#Савол_жавоб@Ahrorjon_Abdulvohid
АЛЛОҲГА БЕРГАН ВАЪДАСИНИ БУЗИБ ҚЎЙСА
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда бирор савобли ишни бажаришга Аллоҳ таолога аҳд қилиш ёки муайян нарсани Аллоҳ йўлида ҳадя қилиш ҳақида киши ваъда қилиш – назр қилиш дейилади. Исломда назрга ташвиқот йўқ. Аммо назр қилган одам уни бажариши шарт ҳисобланади. Агар бажармаса бир вожиб амални тарк этган ҳисобланиб, оғир гуноҳкор бўлади ва каффоротини адо этиши лозим.
Уқба ибн Омир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Назрнинг каффороти худди қасамнинг каффоротидекдир”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари).
Демак, бир ишни назр қилиб, уни бажара олмаган киши хоҳласа ўн кишини таомлантиради, хоҳласа уларни кийим билан таъминлайди. Бунда камида шим ва кўйлак каби кийимлар бўлиши керак. Агар бу икки ишдан бирортасига қодир бўлмаса, уч кун кетма-кет рўза тутиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати
🌐 Ижтимоий тармоқлардаги манзилларимиз:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube 1 | Youtube 2 | Tiktok
АЛЛОҲГА БЕРГАН ВАЪДАСИНИ БУЗИБ ҚЎЙСА
❓CАВОЛ: Aгар инсон Aллоҳга берган ваъдасини бузиб қўйса уч кун рўза тутиб берадими?