Аллоҳим, бизларни кўп шукр ва сабр қилувчилардан қил!

@Alijon_qori_termiziy


Репост из: Fitrat.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ТЎРТ НАФАРНИКИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


Мисрлик ёзувчи Анис Мансурнинг ота-она ҳақида ёзган энг гўзал сўзлари

"Ота-онанг сени ташлаб кетганларидан сўнг афсусланасан. Чунки сен уларга бирор ёрдам ёки бирор нарса таклиф қилганингда, улар "ҳожати йўқ", "керак эмас қўявер" дейишарди, сен эса уларга ишонардинг, виждонингни тинчлантирар эдинг – ҳақиқатан отамга керак эмас, онам ҳеч нарса истамаяпти, деб ўйлардинг.

Оталарингиз ва оналарингиз "ҳеч нарса керак эмас" деганларида уларга ишонманг. Улар буни сизни ўйлаб, сизни ҳолатингизни инобатга олиб ёки сиздан ҳижолат бўлиб айтишади... Сиз улардан сўрамасдан, уларга такаллуфлик қилмасдан, улардан рухсат олмасдан беринг, ҳадя қилинг.

Кўпчилик одамлар алдангани каби сиз ҳам отангизнинг қарилигига алданманг. Онангизнинг ёши улуғлиги, ожизлиги ёки соддалиги сизни алдаб қўймасин. Чунки уларнинг ҳар бирининг ичида эркалатишга ва эътиборга муҳтож бўлган бир бола яшайди."

@Alijon_qori_termiziy


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун сешанба
—14 январь 2025
—14 ражаб 1446.


ДУО ҚИЛИНГ

Аллоҳим, неъматинг йўқолишидан, офиятингнинг
ўзгаришидан, ғазабингга сабаб бўлувчи барча ишлардан паноҳ беришингни сўраймиз!

@Alijon_qori_termiziy


Ҳурматли инсон – ўз ҳаракатларида ҳурматни асос қилиб оладиган одамдир. Аввало, у ўзини ҳурмат қилади: ўз шаънини ёлғон, ноҳақлик ёки сунъийлик билан пастга туширмайди. Шу билан бирга, у бошқаларни ҳам ҳурмат қилади, уларнинг мавқеи ёки шароити қандай бўлишидан қатъи назар.

Ҳурмат унинг сўзларида, амалларида ва барчага бўлган муносабатида намоён бўлади. У фикрини исботлаш учун овозини кўтармайди, ўзини яхшироқ кўрсатиш мақсадида бошқаларни камситмайди. У ҳазил билан жиддийлик ўртасидаги чегарани билади ва ҳар бир вазиятга мос муносибат қилади.

Ҳурматли инсон севимли бўлади, чунки унинг ҳузурида одамлар ўзларини осойишта ҳис қилишади. У ишончли инсон, чунки у олийжаноб қадриятларни ўз ҳаётида акс эттиради ва улардан ҳеч қачон воз кечмайди. Бошқаларга нисбатан ҳурматингиз – ўзингизга бўлган ҳурматингизнинг ифодасидир. Ана шу жиҳати ҳурматли инсонни ажратиб туради ва уни барча орасида ибратли инсонга айлантиради.

@Alijon_qori_termiziy


Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар:
"Инсонларнинг Аллоҳга энг севимлиси — уларга энг кўп фойда келтирувчисидир."

Имом Шофеъий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтдилар:
"Ҳақиқий инсон ўзгаларга шодликда ҳам, қийинчиликда ҳам вафо ила мудом ёрдам берганидир.
Инсонлар орасида энг карамлиси — бошқаларнинг эҳтиёжларини қондирган кишидир.
Эҳсон қўлини ҳожатманд кимсадан узма. Зеро, маълумдирки, ким инсонларнинг эҳтиёжини қондиришда давом этса, кунлар унинг шарафини қайта-қайта тасдиқлайди. Аллоҳнинг сенга берган ушбу фазлига шукр қил. Зеро, сени ўзгалар учун ҳожатбарор қилди, сени ўзгаларга муҳтож этмади.

Кўпчилик одамлар ўтдилар, аммо уларнинг фазилатлари ҳализамон барҳаёт, яна кимлардир ҳаёт, аммо улар одамлар орасида гўёки ўлик каби."

@Alijon_qori_termiziy

Показано 16 последних публикаций.