🥰🥰🥰 😇
ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМ
Қуръони Каримда исми шарифи кўп зикр қилинган зотлардан бирлари Иброҳим алайҳиссаломдирлар, десак муболаға қилмаган бўламиз. У зотнинг муборак исмлари каломи илоҳий олтмиш тўққиз марта зикр қилинган экан.
Шунингдек, каломи илоҳийнинг бутун бошли бир сураси ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом номлари билан аталишини ҳам таъкидлаб ўтмоғимиз лозим.
Албатта, Иброҳим алайҳиссаломга Қуръони Каримда бунчалик катта эътибор берилиши бежиз эмас.
Зотан у зот Халилур Роҳман, Анбиёлар отаси, Улул азм пайғамбарларнинг бири, ҳам яҳудийлик, ҳам насронийлик, ҳам Исломда катта мартаба соҳиби бир зотдирлар. Иброҳим алайҳиссалом Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг катта боболаридирлар.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Иброҳим алайҳиссаломнинг фазилатлари ва мартабаларини ўрнига қўйишга одам боласи ожизлик қилади. Шунинг учун у зот васфларида келган бир оятни мисол тариқасида келтирамиз.
Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссалом ҳақларида «Марям» сурасининг 41-оятида қуйидаги марҳаматни қилади: «Китобда Иброҳимни эсла. Албатта, у сиддиқ ва набий бўлган эди».
Манба: islom.uz
🌐 Ижтимоий тармоқлардаги манзилларимиз:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube 1 | Youtube 2 | Tiktok