Репост из: К С
Муносабат
Ёшлар масаласи давлатимиз сиёсатининг энг муҳим йўналиши бўлиб қолаверади
Ҳар қандай давлатнинг куч қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Бироқ, улар орасида энг асосийси шу юртда вояга етаётган юксак маънавиятли, жисмонан соғлом, бақувват, ҳар томонлама баркамол авлоддир. Шундай экан, юртнинг келажаги бугун камолга етаётган ёшлар қўлида.
Давлатимиз раҳбари куни кеча ёшлар билан очиқ ва дўстона мулоқотларида ҳам бу ҳақда алоҳида эътироф этдилар. Барча ёшларни қувонтирган жиҳат шу бўлдики, самимий мулоқот давомида истиқболимиз эгаларининг ижтимоий ҳимояси, иш билан таъминланганлиги, таълими ва тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда Янги Ўзбекистон ёшларининг ҳаётда ўз ўрнини топиш учун хизмат қилувчи янги ташаббуслар ва имкониятлар эълон қилинди.
Президентимиз ҳар бир давлат ташкилоти ёшлар билан доимий ишлаши, айниқса, ёш кадрларни лавозимда ўстириш тизимини такомиллаштириш зарурлигини таъкидладилар. Айниқса, ёшлар учун фоизсиз таълим кредитлари йўлга қўйилиши мамлакатимиздаги барча ёшларни чексиз қувонтирди.
Топ университетларда илмий даража олган олимларга уй-жой учун фоизсиз ссуда ажратилиши ҳам ёшлар учун катта имкониятдир.
Видеоселектор шаклида ўтган учрашувда ёшлар учун имкониятларни анча ошириш масалалари қизғин муҳокамам қилинди. Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 60 фоизини ёшлар ташкил этиши ва ҳар йили меҳнат бозорига 600 мингдан ортиқ йигит-қизлар кириб келаётгани, ўз навбатида уларни иш билан бандлигини муттасил таъминлаб бориш долзарб вазифа эканлиги уқтирилди.
Президентимизнинг барча ёшларга юксак эътибор билан қараб, билдирган ишончлари вилоятимиз ёшларини ҳам беҳад руҳлантириб юборди. Айни вақтда 40 минг нафардан зиёд ёшларни бирлаштирган “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари ҳам кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этиб, ватан равнақи учун бор билим ва салоҳиятларини сафарбар этмоқдалар.
Руиддин Раупов,
“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси,
халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.